Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 724.84-15.11

  • EUR

    14 223.8332.8

  • RUB

    137.11-2.03

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 20-September

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • Juma, 20

    +18 +20

  • Shanba, 21

    +17 +20

  • Yakshanba, 22

    +18 +20

  • Dushanba, 23

    +18 +20

  • Seshanba, 24

    +17 +20

  • Chorshanba, 25

    +16 +20

  • Payshanba, 26

    +18 +20

  • Juma, 27

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ҳисобот учун ўтказилаётган тадбирлардан кимга қандай наф?

Яқинда Республика Маънавият ва маърифат маркази 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида амалга оширган ишлари хусусида ҳисобот берди. Мутасаддилар келтирган маълумотларга қараганда, маънавий-маърифий соҳаларда инқилобий ишлар олиб борилган. Аммо... Майли бу ҳақда сал кейинроқ.
Колумнистлар
170 17:39 | 19.09.2024 17:39

Ҳозир ўша ҳисоботдан айрим иқтибосларни келтирсак:


Ўтган давр мобайнида Марказ ўз фаолиятининг 40 фоизини рақамли тарғиботга, 30 фоизини методик таъминотга ҳамда 30 фоизини анъанавий тарғибот ишларига қаратган. Айнан рақамли тарғиботни кучайтириш ва миллий контентлар тайёрлаш мақсадида Марказ ҳузурида Рақамли тарғибот лабораторияси ҳамда “Jalinga” интерактив студияси очилди. Шунингдек, республика бўйича маънавий-маърифий ишлар билан шуғулланувчи 31 минг 566 нафар маънавият соҳаси вакиллари таркиби шакллантирилди.


Марказнинг 14 та ҳудудий бўлим ҳамда 208 та туман шаҳар бўлинма раҳбар ва ходимлари ва маънавият тарғиботчилари томонидан 10 минг 284 та умумтаълим мактабида “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Мустақиллик дарси” ўқувлари ташкил этилди.


Ҳаж” зиёратида иштирок этиб қайтган 15 000 нафар ҳожилар билан биргаликда маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Бугунги кунда улар “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолигига қабул қилиниб, ҳожиларимиздан иборат “Янги Ўзбекистон фидойиси” тарғибот гуруҳлари ташкил этилди.


14 та ҳудудда “Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги видеоролик”, “Энг яхши ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ”, “Ватанни мадҳ этувчи энг яхши шеър” ҳамда “Энг ёш маънавиятчи-2024” республика танловларининг вилоят босқичлари ўтказилди (ушбу танловларда 1 минг 656 нафар Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик-идоралар ҳарбий хизматчилари ҳамда 18 ва ундан юқори ёшдаги ҳаваскор ва профессионал ижодкорлар қатнашди).


Ҳарбий ўқув юртлари, “Темурбеклар мактаби”, “Жалолиддин Мангуберди” академик лицейи, умумтаълим мактабларидаги “Ватан таянчи” дастури ўқувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар учун ўқув-қўлланма сифатида 3 000 нусхада “Мен ҳам ҳарбий бўламан” китоб-альбоми чоп этилди…"


Хуллас, тарғибот, ўқув-семинар, тадбир ва ҳоказо...


Ҳисоботни тўлиқ келтиришни лозим топмадик. Бунга ҳожат ҳам йўқ. Ҳаммаси “маънавият тадбирлари” ва “маърифат соатлари”...


Қизиғи, мутасаддилар мана шу тадбирларни жамиятнинг соғлом қатлами орасида ташкил этмоқда. Масалан, қатъий тартиб-интизомга асосаланган ҳарбий ўқув муассасалари ва шунга ўхшаш ташкилотларда ватанпарварлик руҳидаги анжуманларни ташкил этишга ҳожат бормикан? Ҳар ҳолда бу жойларда шусиз ҳам ватанпавраликка етарлича аҳамият қаратилади.


Ёки маҳаллаларда уюштирилаётган маънавий-маърифий соатлардан ўша ҳудуддаги аҳолига бирон бир фойда бормикан? Бу йўсин тадбирлар йўлини йўқотиб, жазога тортилганлар ёки тафаккури, дунёқараши салбий томонга ўзгарган тоифа орасида ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлмайдими?


Бугун жамиятнинг маълум қатлами тобора ўз ўзанидан чиқиб, тубанлашиб бормоқда. Ижтимоий тармоқларга умуман қараб бўлмай қолди, улар фаҳшга тўлиб-тошди. Ҳар қандай бузуқ ўзига мос канални топади ва ўзига ҳамфикрлар орасига шўнғиб кетади. Буни ҳамма кўради, билади, лекин қарши чора ҳақида ҳеч гап йўқ.


