Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди
Жумладан, Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнотни имзолади.
Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:
- Маҳсулотларнинг «ҳалол» стандартларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Божхона ишида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим;
- Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Суд-экспертлик фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
- Академик-дипломатик ҳамкорлик тўғрисида битим;
- «Ақлли» шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
- 2025-2026 йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма режа.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0