Ўзбекистонда энг йирик солиқ тўловчи компаниялар йигирматалиги эълон қилинди

2024 йил январь-апрель ойларида 2 187 та йирик солиқ тўловчи томонидан 32,9 триллион сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилган бўлса, шундан 16,2 триллион сўми давлат улуши мавжуд 10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади.

13:40 | 14.05.2024
•
1,134
Ўзбекистонда энг йирик солиқ тўловчи компаниялар йигирматалиги эълон қилинди
Катталаштириш

Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича «Навоий кон-металлургия комбинати» 7,7 триллион сўмдан зиёд солиқ тўлаб етакчилик қилмоқда.

Шунингдек:

  • «Узгастраде» АЖ – 1,4 трлн сўм;
  • «ОКМК» АЖ – 2,6 трл сўм;
  • «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 1,3 трлн сўм;
  • «Ўзбекнефтгаз» АЖ – 1 трлн сўм;
  • «Навоийуран» ДК – 596 млрд сўм;
  • «УзАуто Моторс» АЖ – 417 млрд сўм;
  • «Ўзбектелеком» АЖ – 408 млрд сўм;
  • «Ўзтрансгаз» АЖ – 351 млрд сўм;
  • «Ўзмиллийбанк» АЖ – 343 млрд сўм солиқ тўлаган.

2,5 триллион сўмдан зиёдроғи хусусий сектордаги 10 та йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келади. Мазкур рейтингда 843 миллиард сўм солиқ тушумларини амалга оширган ҳолда «UzBAT» энг юқори кўрсаткич қайд этган.

🏷️ Теглар:#Солиқ
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади