Фарғонада автомобиль йўли ўпирилиб тушди
Фарғона вилоятида фавқулодда ҳолат юз берди. Автомобиль йўлининг бир қисми ўпирилиб тушди. Оқибатда ҳаракатланиб кетаётган Дамас ағдарилиб кетган. Ҳолат Бағдод тумани ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган.
Бунга сабаб йўлнинг ўнг томонидан оқиб ўтувчи Фарғона каналида сув сатҳи кўпайиб автомобиль йўлининг таг қисмидан сизиб ўтиши натижасида асфальт йўл қопламасида чўкиш юзага келган, дейилади Фарғона вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.
Ҳозирги вақтда мазкур автомобиль йўлининг Қўқон-Фарғона йўналиши бўйича вақтинчалик ҳаракат чекланган бўлиб, йўлнинг чўккан қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0