"Олмалиқ кон-металлургия комбинати"нинг музейида бўлганмисиз?
Музей шаҳар марказидаги "Металлург" маданият саройида жойлашган. Унга кирсангиз, сизда кобинатнинг ишлаш тизими ҳақида тўлиқ тушунча ҳосил бўлади. Турли эски буюмлар, ишлаб чиқариш дастгоҳлари, бинолар, техникаларнинг жажжи макетлари, қазиб олинган моддалар, тарихий рўзғор буюмлари ўзгача таассурот қолдиради.
"Металлург" маданият саройининг бош администратори Улуғбек Амановнинг маълумот беришича, ушбу музей 2018 йилда комбинат касаба уюшмасининг ташаббуси билан ташкил этилган. Шундан сўнг, уни турли буюмлар билан бойитиш давом эттирилмоқда. Олмалиққа келган меҳмонлар шу музейни томоша қилмасдан кетмайди. Ishonch.uz мухбири у ерда бўлиб, фоторепортаж тайёрлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0