Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 895.5515.2

  • EUR

    14 338.56-196.91

  • RUB

    159.382.7

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +22 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 13-May

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 13:00

    +35 C

  • 14:00

    +35 C

  • 15:00

    +35 C

  • 16:00

    +35 C

  • 17:00

    +35 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +29 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +22 C

  • Seshanba, 13

    +34 +20

  • Chorshanba, 14

    +36 +20

  • Payshanba, 15

    +38 +20

  • Juma, 16

    +39 +20

  • Shanba, 17

    +39 +20

  • Yakshanba, 18

    +30 +20

  • Dushanba, 19

    +28 +20

  • Seshanba, 20

    +32 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Билмайин босдим тиконни…

Кредит касридан оғир шароитга тушиб қолган юртдошимиз ёрдамга муҳтож
Жамият
130 11:42 | 13.05.2025 11:42

Ҳаётнинг синовлари турфа ва кутилмаган. Баъзида етти ухлаб тушингга ҳам кирмаган ишлар бўлади. Қаҳрамонимиз Мамлакат опа Абдуқодирова ҳам таҳририятимизга мурожаат қилар экан, бирор саховатпеша инсонлар унга кўмак беришидан умид билдирди, қолаверса, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб қолган мураккаб вазиятдан бошқаларни ҳам тўғри хулоса чақиришга ундади. Йўл-йўлакай «DavrBank» ходимларининг қўпол муомаласидан дили оғриганини баён этди.


Гап шундаки, Тошкентда туғилиб-ўсган Мамлакат опа айни пайтда 48 ёшда бўлиб, болалиги фаровон оилада кечди. Мактабни тамомлаб, ўша пайтлардаги СПТУда қандолатчилик йўналишида таҳсил олди. 20 ёшида турмушга чиқди. Аммо бахт деб ўйлагани ўзининг илк синовини турмушнинг бошидаёқ у билан юзлаштирди. Мамлакат опа ва турмуш ўртоғи 10 йилдан ошиқ фарзандли бўлишини кутиб яшади. Эр-хотин муносабатлари яхши, аҳил-иноқликда бир олам орзулар билан яшашар, оилага фақатгина фарзанд етишмасди. Аммо чин дилдан қилинган дуолар ижобат бўлди. 11-йил деганда Оллоҳ ушбу хонадонни ҳам фарзанд неъмати билан сийлаб, Эргаш ака ва Мамлакат опалар ўғилли бўлишди. Ҳамма хурсанд эди. Икки йилдан кейин иккинчи ўғил туғилди. Қўшалоқ қувонч, бахтдан сармаст бўлишди оила.


– Аммо 11 йиллик синовларда ўзгармаган хўжайиним, фарзандли бўлгач ўзгара бошлади, бундай бўлишини ҳеч кутмагандим, – деб эслайди қаҳрамонимиз. – Оллоҳ бизнинг оиламизни ҳар томонлама сийлаганди ўшанда, бир томондан бирин-кетин ўғилларимиз туғилди. Яна бир тарафдан эса турмуш ўртоғимнинг ишлари юришиб, у ўзи ишлаётган мрамар цехига раҳбар этиб тайинланди. Халқимизда йигит кишини пул, қиз болани пулсизлик бузади, деган гап бекорга айтилмаган экан. Турмуш ўртоғим катта-катта топадиган, кечалари уйга кеч, маст ҳолда келадиган бўлди. Кейинчалик билсам, у кайфу сафога, ҳаттоки қимор ўйнашга берилиб кетибди. Оилавий муносабатларимиз совуқлаша бошлади, мени менсимай қўйди, ота-онасининг ва менинг уни тўғри йўлга қайтаришга бўлган уринишларим бесамар кетди. Ҳатто, бир пайтлар узоқ кутилиб туғилган ўғилларимизнинг ҳам камоли уни оилага қайтара олмади. Охири ажрашдик.


Икки нафар бола билан ота уйимга қайтиб бордим. Фарзандларимни боқиш учун хоним пишириб сотдим, кейинчалик укам билан биргаликда кафе ишини юритдик. Аммо ишимиз бир ўхшаса, бир ўхшамасди. Аммо оч қолмасдик, кунимиз ўтарди. Турмуш ўртоғим алимент тўламагани боис, йиллар давомидаги алимент қарздорлиги анча йиғилиб қолди. Бу ёқда болаларим ҳам улғайиб қолишганди. Энди бизга алоҳида уй керак, укам уйланиши зарур эди. Суд орқали болаларимнинг отаси тўлаши керак бўлган алимент қарздорлигини ундириб, унга ўзим озми-кўпми йиққан терганимни қўшиб, 8 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни кредитга уй олиш учун «Даврбанк»ка бошланғич тўлов сифатида ишлатдик. Аммо бу ишларни бир хусусий фирма ёрдамида амалга оширдик. Уйни укамнинг номига олдик.