Ҳамманинг эътиборини қаратаётган айрим блогерлару вайнерларга уят, деган туйғу бутунлай бегона. Телеграмм каналларда тарқатилаётган видеолар одамларни оғирнинг устидан енгилнинг остидан ўтишга ўргатиб қўймоқда. Ойнайи жаҳон орқали эфирга берилаётган кўрсатувлар, ток-шоулар ҳам ҳавас қилгудек эмас. Айниқса, миллий сериалларни оила даврасида кўришнинг сира иложи йўқ. Буларнинг салбий таъсирини эса аллақачон кўряпмиз.


Масалан, бугуннинг одами бундан нари борса, йигирма йил илгариги қавмдошидан хийла фарқланади: анча худбин, бефарқ, сержаҳл, қобиғига ўралган ва ўта асабий. Инсоният феълидаги бу глобал эврилиш оила, туриш-турмушларимизга ҳам таъсир қилаётганини бугун сезмасликнинг иложи йўқ.


Ота-онанинг бола тарбиясига, болаларнинг ота-онага эътибори сусайгандай. Ҳаммамиз қалбларимиздаги некбинлик, ширин орзу-умидлар, романтизмни, руҳий эркинликни телефонларга бой бергандаймиз. Ахборот манипулацияси бутун раиятни ўз измига солиб, аллақаёққа олиб кетаётгандай. Бир пайтлардаги китоб ўқиш, газета варақлаш каби кундалик машғулотлар тобора завқсиз, машаққатли бир юмушга айланиб қолаётгандай... “Дийдор ғанимат”, деган ҳаётий ўгитларнинг умри оёқлаб, ҳатто, олис қишлоқдаги ота-она билан муносабатларнинг ҳам виртуал формати кун сайин нормал қадриятга айланиб бораётгандай...


Нега шундай бўлаётир? Нега бунчалар тез ўзгардик? Кечаги меҳр-оқибат, инсоф-диёнат, деган тушунчалар қаёққа йўқолди? Бунинг сабаби нимада? “Маънавият посбонлари”имиз нима учун мана шу муаммолар борасида бош қотирмайди? Амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқмайди ёки бунга қарши курашмайди. Ахир, бу уларнинг бевосита вазифасига киради-ку! Улар қачонгача тадбирбозлик ва арзон-гаров пиарлар билан одамларни овутиб юришмоқчи?


Умуман, қуруқ ҳисобот учун ўтказилаётган баландпарвоз тадбирлардан кимга нима наф? Жамиятдаги ҳамма иллатлар барҳам топиб, олам – гулистон бўлиб кетган бўлсаки, шоиру ёзувчилар, отарчию блогерларни вагон-вагон қилиб, у ҳудуддан бу ҳудудга етаклаб, томоша уюштириб юришдан ортмасак...


Дарвоқе, камина бир вақтлар Марказнинг ҳозирги раҳбаридан дарс олган. Ўша кезларда унинг дунёқараши, шахсияти, билим ва тажрибаси мендек гўл толиби илмни ҳайратлантиргани рост. Айни билим ва тажрибаси сабаб ушбу даргоҳга келгунга қадар масъулиятли вазифаларда ишлади. Ўзининг кескин ва ўткир фикрлари билан кўпчиликнинг ҳурматини қозонгани ҳам ҳақиқат. Балки шу боис Отабек Ҳасановдан кўп умидвор, “ҳали ёш, мияси заҳарланмаган, аввалги маънавиятчиларнинг йўлини тутмайди, бунақа енгил-елпи ишларнинг замони ўтганлигини тушунади, солиқчиларнинг пулини тийинма-тийин жой-жойида ишлатади”, деган яхши гумонда бўлгандик. Лекин умидларимиз сароб бўлиб чиққанга ўхшайди. Янги маънавий етакчимиз ҳам аввалги “классик раҳбар”ларнинг “шонли йўли”ни маҳкам тутгандек. Акс ҳолда, кела солиб, битта сайт очиш учун юзлаб миллион сўмлик тендер уюштирмаган, бунинг ортидан жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига йўлиқмаган бўлармиди...


Қисқаси, раҳбарият ўзгарибди-ю, қарашлар ўзгармабди. Ҳаммаси эски ҳаммом, эски тослигича қолибди.


Бу ёқда эса жамиятни, одамларни бирлаштирадиган мафкура ёки ғоя ҳалигача шакллантирилмади. Бу ҳақда гап кетса, ҳали-ҳамон эскича иш тутишдан нарига ўтмаяпмиз – “қонимизда ғалаба”, дея миллионлаб пулга клип олдириб, лўкиллаб, югуриб юрибмиз.


Бизнингча, Республика маънавият ва маърифат маркази арзон пиар ва бошқа ҳавойи ишларни йиғиштириб, энг аввало, жиддий муаммолар, хусусан, миллий ғоя ва мафкура ҳақида астойдил бош қотириши керак. Бизга ҳозир шундан фойда. Шунчаки ҳисобот учун ўтказилаётган тарғибот тадбирлари эса фақат зараримизга ишлайди, холос!


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар