Касаба тизимида яна бир мусобақа старт олди

13:31 | 26.03.2024
•
2,326
Касаба тизимида яна бир мусобақа старт олди
Катталаштириш

Бугун, 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши томонидан ташкил этилган минифутбол бўйича мусобақанинг республика босқичи старт олди.

Мухаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бўлиб ўтаётган ушбу мусобақада Рақамли технологиялар вазирлигига кирувчи акциядорлик жамияти, компания, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ходимларидан тузилган жами 16 та жамоа, 160 нафардан зиёд ўйинчилар иштирок этмоқда.

— Бу мусобақада қуйи босқичларда ғолиб бўлиб, энг яхши натижаларни қўлга киритган ходимлар иштирок этмоқда, — дейди Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши бош мутахассиси Юнус Ғофуров. — Мусобақа 29 март кунига қадар давом этади. Ўша куни финал босқичи бўлиб ўтади, ғолиблар аниқланиб, тақдирланади.

Тизимдаги барча ходимларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, қолаверса, улар ўртасида ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган ушбу спорт тадбирининг якуни бўйича батафсил маълумот берилади.

Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади