"16 ёшимдан бери майит юваман..."
Бу дунёда барчамиз омонатмиз. Ердан яралдик ва албатта ўзига қайтамиз! Ҳаётимиз давомида барчамизнинг ишимиз тушадиган касблар бор, улардан бири ғассоллик касби.
Ishonch.uz сайти 16 ёшидан онасига шогирд тушиб, илм олиб, ғассоллик ҳунари билан шуғулланиб келаётган Рисолат Тоҳирова билан суҳбат уюштирди.
– “Шариат таомиллари асосида майитни ювиш, кафанга ўраш, сўнгги йўлга кузатишдан олдин қилинадиган амалларни аслида ҳар бир инсон билиши лозим. Марҳумни абадий поклаш ва либосини тикишни ўрганиб қўйган зарар қилмайди.
Ғассол марҳумнинг сирига маҳрам бўлиши, уни фош қилмаслиги керак. Марҳумни хижолатга қўйиш, уялтириш — гуноҳ. Бу яхши инсоннинг иши эмас. Шу боис марҳум билан боғлиқ сир-синоатларни доим бекитаман. Ўша жойда бўлган воқеани ўша манзилнинг ўзида қолдираман", – дейди Рисолат Тоҳирова.
Журналист: Феруза Раҳимова
Тасвир ва монтаж устаси: Диёр Ғаниев
Mақолага баҳо беринг
5/52
0
0
0
0