“Барибир ўқиган бошқачада…” – сафар ҳангомаларидан
Машинада эдим. Ёнимдаги одамларнинг гапларидан таъсирландим. – Ўғлингиз ўқишни битирдими? – Ҳа, тугатган, ишлаяпти. – Қаерда? – Қозон қуйиш цехида...
– Иее... Институтда ўқиганди шекилли?..
Суҳбатга бошқалар қўшилди.
“Ўқиган яхши-ю, битирса бир тайинли иш йўқ экан-да, мана бизни қишлоқдаги йигитлар кўпи олийгоҳни тугатган, ҳозир Россияда ишлаяпти. Иш бўлсаям, унга жойлашиш учун “отнинг калласидек” пул керак эканда.”
“Қўшнимни ўғли битириб бир ишга жойлашди, бир ой ишлади, кечгача иш, "бошоғриқ экан, икки миллион ойликка юраманми" деб четга ишлагани кетворди.”
“Жойлашса ҳам таниши бор, пули бор, бойни боласи “ёғлироқ” жойларда ишлаяпти. Шу коррупция, “тортим-тортим”, таниш-билиш борми, камбағални боласи, “каллали”ларга иш йўқ!”
Баҳсга аёллар ҳам қўшилди.
“Унақа деманглар, биз умид билан болаларимизни мактаб ёшидан репититорга бериб ўқитяпмиз, илмли одам бўлсин деб.
– Мактабда яхши ўқитса репититорга бермасдингиз, мактаб яхши ўқитмайди-да.
– Энди, қўшимча ўқитяпмизда…”
“Афсуски айтганингиз кўпи ҳақиқат, умид қиламиз бир кун бу муаммолар ўз ечимини топар, аммо барибир илмдан яхши нарса йўқ. Ўқиса, илмли бўлса, яхши тарбия олса, ҳаётда инсон бўлиб яшайди. Ёмонлик билмайди,одамларга зиён етказмайди. Муҳими ҳалол яшайди.
Ўқиб, уқиб туриб шу ишларга қўл ураётганларга Аллоҳ ўзи тўзим берсин.”
– Тўғри айтасиз,–деди ёнимдаги аёл. – Барибир ўқиган бошқачада…
Ҳилола Мамажонова
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0