Валюта UZS
  • USD

    12 098.1213.17

  • EUR

    14 353.21170.31

  • RUB

    158.64-0.67

+4C

+4C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+4c

  • Hozir

    +4 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +5 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +4 C

  • 21:00

    +4 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 27-January

+4C

  • Hozir

    +4 C

  • 11:00

    +5 C

  • 12:00

    +5 C

  • 13:00

    +6 C

  • 14:00

    +6 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +5 C

  • 19:00

    +4 C

  • 20:00

    +4 C

  • 21:00

    +4 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • Seshanba, 27

    +4 +20

  • Chorshanba, 28

    +3 +20

  • Payshanba, 29

    0 +20

  • Juma, 30

    1 +20

  • Shanba, 31

    +3 +20

  • Yakshanba, 01

    +7 +20

  • Dushanba, 02

    +8 +20

  • Seshanba, 03

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Латвияда 3 тонна ўзбек укропи йўқ қилинди

Латвияда Ўзбекистон Республикасидан импорт қилинган 3 тоннадан ортиқ укроп маҳсулоти йўқ қилинди. Бунга сабаб сифатида маҳсулот таркибида Европа Иттифоқи ҳудудида тақиқланган кимёвий модда — пропиконазол аниқлангани кўрсатилди.
Сиёсат
18 13:24 | 27.01.2026 13:24

Бу ҳақда Латвиянинг Озиқ-овқат ва ветеринария хизмати расмий маълум қилди.


Маълум қилинишича, чегара назорати вақтида ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижасида укроп намуналарида пропиконазол моддаси 0,36 миллиграмм/килограмм миқдорда аниқланган. Шу билан бирга, таҳлилнинг эҳтимолий хатолик чегараси ±0,18 мг/кг этиб белгиланган.


Мазкур кўрсаткич Европа Иттифоқида белгиланган максимал рухсат этилган меъёрдан юқори ҳисобланади. Амалдаги қоидаларга кўра, пропиконазол моддаси озиқ-овқат маҳсулотлари таркибида умуман бўлмаслиги лозим.


Пропиконазол — қишлоқ хўжалигида ўсимликларни замбуруғ касалликларидан ҳимоя қилиш мақсадида қўлланиладиган фунгицид ҳисобланади. Бироқ унинг инсон саломатлигига салбий таъсири мавжудлиги сабабли Европа Иттифоқи ҳудудида ушбу моддадан фойдаланиш қатъиян тақиқланган.


Латвия назорат идоралари хулосасига кўра, мазкур кимёвий модданинг аниқланиши маҳсулотни истеъмол учун яроқсиз деб топишга асос бўлган. Натижада мамлакат ҳудудига олиб кирилган 3 тоннадан ортиқ ўзбек укропи белгиланган тартибда йўқ қилинган.


Шунингдек, текширув жараёнида ушбу партияга тегишли яна 7 тоннага яқин укроп маҳсулоти аввалроқ Эстония ва Польша давлатларига етказиб берилгани маълум бўлган.


Мазкур ҳолат юзасидан Латвиянинг ваколатли органлари томонидан Эстония ва Польша назорат хизматлари зудлик билан хабардор қилинган. Айни пайтда ушбу мамлакатларда ҳам маҳсулот бўйича қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.
Расмийлар таъкидлашича, Европа Иттифоқининг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича талабларига мувофиқ, импорт қилинадиган барча маҳсулотлар қатъий лаборатория назоратидан ўтказилади. Белгиланган стандартлар бузилган тақдирда эса бундай маҳсулотларни бозорга чиқаришга йўл қўйилмайди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид