Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-2C

-2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-2c

  • Hozir

    -2 C

  • 01:00

    -2 C

  • 02:00

    -2 C

  • 03:00

    -2 C

  • 04:00

    -3 C

  • 05:00

    -3 C

  • 06:00

    -4 C

  • 07:00

    -3 C

  • 08:00

    -3 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +2 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +2 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-2C

  • Hozir

    -2 C

  • 01:00

    -2 C

  • 02:00

    -2 C

  • 03:00

    -2 C

  • 04:00

    -3 C

  • 05:00

    -3 C

  • 06:00

    -4 C

  • 07:00

    -3 C

  • 08:00

    -3 C

  • 09:00

    -2 C

  • 10:00

    -0 C

  • 11:00

    +2 C

  • 12:00

    +3 C

  • 13:00

    +4 C

  • 14:00

    +5 C

  • 15:00

    +5 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +2 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    -0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -2 +20

  • Yakshanba, 29

    3 +20

  • Dushanba, 30

    +3 +20

  • Seshanba, 31

    +4 +20

  • Chorshanba, 01

    +2 +20

  • Payshanba, 02

    +3 +20

  • Juma, 03

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Газ ҳисоблагич “ухлабди” деб батарейка алмаштиришди, энди қарздор эканман” – мурожаатчи

Янгийўл туманидан бир мурожаатчи қўнғироқ қилди. “Газчилар менинг газ ҳисоблагичимнинг батарейкасини алмаштириб кетишди. Лекин бирданига 400 минг сўмга яқин қарздорлик чиқиб келди. Ҳайрон бўлдим. Ахир мен доим 200-300 минг сўм “передоплата”да юрсам, нима учун қарз бўламан? Илтимос, шуни аниқлаштиришга ёрдам беринг. Ҳозир газ идорасида 10 дан ортиқ одам шу муаммо билан ўтирибди...”
Жамият
292 11:48 | 25.12.2024 11:48

Мурожаатчининг айтишича, у ҳар сафар ойлик маошини олганида газ ҳисобига олдиндан пул ўтказиб юрган ва қарздорлик келиб чиқиши мумкин эмас. Бундан ташқари, телефонига келаётган смс ва “Payme” иловасидаги қарздорлик кўрсаткичи ҳар хил. Бунга аниқлик киритиш мақсадида, “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг маҳаллий истеъмолчилар билан ишлаш бўлими бошлиғи Рустам Султонов билан боғландик.



– Бу борада мурожаатлар жуда кўп, – дейди масъул. – Ҳозир аҳолига тушунтиришлар беряпмиз. Газ ҳисоблагичлари аслида 5 йил кафолатли муддати билан берилган. Лекин ҳозирда 5 йилга бормасдан уларнинг батарейкалари “ухлашни” бошлаяпти. Чунки алоқага чиқиб туриб, кўрсаткичларни базага ташлашга батарейканинг кучи етмаяпти. Шу сабабли, ҳозирги кунда уни бориб алмаштиряпмиз. Содда тилда тушунтирсам, истеъмолчида ҳисоблагич жойида айланаверади, кунлик ишлатган гази йиғилиб тураверади. Биз бориб ё батарейка алмаштирамиз, ёки синхрон қиламиз. Ўшандан кейин ҳисоблагич йиғилиб қолган газ ҳисобини дастурга йўналтиради.


Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204 сонли “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, истеъмолчиларга лимит белгиланган. Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларига 500 кубдан, қолган етти ойга 100 кубдан. Истеъмолчи ҳозирги кунда 500 кубгача бўлган газ ёқса, унинг учун 650 сўмдан пул тўлайди. 500 кубдан 2500 кубгача бўлганига эса, 1минг 500 сўмдан ҳисобланади. 2500 кубдан 5000 кубгача бўлганига эса, 1 минг 950 сўмдан ҳисобланади. 5000 дан 100000 кубгача ишлатилганида эса, 2 минг 250 сўмдан тўланади. Агар 10 000 кубдан юқори ишлатилса, 2 минг 600 сўмдан тўлайди.




