Етти иқлим ҳақида нималар маълум
Кўхна тарихда очун кечмиши хусусида турли қарашлар мавжуд. Бизгача етиб келган етти иқлим тушунчаси ўзи қандай мазмун касб этади. Етти иқлим - қадимги Ўрта Осиё, Эрон ва Юнонистонда табиат, аҳоли ва қазилма бойликларига қараб ер юзини қисмларга бўлиш усулидан келиб чиққан тарихий тушунчадир.
Буюк мутафаккир Ал Беруний бобомиз асарларида ерни Юнонлар уч қисмга, Эронликлар етти қисмга, Ҳиндлар эса тўққиз қисмга бўлганликлари қайд қилинган.
Берунийнинг “Геодезия” асарида етти иқлимнинг еттита доирадан иборат мукаммал схемаси баён этилган. Курраи заминнинг аҳоли яшайдиган қисми, яъни Шарқий ярим шарнинг шимолий палласи (Ғарбий ярим шар ўша пайтда номаълум бўлган) етти иқлимга (зонага) бўлинган. Биринчи иқлим экватор атрофларини ўз ичига олган, иккинчи, учинчи ва бошқа иқлимлар экватордан шимолга томон сурила борган.
Иқлимлар орасидаги энг узун кунлар ярим соатга фарқ қилган. Ўрта Осиё тўртинчи ва бешинчи иқлимларга тўғри келган. Етти иқлим тушунчаси Ўрта Осиё фанида XIX аср охирларигача ишлатилган.
Мана биз эшитган “Таърифи етти иклимга кетган”, “Ахтариб етти иқлимдан ҳам тополмайман” ... каби гаплар нима учун айтилган. Қисқаси, қадимда етти иқлим дейилганда бутун дунё тушунилган.
Интернет материаллари асосида
Неъматулла Матаев тайёрлаган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0