CОР 29 Саммити: Озарбайжон минтақадаги дипломатик мамлакатга айланмоқда
Мустақилликнинг дастлабки йилларида турли бузғунчилик кўринишларга қарши кураш олиб борган Озарбайжон, узоқ йиллардирки қўшни Арманистоннинг оғир тажовузига қарши чидади. Бу орада ўз иқтисодий ва ҳарбий қудратини ошириб, Жанубий Кавказнинг етакчи, дунёнинг эса нуфузли мамлакатига айланди.
Ўз тупроқларини ишғолдан озод қилган мамлакатимиз бу кун минтақада асосий дипломатик ўйинчилардан бири. Тасодиф эмаски, бир қанча қўшни давлатлар билан бирга, узоқ минтақалардан бўлган давлатлар ҳам дипломатик сиёсатда “Озарбайжон модели”нинг тўғри ва фойдали эканини таъкидламоқда. Бу модел жаҳон кучлари орасидаги зиддиятларда иштирок этмаслик, миллий манфаатлар таъминланган ҳолда ташқи сиёсат юритишни ўз ичига қамраб олади.
Қўшилмаслик Ҳаракатига раҳбарлик даврида Озарбайжон турли мамлакатлар ўртасида кўприк вазифасини бажарди ва муносабатларнинг юксалишига ўзининг алоҳида ҳиссасини қўшди. Ғарб ва Шарқ давлатлари билан бирга, қўшни Россия ва Эрон муносабатларига ҳам таъсир кўрсатишга қодир. Бу эса ўз навбатида мамлакат ичкарисидаги барқарорликнинг асосий кафолатидир. Президент Илҳом Алиев томонидан мантиқий, прагматик, изчил, оқилона ва кўп қиррали бошқарув фалсафаси Озарбайжонни ҳам халқаро тадбирларнинг марказига айлантирди. Жаҳон миқёсидаги халқаро тадбирларнинг пойтахт Бокуда ва бошқа шаҳарларда муваффақиятли ўтказилаётгани бунинг яққол тасдиғидир.
Шу кунларда Озарбайжон яна бир муҳим халқаро тадбирга мезбонлик қилмоқда. Бу Озарбайжон тарихида миқёсига кўра энг муҳим халқаро тадбир деб ҳам номланиши мумкин. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим Ўзгариши бўйича Доиравий Конвенциясининг 29-саммити глобал иқлим ўзгаришига қарши курашда алоҳида аҳамиятга моликдир. Бу конференцияда халқаро миқёсда иқлим инқирозининг олдини олиш учун янги стратегиялар ва тадбирлар режалаштиради, шунингдек мавжуд келишувларнинг ижроси музокара қилинади. Озарбайжоннинг бу тадбирда муҳим рол ўйнаши кутилмоқда. Ўлка сўнгги йилларда иқлим ўзгариши бўйича олиб борилган глобал курашга ўз ҳиссасини қўшиши билан бирга, экологик лойиҳалари билан ҳам эътиборни тортмоқда.
Нефт ва газ ресурсларига бой бўлган давлат сифатида танилса ҳам, сўнгги даврлар Озарбайжонда қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш ва экологик барқарорликни таъминлаш учун муҳим қадамлар ташланди. Мамлакатнинг иқлим стратегияси доирасида асосий мақсадлардан бири углерод газини камайтириш ва 2030 йилгача энергия ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини оширишдан иборатдир. Яшил энергитика соҳасига инвестиция, шамол ва қуёш энергияси ишлаб чиқаришга йўналтирилган инвестициялар шу турга киради. Каспий денгизида шамол энергияси потенциалидан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳалар энергетика секторида янги саҳифалар очмоқда.
Париж иқлим келишувига қўшилган ва келгусидаги 6 йил мобайнида иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш мақсадларини ўз олдига қўйган Озарбайжон бу борада бир қатор инфратузилма лойиҳаларини амалга оширмоқда.
Шунингдек, чиқиндиларни бошқариш ва сув манбаларининг муҳофаза қилиниши билан боғлиқ катта тадбирлар қилмоқда. Давлатнинг “Иқлим ўзгаришига мослашиш миллий стратегияси” доирасида экотизимларнинг муҳофаза қилиниши ва ўрмон қопламини кенгайтириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашиш сиёсати устувор мавзулардан бири саналади. Навбатдаги бу CОР саммити етакчи Жанубий Кавказ ўлкаси учун халқаро майдонда экологик сиёсатини тақдим этиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашдаги муваффақиятларни намойиш этиш учун муҳим ва стратегик бир платформадир.
Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим Ўзгариши бўйича конференциясида фаол иштироки ва жаноб Президент Шавкат Мирзиёевнинг саммитда шахсан ўзи иштирок этиши ўлканинг иқлим ўзгариши ва яшил энергияга ўтишга қаратган юксак эътиборини намоён этади. Бу Ўзбекистоннинг экологик масалаларга қаратаётган аҳамиятининг яна бир исботидир.
Сафар доирасида жаноб Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан бирга иштирок этиши икки ўлка орасида ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши нуқтаи назаридан аҳамият касб этади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг очилиш маросимдаги шахсан иштироки Ўзбекистон-Озарбайжон муносабатларининг порлоқ келажагидан ҳам хабар беради. Бу тадбир икки ўлка орасида стратегик ҳамкорликнинг кучайиши ва ўзаро лойиҳаларнинг амалга оширилишида муҳим қадам сифатида баҳоланади.
Озарбайжон минтақавий миқёсда иқлим ўзгаришига қарши курашда етакчи ўлкалардан бири сифатида ҳаракат қилишга тайёрланмоқда. Хусусан, Кавказ ва Ўрта Осиё энергия алмашинувини қўллаб-қувватлайдиган лойиҳалар Озарбайжонни экологик етакчилик бўйича номзод қилади. Шунингдек, бу тадбир билан Озарбайжон қайта тикланадиган энергия соҳасида янги халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни мақсад қилиб қўймоқда. Европа ва Осиё ўлкалари билан энергия транзити ва экологик лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш бу йўналишда муҳим рол ўйнайди. Яшил дипломатияга ўтиш, CОР тадбирлари Озарбайжон учун фақат экологик сиёсат эмас, геосиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга моликдир. CОР29 саммити Озарбайжонга янги экологик ёндашувларни илгари суриш ва иқлим ўзгаришига қарши курашда фаолроқ позицияни намойиш қилиш учун имкониятлар яратади.
Микайил Мирзазода
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0