Россияда навбатдаги президент сайлови санаси маълум қилинди
Россия Федерацияси федерал Кенгашининг 556-йиғилишида сенаторлар мамлакатда президентлик сайловини ўтказиш масаласини муҳокама қилди.
Бугун, 7 декабр куни Россия Федерацияси федерал Кенгашининг 556-йиғилишида сенаторлар мамлакатда президентлик сайловини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.
Федерация Кенгаши Россияда президентлик сайловини 2024 йил 17 март куни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилди.
“Янги Россия тарихида биринчи марта президентлик сайловлари бундай “заҳарли” геосиёсий муҳитда ўтказилади”, – дейди мамлакат Марказий сайлов комиссияси раиси Элла Памфилова.
Памфилова, шунингдек, Россия сайлов тизими президентлик сайловларини муносиб ўтказиш учун хавфсизлик чораларига эга эканини билдирган.
Унинг таъкидлашича, МСК жума куни президентлик сайловларида овоз бериш тўғрисидаги қарор лойиҳасини кўриб чиқишни бошлайди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0