Қурилиш соҳасида қайси ҳудудлар етакчилик қилмоқда?

2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонда жами 104,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Бу қурилиш фаоллиги мамлакат ҳудудлари бўйича бир хил тақсимланмаганини кўрсатади.

11:10 | 04.07.2026
•
5,295
Қурилиш соҳасида қайси ҳудудлар етакчилик қилмоқда?
Катталаштириш

Етакчиликни Тошкент шаҳри сақлаб қолмоқда. Пойтахтда 5 ой давомида 28 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган бўлиб, бу республикадаги умумий ҳажмнинг қарийб 27 фоизига тенг.

Иккинчи ўринда Тошкент вилояти (10,7 трлн сўм) қайд этилган. Кейинги ўринларда Бухоро вилояти (7,2 трлн сўм), Фарғона вилояти (6,9 трлн сўм), Қашқадарё вилояти (6,7 трлн сўм) ва Самарқанд вилояти (6,6 трлн сўм) жойлашган.

Шунингдек, Наманган вилоятида 5,4 трлн сўм, Андижон вилояти, Хоразм вилояти ва Сурхондарё вилоятида ҳар бири 5,3 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикасида 5,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Қуйи кўрсаткичлар Навоий вилояти (4,1 трлн сўм), Жиззах вилояти (3,2 трлн сўм) ва Сирдарё вилояти (2,2 трлн сўм) ҳиссасига тўғри келади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади