Ўзбекистонда экинлар ген банкини кенгайтириш учун 24 млн доллар маблағ йўналтирилади

Шунингдек, саноатлашган боғларни яратиш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармаси орқали имтиёзли кредитлар ажратилиши маълум қилинди.

13:31 | 17.07.2024
•
888
Ўзбекистонда экинлар ген банкини кенгайтириш учун 24 млн доллар маблағ йўналтирилади
Катталаштириш

Президент бугунги йиғилишда экспортни кўпайтириш учун янги уруғ навларини яратиш зарурати ҳақида тўхталди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига Хитой ва Туркия тажрибаси асосида қишлоқ хўжалигида уруғчилик тизимини тўлиқ қайта кўриб чиқиб, экинлар ген банкини кенгайтириш чораларини ишлаб чиқиш топширилди. Ушбу ишларга 24 миллион доллар маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, туманларда 75 минг гектар самарасиз боғлар борлиги, ҳар йили 1 минг гектардан боғни тиклаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу борада янги тизим жорий қилиниб, унга кўра ҳокимликлар саноатлашган боғларни яратиш учун буюртма беради, лойиҳаларини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга 30 йилга ижарага беради.

Саноатлашган боғларни яратиш учун Қишлоқ хўжалиги жамғармаси орқали имтиёзли кредитлар ажратилади.

Мутасаддиларга 75 минг гектар самарасиз боғлар ҳамда 100 минг гектар паст ҳосилли пахта, ғалла ва бошқа экин ерлари ўрнида саноатлашган боғ ва токзорлар барпо қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқиш топширилди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади