Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 984.449.35

  • EUR

    13 442.7969.36

  • RUB

    129.902.27

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 14:00

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +2 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-January

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 14:00

    +3 C

  • 15:00

    +3 C

  • 16:00

    +2 C

  • 17:00

    +2 C

  • 18:00

    +0 C

  • 19:00

    +0 C

  • 20:00

    0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -1 C

  • Chorshanba, 22

    +3 +20

  • Payshanba, 23

    -3 +20

  • Juma, 24

    +2 +20

  • Shanba, 25

    +5 +20

  • Yakshanba, 26

    +6 +20

  • Dushanba, 27

    +5 +20

  • Seshanba, 28

    +6 +20

  • Chorshanba, 29

    +1 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Жаннат орзусидаги кичиклар ёхуд олтин ўрталиқни тополмаётган катталар

Баъзан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим видеоларга нима деб муносабат билдиришни ҳам билмай қоласан, киши. Айниқса, дин билан боғлиқ ҳолатларда одамлар икки қутбга ажралиб, бир-бирини куракда турмайдиган сўзлар билан «сийлаши»ни кузатишга тоқатинг етмайди, ҳатто.
Жамият
85 16:41 | 22.01.2025 16:41

Кеча-кундузда Андижон вилоятининг қайсидир боғчасида бўлган ҳолат ҳақидаги видео ҳам айни шунақа баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Кимдир мудирани оқлади, кимдир қоралади. Оқибат шу бўлдики, шу тадбирга бош қўшган боғча мудираси ва тарбиячиси ишдан бўшатилди. Ўз навбатида, бу тортишувларни янада кескинлаштирди. Айримлар уларни ноҳақлик қурбони бўлди деса, бошқа бировлар тўғри иш бўлди дейишяпти.


Хўш, тадбирни уюштириш асноси боғча мудираси ва тарбиячиси лавозимидан озод қилинадиган даражадаги хатога қўл урганмиди? Умуман, битта лавҳа учун бундай кескин муносабатда бўлиш тўғрими? Масалага мана шу саволлар доирасида фикр билдирсак, адолатдан бўлса керак…


Қонун нуқтаи назаридан олиб қараганда, уларни ишдан бўшатиш балки хато бўлгандир. Аммо бу видео учун шунчаки индамаслик тўғри бўлмасди. Чунки шу ишнинг бош-қошида турганлар ҳақиқатан ҳам, жиддий хатога йўл қўйишган.


Биринчидан, Ўзбекистон дунёвий давлат. Бош қомусимизда ҳам виждон эркинлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Демак, қайси динга эътиқод қилиш ҳар кимнинг ўз ихтиёридаги иш. Видеога шу тарафлама ёндашадиган бўлсак, мудира ва тарбиячи қўпол хатога йўл қўйгани ойдинлашади.


Иккинчидан, мактабгача таълим муассасаларида, аввало, диний таълим эмас, дунёвий тарбия берилиши керак. Масалан, кўчага чиқинди ташламаслик, ҳожатхонадан тўғри фойдаланиш, озода ва покиза бўлиш ва ҳоказолар…


Аслида бировга ўз эътиқоди бўйича иш тутишга мажбурлаш нодонликдан ўзга нарса эмас. Бежиз, «сенинг эркинлигинг билан менинг эркинлигим туташган жойда бизнинг эркинлигимиз тугайди» деб айтишмайди.


Тўғри, мамлакатимиз аҳолисининг қарийб саксон фоизи балки ундан ортиқроғини мусулмонлар, яъни ислом динига эътиқод қиладиганлар ташкил этади. Аммо мактаб, айниқса, боғчалардаги таълим-тарбия жараёни давлат таълим стандартлари доирасида бўлиши керак. Қонун кимдир қайсидир обрўли инсонинг фарзанди ёки қайсидир «каттакон»нинг одами бўлгани учун истаганича диний таълимот ёки диний расм-русумларни қилишга ваколат бермайди. Ҳамма қонун доирасида иш тутишга мажбур.


Масалан, бундан бир неча ой илгари ижтимоий тармоқларда бир видео кўргандим. Унда Хитой боғчаларида тарбиячилар болаларга ҳожатхонадан қандай фойдаланишни ўргатишаётган эди. Нега ўзимиздаги боғчаларда мана шундай жараёнларни кўрмаймиз? Ахир, бунга ўшаш лавҳалар болани шахс бўлиб камолга етишида муҳим рол ўйнайди-ку!


Назаримизда, ўша боғча мудираси ўз боласига, ўз уйида бу ишни қилса, адолатдан бўларди. Ҳар ҳолда давлат ташкилотида бунақа тадбир ташкиллаштиришга ҳаққи йўқ эди.


«Агар шу опа боғчада дискотека ташкил этганда ҳеч ким қаршилик қилмасди, ишдан ҳам бўшамасди» деб ҳолатни ҳаспўшлаётганлар видеони диққат билан кўрса, вазият ойдинлашади.


Масалан, видеода болалар қўлига қоғоздан ясалган тожни ушлаб, даврага чиқиб келишига эътибор қаратинг – қайси бола ўз ихтиёри билан қиляпти буни деб ўйлайсиз? Зиммасидаги вазифани тарбиячисининг зардаси ва турткилаши оқибатида, нима қилаётганини англаб-англамай, олазарак бўлиб бажаряпти.


Омма олдида фарзандга отасининг оёғини ўптириш эса риё ва калтабинликдан бошқа нарса эмас. Афсус, ўша оталар орасида лоақал битта марди йўқ экан. Бўлганда эди, бунақа майнавозчиликнинг кимга кераги бор, деб эътироз билдирган бўларди… Қисқаси, ўша видеода баҳсли ҳолатлар жуда кўп, уларга бирма-бир тўхталиб ўтиришга ҳожат йўқ деб ўйлайман.


Умуман, шу ёшда болаларга шунақа нарсаларни айтиш, уларни шунга мажбур қилиш нечоғли тўғри? Видео охирида бир четда тушкун ва забун ҳолатда турган қизалоқнииг ҳолатини таърифлашга бизнинг бардошимиз етмайди. Тенгқурларининг олдида уни шу аҳволга солиш на диний, на дунёвий мезонга мос келади! Одамзод ким бўлишидан қатъи назар, бу даражада тошбағир бўлмаслиги даркор. Аллоҳнинг элчиси бир етим боланинг кўнглини шодлантириш учун туя бўлишга рози бўлгани ҳақидаги ҳадисдан аҳли илмларнинг хабари бор, назаримизда.


Афсуслар бўлсинки, ўзга дин ва миллат вакиллари осмонни забт этаётган бир даврда бизнинг фикрлашимиз саёзлашиб, дунёқарашимиз ибтидоийлашиб кетаётгандек. Майда мавзулар, кераксиз тортишувлар билан ўралашиб, умр ўтказаётган, одамларга диний даражасига қараб баҳо бераётгандекмиз. Айниқса, ўз боламиздан ҳам ўз манфаатимиз учун фойдаланаётгандекмиз. Кўпчилик ота-оналар «Боламни қори ёки қория қилсам, жаннатга тушаман», дейишади. Исталган боладан «Орзуинг, мақсадинг нима?» деб сўранг, кўпчилиги «ота-онамни умрага ёки ҳажга юбориш, машина совға қилиш» деб жавоб беради. Аксариятининг бундан бошқа нияти йўқ! Шунинг учун ҳам мана шунақа видеолар кўпайиб кетяпти.


Охиратда ҳар ким ўз қилмишига яраша жавоб беради. Худонинг розилигига ўзининг яхши амали билан эришади. Яъни, яхши бўлса – ошини, ёмон бўлса – бошини ейди. Фарзандларга ҳалол ва ҳаромни, бировнинг ҳақидан қўрқишни, бошқаларга зулм қилмасликни, элнинг, халқнинг, одамларнинг корига ярашни, гапнинг индаллоси, инсон бўлишни ўргатиш зарур. Худони танитиш даркор, аммо танловни ўз ихтиёрига қолдириш жоиз. Бунақа тадбирлар, хатти-ҳаракатлар билан болаларни билиб-билмай, мажруҳ қиламиз, холос!


Ҳозир дунё шиддат билан ривожланяпти. Ҳар қандай мушкулотнинг ечими илмга бориб тақалади. Нажот илмда! Шундай экан, дунёқарашимизни ўзгартирайлик. Мақсадларимизни аниқлаштириб олайлик. Ҳар қандай вазиятда олтин ўрталиқни топа билайлик. Эшакка миниб, оёқ тагини эмас, аксинча, туяга миниб, узоқни кўзлашни ўрганайлик. Болаларимизга ҳам энг аввало, ҳаётий зарурат ва ҳақиқатларни англатайлик. Билакс, турли ҳурофотлар, бидъат амалларга берилиб, ким қаерга етакласа, кетаверамиз!



Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ


Ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2744 16:57 | 05.08.2023