Мисол учун, истеъмолчи ҳисоблагичи “ухлаб қолган” ва ҳисобида 500-600 минг сўм ортиқча пули турибди, ўзи эса 1000 куб газ ёққан. Батарейкани алмаштириш ёки синхрон қилиш чоғида барча маълумотлар базага йўналганидан кейин, 500 куби 650 сўмдан, қолган 500 кубини 1 минг 500 сўмдан ҳисобланяпти. Ўша ҳолатда унинг қарздорлиги келиб чиқяпти. Истеъмолчилар орасида “Ҳисоблагич “ухлаб қолган” деб мени қарзга тиқиб қўйишди” деган нотўғри фикрлар пайдо бўляпти, биз бунинг учун уларга тушунтириш бериб боряпмиз.



Шунингдек, масъулдан телефонга узатиладиган смс хабарномаси ҳамда “Payme” иловасидаги кўрсаткичларнинг бир-бирига номувофиқлигига изоҳ сўрадик. Унинг тушунтиришича, бу дастурнинг хатоси. Бу ҳолатда истеъмолчи ўзи яшаб турган ҳудуддаги газ идорасига бориб, мутахассис иштирокида базани кўриб чиқиши керак. У ерда ҳар бир ой учун тўланган сумма, дебитор-кредитор қарздорликлар яққол кўринади.


Айни пайтда Тошкент вилоятида 636 мингта истеъмолчига газ ҳисоблагич ўрнатилган. Жорий йил бошидан буён 57 мингта истеъмолчининг газ ҳисоблагичларида батарейка алмаштирилган. Масъулга кўра, бундай ҳолатнинг сони ортиб боряпти, алоқага чиқмаётган истеъмолчи ҳам кўп. Асосан, 2020-2022 йилларда ҳисоблагичлар ўрнатган истеъмолчилар алоқага чиқишмаяпти. Ўз вақтида алоқага чиқмаслик эса, давлат томонидан олинган газ ҳисобининг ёпилмаслигига, вилоят бўйича катта қарздорлик ҳосил бўлишига олиб келади. Шунинг учун, агар истеъмолчи ҳисобида пул камаймаётганини сезса, дарҳол газ идорасига мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ.


Аслида, завод ҳисоблагичларни ишлаб чиқарган пайтида mobi.uz, яъни UMS сим карта билан чиқарган, шартнома ҳам тузилган. Аммо унинг антеннаси ҳамма жойда ҳам яхши чиқмаяпти. Баъзан антенна чиқмаса ёки истеъмолчи ўз ҳолича ўчириб ёқаверсаям ҳисоблагичда юклама “перегруз” ҳосил бўлади. Шунинг ҳисобига ҳам батарейкалар “ухлаб қоляпти”. Масъул агар ҳисоблагич ўрнатилганига 30 кундан ошган бўлса, истеъмолчи ҳар эҳтимолга кўра ҳудуддаги газ идорасига мурожаат қилиб, текширтириб қўйишни маслаҳат бермоқда.


Бироқ, айни пайтда аҳолининг бу борадаги эътирозлари ортиб бормоқда ва бунга кўз юмиб ҳам бўлмайди. Бирданига қарздор бўлиб қолган истеъмолчиларнинг ёзғиришларича, кунлар иссиқ бўлган пайтларда жуда оз миқдорда газ ишлатишган. Шунга қарамай, ҳисобига ҳар ойда пул ўтказиб туришган. Совуқ кунлар келиб, иситиш тизимлари ишга туширилишига ҳеч қанча ўтмасдан, катта қарздорликлар келиб чиқмоқда. Исмини ошкор этмаслигимизни сўраган фуқаронинг айтишича, у бир муддатга хонадонидаги барча ускуналарни газ тармоғидан ўчириб турган. Лекин ҳисоблагич айланишдан тўхтамаган. “Буни қандай изоҳлаш мумкин?” дейди фуқаро.


Англаганингиздек, бугунги кунда энг долзарб мавзу – газ ҳисоблагичлари масаласини мақбул ечим билан ҳал этиш, аҳолига тўғри тушунтиришлар бериш, зарур чораларни кўриш муҳим бўлиб турибди.


Дарвоқе, хонадонингиздаги газ ҳисоблагичларини ва ҳисобингиздаги пулни бир текшириб қўйинг, “ухлаб” қолмаганмикан?


Холида Эгамбердиева,


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2532 16:57 | 05.08.2023