Валюта UZS
  • USD

    12 190.5718.39

  • EUR

    14 303.20-53.89

  • RUB

    157.480.03

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 03-March

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • Seshanba, 03

    +11 +20

  • Chorshanba, 04

    +6 +20

  • Payshanba, 05

    +7 +20

  • Juma, 06

    +11 +20

  • Shanba, 07

    +14 +20

  • Yakshanba, 08

    +15 +20

  • Dushanba, 09

    +19 +20

  • Seshanba, 10

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Ishonch” газетаси таҳририяти Юнусободдаги мактаб ўқувчилари ўртасида иншолар танловини ўтказди

Танлов Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди мавзусида бўлиб, ғолибларга пул мукофотлари топширилган.
Жамият
65 17:13 | 03.03.2026 17:13

Бугун Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 63-мактдабда шоира Зулфия таваллудига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда “Ishonch” газетаси ходимлари иштирок этиб, таҳририят томонидан ташкил этилган “Менинг Навоий бобом” номли иншолар танлови ғолибларини тақдирлади.


Байрам ва тақдирлаш маросими журналистлар ва ёшлар ўртасидаги самимий мулоқотга айланиб кетди.


– Ўқувчиларга рағбат, эътибор керак, – дейди 63- мактаб директори Роҳила Ваҳобова . – "Ishonch" газетаси таҳририяти билан ҳамкорлигимиз самарали кечмоқда. Ижодкорларнинг таълим масканимизга келиши, ёшлар билан мулоқот қилиши уларнинг адабиётга, китобхонликка қизиқишини янада оширяпти. Бу ўтказилган иншолар танловида ҳам акс этди. Унда 200 га яқин ўқувчиларимиз Навоий бобомиз ҳақида ёзди, изланди, ҳис-туйғуларини қоғозга туширди. Энг муҳими, уларнинг асарларини мутолаа қилди. Биз педагоглар бундай ҳамкорлик алоқалари кенгайишини, ҳеч ким таълимга эътиборсиз бўлмаслигини истаймиз.


Гап шундаки, 2025 йилда мазкур мактаб ва "Ishonch" газетаси таҳририяти ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. Ушбу ҳужжатга асосан, таҳририят ходимлари мазкур мактаб билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Жумладан, мактабда таҳририят ижодкорлари билан учрашув ва мулоқотлар уюштириб келиняпти.


Яқинда таълим муассасасида ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, китобхонликни қўллаб-қувватлаш ва ижодкор ўқувчиларни кашф этиш мақсадида ташкил этилган “Менинг Навоий бобом” иншолар танлови ўтказилиб, унда 1- , 2- ва 3-ўринларни олган ўқувчиларга таҳририят томонидан мос равишда 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача миқдордаги пул мукофотлари топширилиши маълум қилинганди.


– Адабиёт устозимиз дарсда ҳамма асарнинг энг қизиқ жойини гапириб берадилар. Биз дарров ўша китобни топиб ўқишга киришамиз. Бугун иншолар танловида ғолиб бўлишимизга шу ўқиган китобларимиз ҳам сабаб бўлди, деб ўйлайман. Ростини айтсам, бу танловга чин дилдан тайёрлангандим ва ёзганларимизга бунчалик катта эътибор қаратилишини кутмагандим. Газетага алоҳида раҳмат айтаман! – дейди мактабнинг 9-синф ўқувчиси, танловда 1-ўринни қўлга киритган Нозия Рашидова.


Эъзоза УМУРЗОҚОВА
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5981 16:57 | 05.08.2023