Валюта UZS
  • USD

    12 778.1278.98

  • EUR

    14 931.2383.4

  • RUB

    164.011.85

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 09:00

    +29 C

  • 10:00

    +32 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +37 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +35 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 16-July

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 09:00

    +29 C

  • 10:00

    +32 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +36 C

  • 14:00

    +37 C

  • 15:00

    +37 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +37 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +35 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +29 C

  • 23:00

    +27 C

  • Chorshanba, 16

    +26 +20

  • Payshanba, 17

    +26 +20

  • Juma, 18

    +26 +20

  • Shanba, 19

    +28 +20

  • Yakshanba, 20

    +28 +20

  • Dushanba, 21

    +26 +20

  • Seshanba, 22

    +25 +20

  • Chorshanba, 23

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
369 16:06 | 13.03.2025 16:06

Ўйинчоқлар азалдан болажонларга қувонч улашиб келган. Таҳлилларга кўра, улар боланинг жисмоний, руҳий ва ақлий ривожла нишига катта таъсир кўрсатади. Тўғри танланган ўйинчоқ боланинг атроф муҳитга мослашишига, тафаккури, ижодий қоби лияти ривожланишига ёрдам беради, шунингдек, боланинг гаджет ва телефонларга боғланиб қоли шининг олдини олишда муҳим роль ўйнайди. Бугун юртимизда ўйинчоқ ишлаб чиқариш саноати қай ҳолатда? Ўйинчоқлар учун амалдаги стандарт ва талабларга риоя қилиняптими? Мамлакати мизда ишлаб чиқарила ётган ва хориждан кел тирилаётган ўйинчоқлар саломатлик учун хавф сизми? Бу борада назорат қай даражада?


Сертификати борми?


Мутахассисларнинг фикрича, республикамизда ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган ўйинчоқлар амалдаги қоида, меъёр ва тартибларга мос бўлиши шарт. Бу талаблар ўйинчоқларнинг органолептик, механик, кимёвий ва физик кўрсаткичларини ўз ичига олади. Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июлдаги қарори билан Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланган. Ушбу ҳужжатда болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ва сотиш талаблари белгиланган.


Одатда ўйинчоқлар қоғоз, картон, тери, металл, резина, пластмасса, мўйна, шиша, фарфор, тахта, фанер каби материаллардан ишланади. Уларга ранг бериш учун турли бўёқлар ишлатилади. Ўйинчоқларнинг қирралари текис, мустаҳкамлиги юқори бўлиши керак. Негаки, ажралган майда бўлакларни болалар оғзига солиши ва ютиб юбориши мумкин.


Кейинги йилларда полимер ва пластмассадан ишланган ўйинчоқлар кўпайиб бормоқда. Бироқ сифатсиз полимерлар фенол, формальдегид, фталат каби зарарли моддалар ажратиб чиқариши мумкин. Шу сабабли кимёвий воситаларнинг ҳавога ажралиши, сўлак таъсирида бўёқларнинг эриши, ўйинчоқ ҳиди ва овози даражаси белгиланган санитария нормаларидан ошмаслиги керак.


Хориждан олиб келинаётган ва ўзимизда ишлаб чиқарилаётган ўйинчоқлар махсус лабораторияларда текширилиб, хавфсизлик сертификатига эга бўлиши шарт. Сертификатга эга бўлган ўйинчоқлар болалар саломатлиги учун хавфсиз ҳисобланади.


Афсуски, кўплаб ота-оналар ўйинчоқ сотиб олаётганда дўкончилардан сертификат талаб қилишмайди.


«Ўйинчоғимдан қўрқаман»


Мақолани ёзаётганимда ўғлим билан боғлиқ бир воқеа ёдимга тушди. У чамаси уч-тўрт ёшда эди. Ўзи хархаша қилиб олдирган, аммо атиги икки-уч марта ўйнаб, кейин бутунлай қизиқмай қўйган ўйинчоғини қўлига тутқазганимда, «Бу ўйинчоғимдан қўрқаман. Қаранг, кўзи билан тиши қандай хунук!» деди. Диққат билан қарасам, ростдан ҳам, у жуда қўрқинчли эди...


Бугун бозорга борсангиз, минг хил танлов қаршисида қоласиз. Совуқ қуроллар, ҳайбатли аждарлар, ялмоғиз кампирлар, турли маҳлуқлар…


Хуллас, болажонлар ўйинчоқлардан қўрқмаслиги, аксинча, уларни кўрганда, ўйнаганда қувониши керак.


– Бола учун ўйинчоқ унинг эмоционал ва руҳий ривожланишига таъсир қилувчи муҳим омилдир. Нотўғри танланган ўйинчоқ болада қўрқув, тушкунлик ва ҳатто руҳий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Айримларида бу вақтинчалик бўлса, бошқаларида жиддий муаммоларга сабаб бўлади, – дейди болалар психологи Дилдора Раҳимова. – Шунинг учун катталар танловда эътиборли бўлиши, адашмаслиги лозим.


Нархи осмон, сифати эса...


Афсуски, нафақат хорижий, балки ўзимизнинг ўйинчоқлар ҳам ҳамёнбоп эмас. Мисол учун, ҳамма жойда харидоргир бўлган «Лего» анча қиммат.


Нархи қиммат бўлса-да, барча ўйинчоқларнинг мустаҳкамлиги ва хавфсизлиги талабга жавоб бермайди. Афсуски, жаҳон бозорларида сотилаётган ўйинчоқларнинг 60 фоизи назорат қилинмас экан. Бу эса уларнинг болалар саломатлиги учун хавфсизлигини ҳам савол остига қўяди.


Ўйинчоқлар савдоси даромадли бизнеслардан бири. Тахминларга кўра, 2025 йилда дунё бўйича ўйинчоқ бозорининг умумий ҳажми 133 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Ҳар йили жаҳонда 3 миллиарддан ортиқ ўйинчоқ ишлаб чиқарилади ва сотилади. Ким билади, бу рақамлар ортида сифатсиз, саломатлик учун хавфли бўлган ўйинчоқлар қанча экан?



Экспортда ҳам, ички бозорда ҳам муаммолар кўп


Мамлакатимизда ўйинчоқ ишлаб чиқариш соҳасидаги ютуқ ва муаммолар ҳақида тадбиркор, «Той бола» бренди асосчиси Анвар Абдуқаюм қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.


– Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати ва эътибори туфайли юртимизда тадбиркорлик кенг ривожланди, хусусан, ўйинчоқ ишлаб чиқариш соҳаси ҳам. Илгари юртимизда 30 га яқин ўйинчоқ ишлаб чиқарувчи корхона бўлган бўлса, бугун уларнинг сони 100 га етиб қолди. Миллий брендлар шаклланди, маҳсулотларнинг сифати ошди, бозорда рақобатбардошлик кучайди. Шу билан бирга, минглаб янги иш ўринлари яратилди. Соҳада сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Лекин сўнгги пайтларда муаммолар ҳам пайдо бўлди.


Ўтган йилнинг сўнгги чорагида жаҳон иқтисодиётида кузатилган инқироз бизга ҳам таъсир қилди. Оқибатда экспорт ҳажми кескин пасайди. Ҳозир фақат МДҲ давлатлари ҳамда Руминия, Болгария ва Польшага маҳсулот экспорт қиляпмиз. Бироқ Европага чиқишда жиддий муаммолар бор. Илгари экспорт масофаси 5000 километрдан ошса, давлат логистика харажатларининг 50 фоизини қоплаб берар эди. Бу имтиёз бекор қилинди. Шунинг учун Хорватия, Македония, Греция каби давлатларга режалаштирилган экспортлар тўхтаб қолди. Беларусга ҳам маҳсулотимиз етиб бормаяпти.


Биласизми, илгари биз фойда солиғи тўламасдик ва шу боис маҳсулотлар нархини минимал даражада ушлаб турардик. Бу эса бозорда рақобатбардошликни таъминларди. Аммо ҳозир 15 фоиз фойда солиғи жорий этилган. Натижада ўйинчоқ нархлари ошиб кетди. Шунингдек, ички бозорда савдо кескин камайди.


Бугун кўпчилик қарз ва кредитга боғланиб қолган. Бу ҳам бирламчи эҳтиёж ҳисобланмайдиган маҳсулотлар, масалан, ўйинчоқлар савдоси пасайишига сабаб бўлмоқда. Қисқаси, экспортда ҳам, ички бозорда ҳам муаммолар кўп.


– Хитой ўйинчоқлари бозорга қандай таъсир кўрсатмоқда?


– Жаҳон савдо ташкилоти талабларига кўра, импорт маҳсулотларга бож тўлови деярли бекор қилинди. Бу эса Хитой ўйинчоқларининг юртимиз бозорини тўлиқ эгаллашига олиб келмоқда. Хитой корхоналари биздан молиявий жиҳатдан қудратли. Улар маҳсулотларини экспорт қилиш учун фоизсиз кредит олишади. Шунингдек, улар юртимизга келиб, фирма очиб, бир йил давомида ҳеч қандай солиқ тўламасдан даромад қилишади. Бир йилдан сўнг эса фирмани ёпиб, ўз юртига кетишади.


Хитойликлар бизнинг бозорни тўлиқ эгаллаш, аниқроғи, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни касодга учратиш мақсадида демпинг сиёсатидан фойдаланишмоқда. Яъни сунъий арзонлаштириш орқали ўзларида 1 доллар турган ўйинчоқни Ўзбекистонда ярим нархида сотишяпти. Юртимиздаги маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳали ривожланиб улгурмасдан туриб, бозорда рақобат қилиш имкониятидан маҳрум бўлмоқда.


Бугунги кунда дунё бўйича ўйинчоқ ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий улуш Хитойга тегишли.


Мен ўйинчоқ бизнесига инвестиция киритдим, «Той бола»дан кўрган фойдамни ҳам шу соҳага йўналтириб, янги дастгоҳлар сотиб олдим. Ишлаб чиқариш биноларини кенгайтирдим, кўплаб янги иш ўринлари яратдим. Аммо бугун вазият тубдан ўзгарган. Оқибатда маҳсулот ҳажми камайиб, иш ўринлари қисқариб бормоқда.


Ҳукумат ҳамда тегишли мутасаддилар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш чораларини кўриши керак. Акс ҳолда, Ўзбекис­тонда ўйинчоқ ишлаб чиқариш саноати инқирозга юз тутиши мумкин.


* * *


Хулоса ўрнида айтар сўзимиз шу: маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг муаммолари кам, ютуқлари кўп бўлсин. Болажонларимиз иложи бўлса, ҳамиша миллий ўйинчоқларимизни ўйнаб ўссин!


Миллийликка нима етсин?!.


Феруза РАҲИМОВА
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4521 16:57 | 05.08.2023