Валюта UZS
  • USD

    12 190.5718.39

  • EUR

    14 303.20-53.89

  • RUB

    157.480.03

+11C

+11C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+11c

  • Hozir

    +11 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 03-March

+11C

  • Hozir

    +11 C

  • 17:00

    +9 C

  • 18:00

    +9 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +8 C

  • 21:00

    +8 C

  • 22:00

    +8 C

  • 23:00

    +8 C

  • Seshanba, 03

    +11 +20

  • Chorshanba, 04

    +6 +20

  • Payshanba, 05

    +7 +20

  • Juma, 06

    +11 +20

  • Shanba, 07

    +14 +20

  • Yakshanba, 08

    +15 +20

  • Dushanba, 09

    +19 +20

  • Seshanba, 10

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Канада. Ўзбекистоннинг “Mine-Metal-Market” модели халқаро ҳамжамиятга тақдим этилди

Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилаётган дунёнинг энг нуфузли тоғ-кон ва геология платформаларидан бири — PDAC-2026 доирасида ташкил этилган “Uzbekistan Day” тадбирида Ўзбекистоннинг критик минераллар салоҳияти халқаро аудиторияга намойиш этилди.
Жамият
47 15:45 | 03.03.2026 15:45

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги бошчилигида ўтказилган мазкур тадбирда мамлакатимизнинг геологик имкониятлари, инвестицион салоҳияти ҳамда “Mine–Metal–Market” тўлиқ қиймат занжирига асосланган саноат модели глобал ҳамжамият вакилларига тақдим этилди.


Тадбирда Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган, мамлакатнинг критик минераллар салоҳиятини намойиш этувчи илк ва ягона саноат оператори — Ўзбекистон технологик металлар комбинати раҳбарияти, маслаҳатчилари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.


“Uzbekistan Day” глобал тоғ-кон ва металлургия саноати вакиллари томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Тадбирда 200га яқин компания ва институт вакиллари, жумладан, Alpha Bronze, халқаро муҳандислик гиганти AtkinsRéalis, AGT Systems NA, аэрогеофизик хизматлар бўйича етакчи Xcalibur, Speyside, Global Mining Capital Corp, Freedom Capital Markets каби йирик компаниялар раҳбарияти, АҚШ Геология хизмати (USGS) ҳамда Европа Комиссиясининг критик хомашё сиёсати йўналиши бўйича вакиллари иштирок этди.


PDAC доирасида ташкил этилган Ўзбекистон кунига бағишланган сессияда иштирок этдим. Ўзбекистон тақдим этаётган геологик ва кончилик салоҳияти менда катта таассурот қолдирди. Жорий йил якунига қадар Қидирув геофизиклари жамияти томонидан Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент шаҳрида кончилик соҳасига бағишланган халқаро конференция ўтказиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати билан йўлга қўйилган самарали ҳамкорликдан мамнунмиз ва келгусида мамлакатда янада фаол иш олиб бориш, унинг мавжуд ресурс салоҳияти ҳамда улкан имкониятларини рўёбга чиқаришга ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз, – деди Қидирув геофизиклари жамияти бошқарув директори Скотт Сазерланд.


Тадбир давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган янги конларни ўзлаштириш, нодир ва технологик металларни чуқур қайта ишлаш бўйича истиқболли лойиҳалар, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ташаббуслар тақдим этилди.


Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистон технологик металлар комбинати томонидан Канада компанияси – OMAD International Inc. билан инвестицияларни жалб этиш ва саноат ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди. Бундан ташқари, Erdenes IT LLC компанияси билан технопаркларни ташкил этиш, қўшма илмий-тадқиқот ташаббусларини амалга ошириш ҳамда тоғ-кон, геология ва халқаро маркетинг йўналишларида ҳамкорликни назарда тутувчи ҳамкорлик меморандуми тузилди.


Мазкур келишувлар Ўзбекистоннинг геологик салоҳиятини юқори қўшилган қийматга эга, глобал бозорда рақобатбардош саноат маҳсулотларига айлантиришга қаратилган “Mine-Metal-Market”моделини халқаро миқёсда илгари суриш ҳамда мамлакатни критик минераллар глобал қиймат занжирининг муҳим бўғинига айлантириш йўлидаги изчил стратегик ёндашувни акс эттиради.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5981 16:57 | 05.08.2023