Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 984.449.35

  • EUR

    13 442.7969.36

  • RUB

    129.902.27

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +2 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-January

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +2 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • Chorshanba, 22

    +3 +20

  • Payshanba, 23

    -3 +20

  • Juma, 24

    +3 +20

  • Shanba, 25

    +6 +20

  • Yakshanba, 26

    +8 +20

  • Dushanba, 27

    +6 +20

  • Seshanba, 28

    +7 +20

  • Chorshanba, 29

    +2 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Жанубий Корея президентларининг аянчли тақдири: 60 йилда фақат бир президент қамоқдан омон қолди

Жанубий Кореядаги сиёсий жанжал фонида тармоқ фойдаланувчилари республиканинг ўтмишдаги раҳбарларини ёдга олмоқда. Хабарингиз бор, айни дамда Жанубий Кореянинг амалдаги президенти Юн Сок Ёлга нисбатан тергов ишлари кетяпти. Таҳлилчиларга кўра, уни муқаррар қамоқ кутаётган бўлиши мумкин. Аммо Юн Сок-Ёл бу мамлакатда йирик сиёсий жанжалларга аралашган ягона президент эмас. Жанубий Кореяда сўнгги 60 йил ичида қатор раҳбарларнинг фаолияти аянчли якун топган.
Сиёсат
325 15:32 | 06.12.2024 15:32

Ли Син Ман (1948–1960) – Корея Республикасининг қувғиндаги Муваққат ҳукуматининг биринчи раҳбари ва Жанубий Кореянинг биринчи президенти. Уни даврида Корея жанубий ва шимолий қисмга бўлинган. 1960 йилда Син Ман тўртинчи марта президентликка номзодини кўрсатди ва ягона номзод сифатида сайланди (рақиби бир кун олдин вафот этган эди). Апрел ойида тартибсизликлар бошланиб, одамлар Син Маннинг истеъфосини талаб қилишди. Апрел инқилобида президент ағдарилди, биринчи республика режими қулаб, иккинчи республика тузилди.


Юн Бо Сон (1960–1962) – Жанубий Кореянинг иккинчи президенти бўлган Юн Бо Сон атиги икки йил ҳукмронлик қилди. Бу даврда у парламент ролини кучайтирувчи қатор либерал ислоҳотларни амалга оширди. Юн Бо Сон давлат тўнтаришидан сўнг тахтдан ағдарилди. Шундан сўнг у мухолифат томонда сиёсий фаолиятини давом эттирди ва яна икки марта президентлик учун курашди.


Пак Чунг Хи (1963–1979) ҳарбий хизматчи ва Жанубий Кореянинг учинчи президентидир. Пак Чунг Хи иқтисодий ислоҳотлари, кучли саноат базасини яратгани, шунингдек, диктатура ва сиёсий репрессиялари билан машҳур. Президентнинг ҳаётига бир неча бор суиқасд уринишлари бўлган ва охир-оқибат у Республика Марказий разведка бошқармаси директори томонидан ўлдирилган.


Тўртинчи президент Чой Гю Ха (1979–1980) ҳокимиятда бир йил ҳам қолмади: у ҳарбий тўнтариш натижасида четлатилади. Унинг қўл остидаги генерал-майор Чун Ду Хван президентга қарши қўзғолон уюштирди ва мамлакат ҳарбий қўмондонлиги ва ҳукумати устидан ҳокимиятни ўз қўлига олди. Бу вақтда Гванжуда талабалар тартибсизликлари ва қўзғолон бўлиб, Чун Ду Хван уни қаттиқ бостирди, шундан сўнг Чой Гю Ха истеъфога чиқди.Чун Ду Хван унинг ўрнини эгаллади.


Чун Ду Хван (1981–1988) гарчи ўзидан олдинги ҳукмдорларга қараганда унчалик қаттиққўл бўлмасада, у авторитар ҳукмдор саналади. Жанубий Кореяда норозилик намойишлари фонида 1988 йил Чун Ду Хван истеъфога чиққан. 1996 йил коррупцияда ва 1979 йил давлат тўнтаришини уюштирганликда айбланиб судланган. Аввалига у ўлимга ҳукм қилинди, кейинчалик жазо умрбод қамоқ жазосига алмаштирилди, бироқ бир-икки йилдан сўнг у афв этилди.


Ро Дэ У (1988–1993) Чунг Ду Хваннинг бевосита вориси бўлди. У ўз даврида сиёсий тизимни демократлаштиришга эътибор қаратди. 1996 йилда у ўзидан олдинги президент Чун Ду Хван билан бирга судланган. Маълум бўлишича, у амалдаги даврида сиёсий фондларга хайрия қилиш ниқоби остида катта миқдорда пора олган. Ро Дэ Ву 22 йилга қамалади, жазо кейинчалик 17 йилга қисқартирилган ва 1998 йилда у авф этилган.


Ким Ён Сем (1993–1998) Жанубий Кореянинг еттинчи президенти.У ўзидан олдингиларидан фарқли, президентлик муддатидан анча олдин, Пак Чунг Хи ҳукмронлиги даврида ҳибсга олинган.


Ким Дэ Жунг (1998–2003) Корея Республикасининг саккизинчи президенти Пак Чунг Хи даврида қамалган. Чун Ду Хван даврида эса ҳукуматга қарши ва қўпорувчилик фаолиятини ташкил этишда айбланиб, ҳатто ўлимга ҳукм қилинган. Кейинчалик жазо умрбод жазога алмаштирилди, кейин эса авф этилди ва АҚШга кетишга рухсат берилди. 1985 йилда Ким Дэ Жунг қайтиб келди ва сиёсий фаолиятини давом эттирди. 2000 йилда у ҳатто тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди.


Но Моо Хюн (2003–2008) Жанубий Кореянинг тўққизинчи президенти жуда аянчли тақдирга эга. 2004 йилда унга импичмент эълон қилинган, аммо Конституциявий суд бу қарорни бекор қилган. 2009 йилда у порахўрликда айбланиб, ўз жонига қасд қилди.


Ли Мён Бак (2008–2013) Президентлик муддатидан кейин муаммолар гирдобида қолди. У қариндош-уруғчиликни авж олдириш, порахўрлик, давлат маблағларини ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланиб, 17 йилга қамалган.


Пак Кин Хе (2013–2016) Жанубий Корея тарихидаги биринчи аёл президент бўлди. 2016 йилда Пак Кин Хе махфий ҳужжатларга эга бўлган дўстлари таъсирида кўплаб сиёсий қарорлар қабул қилганликда айбланган; Жанубий Кореяда Пак Кин Хенинг истеъфоси учун митинглар бўлиб ўтди ва тез орада унга импичмент эълон қилинди. Президент порахўрлик учун қамоқ жазосига ҳукм қилинган, бироқ 2021 йилда афв этилган.


Мун Чже Ин (2017–2022) ҳозирча Жанубий Кореянинг йирик сиёсий можаролар, ҳибслар ва қамоқлардан қочишга муваффақ бўлган ягона президентидир. Унинг даврида Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасидаги муносабатлар илиқлашди.


Амалдаги президент Юн Сок Ёлнинг тақдири келажакда қандай кечиши ҳозирча номаълум. Бироқ ўтган 24 соат ичида содир бўлган воқеаларни ҳисобга олсак, унинг ҳокимиятда қолиш эҳтимоли унчалик катта эмас.


Мафтуна таёрлади.




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид