Берлин кутубхонасида Бобурийларга тегишли альбом топилди
Берлин давлат кутубхонаси сақланаётган Бобурийларга оид ушбу ҳашаматли альбомнинг бир томонида ғазаллар, иккинчи томонида эса миниатюралар туширилган, дея хабар қилинмоқда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг расмий телеграм саҳифасида.
Альбомнинг 25 таси Германиядаги Берлин давлат кутубхонасида сақланаётган бўлса, қолган 100га яқин қисми Буюк Британия, АҚШ, Чехия ҳамда Эронда эканлиги маълум қилинди.
Амир Темурнинг катта ўғли Жаҳонгир Мирзонинг мураққаси, яъни расмли альбоми дея тариф берилаётган 120 варақлик ноёб топилма Ҳиндистонда 1650 йилларда чиқарилган ва кейинчалик Европага олиб кетилган. Қизиғи, альбомда Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаронинг ғазаллари туркий тилда ёзилган.
– Агар Бобурийлар ўзини мўғул деб ҳисоблаганда альбом ҳам мўғул тилида ёзилган бўларди. Бу эса Бобурийларни жаҳон тарихчилари мўғуллар дея аташини қайта тафтиш қилиш кераклигини англатади, – дея фикр билдирган Берлин давлат кутубхонаси Марказий Осиё бўлими илмий ходими Айсима Мирсултан.
Бобурийлар сулоласи уч юз йилдан ортиқ ҳукмронлик тарихига эга бўлса-да, ҳеч қачон ўз ота-бобосини, миллатини, тилини унутмаган. Саройда форсча, ҳиндча ёки бошқа тилда гаплашган бўлиши мумкин, лекин асосий, энг жиддий масалалар туркий тилда ҳал қилинган ва жуда кўплаб туркий қўлёзмалар кўчирилган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0