ishonch.uz дан китобсеварлар учун янги лойиҳа – “Тинглаймиз”
Энди сиз сайтимизда ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара нодир асарларини аудио шаклида тинглаб боришингиз мумкин. Бугунги илк тақдимотимиз севимли ёзувчимиз Иброҳим Ғафуровнинг “Сфинкс” мансураси.
Иброҳим ҒОФУРОВ. “Сфинкс”
Асардан парча:
Онам бизни турғизар тўшакдан. Сўнг кечаси билан димлаб қўйилган лавлагини лаганга уйиб келтиради дастурхонга. Лавлаги ҳил-ҳил бўлиб кетган. Мен зўрға бир тишлам ейман. Жуда ширин, лаззатли. Лекин ҳеч ўтмас томоғимдан. Нон егим келади. Нон... мўлтайиб ўтираман лаганга. Лекин нон сўрамайман онамдан. Нон йўқ. Онда-сонда кўп кўйлак топширса нон олиб келади онам. Ҳаммамизга бир тишламдан тенг бўлиб чиқади. Ҳеч нарса сўрамайдиган қилиб қўйган бизни уруш. Сен ҳам йўқ нарсаларни сўрама... Йўқ нарсаларни йиғма уйингга. Ҳарҳашани ёқтирмайди онам. Лекин ҳарҳаша қилгим келади. Лекин менинг ҳарҳашамни тинглайдиган кимса йўқ...
Ўқиди: Гулруҳ Одашбоева
Тингланг, вақтингиз мароқли ўтсин!
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0