Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 803.0626

  • EUR

    13 902.84-17.77

  • RUB

    131.840.4

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 05:00

    +3 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 18-October

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 05:00

    +3 C

  • 06:00

    +3 C

  • 07:00

    +2 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +13 C

  • 11:00

    +16 C

  • 12:00

    +18 C

  • 13:00

    +19 C

  • 14:00

    +19 C

  • 15:00

    +19 C

  • 16:00

    +19 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +15 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +7 C

  • 23:00

    +7 C

  • Juma, 18

    +3 +20

  • Shanba, 19

    +5 +20

  • Yakshanba, 20

    +7 +20

  • Dushanba, 21

    +11 +20

  • Seshanba, 22

    +11 +20

  • Chorshanba, 23

    +12 +20

  • Payshanba, 24

    +8 +20

  • Juma, 25

    +7 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Байден биринчиси эмас: президентликдан ҳайдалган ва пойгани тарк этган АҚШ раҳбарлари

21 июль санасида сиёсат саҳнасида муҳим воқеалардан бири рўй берди. АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден иккинчи муддатга раҳбар бўлиш фикридан воз кечди ва кампаниясини тугатди. Ўз навбатида, Байден Демократик партиядан вице-президент Камала Харрис номзодини қўллаб-қувватлади. Катта эҳтимол билан Трамп 2024 йилнинг ноябридаги сайловларда Харрис билан беллашади.
Сиёсат
323 15:33 | 22.07.2024 15:33

Физиологик жиҳатдан анчагина нимжонлашган, қарилик аломатлари яққол сезиладиган 81 яшар Байден АҚШ тарихида ўз ихтиёри билан президентликдан мосуво бўлаётган ягона сиёсатчи эмас. Тарихда АҚШ президентлари билан боғлиқ кўплаб можаролар бўлган. Масалан, 1968 йилда ҳам Қўшма Штатларда шунга ўхшаш ҳолат қайд этилган. Ўшанда президент Линдон Жонсон призентлик курашидан чиқишини эълон қилганди.


Линдон Жонсон аслида 1961 йилда Жон Кеннеди раҳбар бўлган даврда АҚШ вице-президенти лавозимини эгаллаганди. 1963 йилда Кеннеди отиб ўлдирилгач, Жонсон унинг ўрнини эгаллади.


Жонсон қотиллик содир этилган Далласдан Вашингтонга жўнаш олдидан аэродромда Президент бортида қасамёд қилиб, вазифаларини бажаришга киришди. Кеннедининг ўлдирилиши ҳақидаги турли фитна назариялари доирасида Жонсон доимий равишда қотилликнинг эҳтимолий ташаббускорлари ва ташкилотчиларидан бири ҳисобланган. Бироқ, бундай баёнотлар ҳеч қандай тарзда ўз исботини топмаган.


Жон Кеннедининг ўлдирилишидан кейин президент Жонсон Оқ уйда нутқ сўзлади ва Қўшма Штатлардаги қотилликлар бўйича даҳшатли статистик маълумотларни келтирди. Унинг сўзларига кўра, 1885 йилдан бери ҳар уч Америка президентидан бирига нисбатан суиқасд уюштирилган, ҳар беш президентдан бири ўлдирилган. Жонсоннинг Конгрессга йўллаган дастлабки мурожаатларидан бирида айтилишича, Қўшма Штатларда ҳар 26 дақиқада битта зўрлаш, ҳар 5 дақиқада битта талончилик, ҳар дақиқада автомобил ўғирлаш ва ҳар 28 сонияда битта ўғирлик содир бўлади. Жиноятлар натижасида давлатнинг молиявий зарари йилига ўша давр пули билан 27 миллиард долларни ташкил қилади.


Линдон Жонсон ҳокимиятга келгач, дастлаб бир қанча муваффақиятли ислоҳотларни амалга оширди. У инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича катта ислоҳотлар ташаббускори эди: хусусан, 1964 йилда у президент Кеннеди томонидан бир йил олдин таклиф қилинган ва ирқчилик камситишларини тақиқловчи Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунни имзолади. Линдон Жонсон, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширди, 1965 йилда камбағаллар (Medicaid) ва нафақахўрлар (Medicare) учун тиббий суғуртани жорий қилди.



1964 йилда янги президентлик сайловлари ўтказилди. Унда Линдон Жонсон 61,1 фоиз ёки 43 миллион киши қўлловини олиб, АҚШ раҳбари лавозимига сайланди. Аммо унинг иккинчи бор лавозимга киришиши ўзаро ғавғолар орасида кечди. АҚШда ирқлар ва тоифалар ўртасида кескинлик ортиб борди.


1965 йил август ойида Лос-Анжелесдаги афро-америкаликлар маҳалласида тартибсизликлар бошланиб, 35 киши ҳалок бўлди. 1967 йилнинг ёзида афро-америкалик аҳолининг энг йирик намойишлари бўлиб ўтди. Ню-Жерси штатининг Нюарк шаҳрида 26 киши, Мичиган штатининг Детройт шаҳрида яна 40 киши ҳалок бўлди. 1968 йил 4 апрелда қора танлилар ҳуқуқлари етакчиси доктор ва машҳур намоянда Мартин Лютер Кинг ўлдирилди. Шундан сўнг 125 та шаҳарда, жумладан Вашингтонда афро-америкаликлар орасида янги тартибсизликлар бошланди. Бу йиллар давомида “Қора пантералар” каби радикал ташкилотлар ҳам авж ола бошлади.


1965 йил 1 декабрда президент Жонсон АҚШга иммиграция ва Америка фуқаролигини олиш жараёнини сезиларли даражада соддалаштирган иммиграция ва фуқаролик тўғрисидаги қонунни имзолади. Аммо турли ислоҳотлар ҳам президентнинг рейтингини сақлаб қола олмади. Вьетнам уруши ва унда АҚШнинг иштироки Жонсонга бўлган ишончни кескин пасайтириб юборди.


Вьетнам уруши туфайли Жонсоннинг машҳурлик рейтинги 1968 йилги президентлик сайловларида сезиларли даражада пасайиб кетди. Урушга қарши кайфият 1968 йил август ойида Иллинойс штатининг Чикаго шаҳрида бўлиб ўтган Демократик Миллий қурултой пайтида норозилик намойишлари билан якунланган ёшлар ҳаракатининг (CDC, ҳиппи, йиппи ва бошқалар) кучайишига туртки берди. Шу нуқтаи назардан, Вьетнамда коммунистларнинг урушда қўли баланд кела бошлагани ва журналист Валтер Кронкитнинг уруш ҳисоботлари, шунингдек, унинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли, Жонсон 1968 йил 31 мартда бошқа президентлик муддатига киришни истамаслигини эълон қилди ва вице-президент Хамфри номзодини маъқуллади. Афсуски, Хамфри ҳам республикачиларга қаттиқ қаршилик кўрсата олмади ва Ричард Никсон сайловларда ғалаба қозонди.


Ричард Никсон эса АҚШ тарихида президентлик муддати тугамай туриб, лавозимдан кетган ягона раҳбар саналади. Албатта бунинг ўз тарихи бор.


Никсон 1960 йилги президентлик сайловларида Жон Кеннедига минимал миқдорда ютқазди. 1962 йилда у Калифорния губернатори лавозимига эришишда ҳам муваффақиятсизликка учради. 1974 йилда Уотергейт можароси туфайли у ўз ихтиёри билан президентлик лавозимини тарк этди. Бу АҚШ тарихида биринчи марта давлат раҳбарининг истеъфога чиқиши эди.


Никсон катта телевизион реклама кампаниясини олиб борди, камералар олдида тарафдорлари билан учрашди. У жиноят даражаси жуда юқори эканлигини қайд этди. Никсон Вьетнам уруши пайтида “шараф билан тинчликка” ваъда берди ва “янги раҳбарият урушни тугатади ва Тинч океанида тинчлик ўрнатади” деб эълон қилди. (унинг бу баёноти Украина урушини 24 соат ичида ҳал қилмоқчи бўлган Трампнинг нутқларига ўхшаб кетади).


Лекин у урушни қандай тугатишга умид қилгани тафсилотларини ошкор қилмади, бу эса оммавий ахборот воситаларида унинг “махфий режаси” бўлиши кераклиги ҳақидаги тахминларга сабаб бўлди.


Никсон ташқи сиёсатда бир қанча муваффақиятли усулларни амалга оширди. Жумладан, Франклин Делано Рузвелтдан кейин илк бор СССРга борди ва Леонид Брежнев билан учрашди. ХХРга ҳам ташриф буюрди. Вьетнамдан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш бошланди. 1973 йил 27 январда Париж тинчлик шартномаси имзоланди, унга кўра Америка қўшинлари Вьетнамни тарк этишига келишиб олинди (бу вақтга қадар барча қуруқликдаги жанговар бўлинмалар олиб чиқиб кетилган ва мамлакатда 100 мингдан кам америкалик қолганди). Имзоланган келишувни бажариб, 1973 йил 29 мартда Қўшма Штатлар ўз қўшинларини Жанубий Вьетнамдан олиб чиқишни якунлади.


Бироқ Никсонга ўз президентлик муддатини тинчгина якунлаш насиб этмади. 1972 йил июнь ойида, АҚШда президентлик сайловларидан бироз олдин полиция Вашингтондаги Уотергейт меҳмонхонасида Демократик партия штаб-квартирасига тинглаш мосламаларини ўрнатмоқчи бўлган беш агентни ҳибсга олди. Бу агентлар амалдаги президент Никсонни қўллаб-қувватлаган Президентни қайта сайлаш қўмитаси ва Никсон ҳукумати билан боғлиқ эди. Washington Post журналистлари Боб Вудворд ва Карл Бернштейн “Чуқур томоқ” тахаллуси остидаги номаълум амалдор - аслида ФҚБ директори ўринбосари Марк Фелт ёрдамида Никсоннинг Уотергейт жосуслик операциясидан хабардор эканлигини кўрсатадиган бир қатор текширувларни нашр этди. Мазкур журналистлик суриштирувлар Никсоннинг рейтингини кескин пасайтириб юборди. Уотергейт ишидан кўп ўтмай, 1974 йил 9 августдан Никсон истеъфога чиқишини эълон қилди ва муддатини охиригача етказмаган ягона АҚШ президентига айланди.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид