Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

10:45 | 05.12.2024
•
591
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Катталаштириш

Тадбирда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг раиси ўринбосари Э.Байниязов, ЎзКУФ Тошкент вилояти Кенгаши раиси С.Файзиева, Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Д.Саъдуллаев ҳамда бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги тизими фаоллари иштирок этди.

Тадбирни Кенгаш раиси С.Файзиева кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни байрам муносабати билан табриклади. Кенгаш раиси ўз сўзида қишлоқ хўжалиги халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлигининг кафолати эканлигини таъкидлаб, ушбу соҳада фаолият юритаётган фидойи инсонларнинг машаққатли меҳнатларини эътироф этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар қишоқ хўжалиги соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар, ушбу тизимда фаолият юритаётган ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ижтимоий-иқтисодий муҳофаза қилаш бўйича рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, хусусан, бу борада касаба уюшмаларининг ўрни ва роли тўғрисида атрофлича фикр юритдилар.

Тадбир якунида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун 35 нафар фаоллар Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти Кенгаши томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир якунида соҳа ходимлари учун байрам дастурхони ёзилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади