АҚШда паромчиларга миллионлаб доллар иш ҳақлари тўланган
Нью-Йоркдаги паром ўтиш жойининг 15 нафар ходими кутилмаганда миллионерга айланди. Улар 13 йил давомида тўланмай келинаётган иш ҳақларини олди. 170 нафар ходимга катта миқдорда нафақа ва компенсация тўлови касаба уюшма шартномаси туфайли амалга оширилди. Ўтган йилнинг март ойида шаҳарнинг бош молиявий назоратчиси бу камчиликни тан олди: 2010 йилдан бошлаб денгиз муҳандисларининг маоши сезиларли даражада юқори бўлиши керак эди ва шунинг учун уни қайта ҳисоблашни буюрди, деб ёзади The New York Post.
Энг катта миқдор деярли 1,7 миллион доллар бош денгиз муҳандисига теккан. 30 йил ишлаган ҳамкасби Тимоти Вуд бу ишда ухлаб қолгани учун лавозимини пасайтириш шарти билан ундан миллион доллар кам ишлаб топган. Транспорт департаментининг яна 30 нафар собиқ ва амалдаги ходимларининг ҳар бири ўртача ярим миллион доллардан кўпроқ пул олган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0