Самолётдаги парвозда одамнинг соч ўсиш тезлиги икки баравар ортишини биласизми?
Кўзнинг фокус мушаклари кунига 100 минг марта ҳаракат қилади. Оёқ мушаклари бир хил миқдордаги қисқаришни амалга ошириши учун сиз кунига 80 километр юришингиз керак.
• Ҳар йили ўнг қўллар учун мўлжалланган механизмларнинг ишлашидаги хато туфайли 2 мингдан ортиқ чапақайлар нобуд бўлади.
• Киши табассум қилганида 17 мушакдан, қовоғини чимирганида 43 мушакдан фойдаланади.
• 60 ёшида кўпчилик одамлар таъм куртакларининг ярмини йўқотадилар.
• Самолётда учиш пайтида одамнинг соч ўсиши тезлиги икки баравар ортади.
• Агар сиз бутунлай ёпиқ хонада қамалиб қолсангиз, ҳаво етишмаслигидан эмас, балки карбонат ангидрид туфайли заҳарланишдан ўласиз.
• 24 соат ичида одам ўртача 4 минг 800 та сўз айтади.
• Эрталаб одамнинг бўйи кечқурунгидан тахминан 8 миллиметр баландроқ бўлади.
• Немис тадқиқотчиларининг фикрига кўра, душанба куни юрак хуружи хавфи ҳафтанинг бошқа кунларига қараганда юқори бўлади.
• Одамнинг оғзида 40 мингга яқин бактериялар мавжуд.
• Инсон танасида 2000 га яқин таъм куртаклари бор.
• Инсон кўзи 10 миллион ранг соясини ажрата олади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0