Банк билан тузилган шартномага асосан биз 7 йил давомида ҳар ой 23 миллиондан ипотека кредити тўлашимиз белгиланди. Аввалига укам билан бошлаган тадбиркорлик фаолиятимиз яхши кетаётгани учун ушбу маблағни тўладик. Аммо кейинчалик ошхона бизнесимиз касодга учради. Биз хизмат кўрсатган қурилиш фирмаси ишчиларининг таомланиши учун тўловларни вақтида амалга оширмагани боис, биз ҳам маҳсулот олаётган фирмалардан қарз бўлиб қолдик. Кейинчалик тўланмаган қарздорлик кўпайиб кетгач, ишимизни тўхтатишга мажбур бўлдик. Натижада уйнинг ойлик кредит тўловларини ҳам тўлашга қурбимиз етмай қолди. Ўша кезларда «Даврбанк»ка бориб, юзага келган вазиятни тушунтириб айтдим. Ойлик тўловларни камайтириб, кредит муддатини чўзиб беришларини илтимос қилдим. Чунки 23 миллион сўм миқдоридаги пулни тўлай олмаслигимиз аниқ эди. Аммо банкдагилар «кўрамиз», «кўрамиз» дейишдан нариги ўтишмади. Мана, орадан қарийб 9 ой ўтиб кетди. Ҳалигача кредит тўловлари тўлолганимиз йўқ. Чунки ишимиз тўхтаб қолган, мен ишсизман. Битта вояга етган фарзандимнинг топгани эса оиламизнинг еб-ичишидан ортмаяпти. У Тошкент давлат Молия институтига ўқишга кирган эди, шартнома пулини тўлолмаганимиздан, ўқишни ҳам тарк этишга мажбур бўлди. Ҳозирда ягона боқувчимиз ўша ўғлим бўлиб турибди. Иккинчи ўғлим эса ҳали ўқувчи.


Ўзим шу ёшимда сиқилганимдан қанд касалига чалиндим. Тез-тез мазам бўлмай қолаяпти. Илтимос, менинг мушкулимни осон қилишда амалий ёрдам берсангиз…


Тўғрисини айтсам, Мамлакат опанинг гапларини эшитиб, унга нима таскин беришни ҳам билмай қолдик. Майли тақдир экан, турмуши бузилибди. Аммо ишида ҳам омад ундан юз ўгиргани, тадбиркорлиги «ўхшамагани», умид билан олган уйининг тўловини қилолмаётгани афсусланарли… Сўнгги пайтларда «Davrbank»дагилар тез-тез телефон орқали дўқ-пўписа қилмоқда. «Қаердан бўлса ҳам кредитни тўлаб қўйинглар»деб босим қилишмоқда, қўшниларимиз, яқин қариндошларимизга ҳам телефон қилиб биз ҳақимизда бўлар-бўлмас гапларни гапириб юришибди, – дейди опа. – Аввалига уйни сотиб кредит қарздорлигига ёпишимизга қаршилик қилишганди. Энди бўлса, бир ҳафта ичида уйни сотиб пулини банкка тўлашимизни айтишяпти. Умумий қарздорлигимиз миқдори 1 миллиарддан ошиб кетибди. Уйни сотиб, пулини банкка тўлаган тақдиримизда ҳам яна бўйнимизда қарз бўларкан. Биз тўлаган бошланғич тўлов ҳам куйиб кетаркан, ахир шу инсофданми?...


Мурожаати якунида эса у юртдошларимизга қуйидагиларни айтиб қолди:


Билмайин босдим тиконни. Оқибатда ишсиз, уйсиз қолиб ўтирибман… Кўрганларим жабр-ситам, афсус-надомат… Юртдошларимиз мен каби қийин вазиятга тушмаслик учун бошида ўйлаб иш тутишларини хоҳлардим. Ипотека кредити олишдан олдин, яхшилаб шартнома шартларини ўқиб олишларини, ўртакаш фирмаларга ишониб қолмасликларини маслаҳат берардим. Чунки биз ҳам айнан шундай ўртакаш фирмаларнинг оғзаки ваъдаларига учиб, мана энди қийин, муаммоли вазиятга тушиб ўтирибмиз. Улар бизга «Даврбанк»дан кредит чиқариб беришди, тўғри, аммо ўшанда «Ойлик тўлови кўп-ку, тўлолмай қолсак нима бўлади?» деганимизда, «Агар тўлолмасангиз, муддатини чўзиб, ойлик тўлов миқдорини камайтириб беришади» дейишганди. Аммо ҳақиқатдан шундай бўлганида ҳеч қандай ёрдам беришмади.


Юртдошларимиздан, банк бўйича, аёллар муаммолари бўйича масъуллардан муаммомизга ечим топишда амалий ёрдам сўраб қоламан. Илтимос, бизни оғир вазиятдан қутқаринг!


Мамлакат Абдуқодированинг
мурожаатини Зебо НАМОЗОВА
ёзиб олди.


Долзарб мавзулар

Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 3984 16:57 | 05.08.2023