Қизиқарли фактлар: Доллар белгисини айнан ким ўйлаб топган?

Дунёда битта одамга ўртача биттадан товуқ тўғри келиши ҳисоблаб чиқилган. Йўқолиб кетган турларнинг 90 фоизи қушлардир.

14:09 | 08.11.2023
•
4,363
Қизиқарли фактлар: Доллар белгисини айнан ким ўйлаб топган?
Катталаштириш

◾️ Энг катта шаҳар боғи Golden Gate National Recreation Areaнинг майдони 30 минг гектарга тенг.

◾️ Иккинчи жаҳон урушида рекорд даражада кўп мамлакат қатнашган: 51та.

◾️ Энг катта армия Хитойники бўлиб, унда 1.500.000дан ортиқ аскар бор.

◾️ Бугунги кунда ер юзида тахминан 250.000 гуллайдиган ўсимликлар турлари мавжуд.

◾️ Қуш боласининг тухумни ёриб чиқишига икки кунгача керак бўлиши мумкин.

◾️ Дунёда битта одамга ўртача биттадан товуқ тўғри келиши ҳисоблаб чиқилган.

◾️ Йўқолиб кетган турларнинг 90 фоизи қушлардир.

◾️ Олтмишта сигирдан иборат пода бир кунда бир тоннагача сут бериши мумкин.

◾️ Илонларнинг аксарияти бир йилгача овқатсиз яшаши мумкин.

◾️ Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили 7000дан ортиқ одам стулдан йиқилиб лат ейди.

◾️ Бирор фанни билдирувчи “ология” билан тугайдиган энг қисқа сўз “оология” бўлиб, бу фан қушларнинг тухумларини ўрганади.

◾️ Британияда каптарнинг гўштини ейишга рухсат берилган ягона одам қиролдир.

◾️ АҚШда Смит фамилияли тахминан 1,3 миллион киши яшайди. У ерда яна 900000 минг Жонсон ва 750000 Вильямс бор.

◾️ Пластик жарроҳлар мижозларининг 89 фоизини аёллар ташкил қилади.

◾️ Одамнинг энг кўп синадиган суяги ўмров суягидир.

◾️ Кўзойнак 1286 йилда Европада ихтиро қилинган.

◾️ Бизнесмен Оливер Поллокни ҳамма билиши керак. 1778 йилда доллар белгисини айнан у ўйлаб топган.

◾️ 1940 йилда немис айғоқчиси Жозеф Якобс Лондондаги Тауэрда қатл этилган охирги одам бўлган.

◾️ Кўпгина замонавий китобларнинг саҳифалари оксидланиш натижасида вақт ўтиб жигар ранг бўлиб қолади.

◾️ Чапақайлар орасида аёлларга қараганда эркаклар кўпроқ.

◾️ Аёл ижросидаги энг муваффақиятли қўшиқ – Уитни Хьюстон ижро этган “I Will Always Love You”дир.

◾️ Махатма Ганди Нобель мукофотига беш марта номзод бўлганига қарамай, бирон марта олмаган.

◾️ Машҳур “Дракула” асарининг муаллифи Брэм Стокер болалар учун ҳам китоблар ёзган, танқидчилар бу асарларни “даҳшатли” деб аташган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади