Валюта UZS
  • USD

    12 591.5791.56

  • EUR

    14 545.7874.52

  • RUB

    153.821.86

+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+33c

  • Hozir

    +33 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +26 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 31-July

+33C

  • Hozir

    +33 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +26 C

  • Payshanba, 31

    +33 +20

  • Juma, 01

    +29 +20

  • Shanba, 02

    +31 +20

  • Yakshanba, 03

    +32 +20

  • Dushanba, 04

    +32 +20

  • Seshanba, 05

    +34 +20

  • Chorshanba, 06

    +35 +20

  • Payshanba, 07

    +35 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Лимит қўйилди, нархлар ошди: лекин пойтахт ҳануз муаммолар гирдобида

Электр узилишлари ҳақида шикоятларга масъуллар баъзан нархларнинг пастлиги ва таннархнинг қимматлигини сабаб қилиб кўрсатишади. Тўғри, аввал нархлар бир қадар ушлаб туриларди. Июлнинг ўрталаридан бошланган кучли иссиқ давомли бўлди. Бу жазирамада қишлоқда, салқинроқ тоғли ҳудудларда яшаётганлар бир қадар енгил ўтказиши аниқ. Аммо қурилишлар кўпайган, экологияси оғирлашиб бораётган пойтахтда турли совитиш техникаларига эҳтиёж жуда катта. Беш дақиқа кондиционер тагида турмасангиз, жиққа терга ботадиган иссиқ бўлиб турибди. Аммо бир муаммо бор...
Жамият
368 10:13 | 29.07.2025 10:13

Шу кунларда Тошкентда электр ўчиши одатий ҳолга айланди. Электрсиз маиший техникаларнинг оддий темирдан фарқи йўқ. Бундай вазиятда кимнинг қўли ишга боради, бузиладиган маҳсулотлари бор, қурилмалари ток билан ишлайдиган тадбиркорлар ҳолатини эса тасвирлаб ўтирмаймиз…


Ўзбек жамиятида энг кўп гапириладиган, бошқача тилда айтилганда “чайналадиган” мавзулардан бири электр энергия бўлса ажаб эмас. Чунки, бугун электрсиз иш битиши амримаҳол. Ҳаётимиз ипсиз шу кашфиётга боғланган. Тан олиш керак, бир пайтлар Тошкент ўзининг яшил табиати, инфраструктураси ва ўчмайдиган “свет”и билан вилоятлардан илғор эди. Сўнгги вақтларда вилоятларда вазият бир қадар яхшиландию, аммо пойтахт энерготизимидан путур кетди. Афсуски, муаммолар нафақат қишда, ҳаттоки иссиқ ёзда ҳам бўй кўрсата бошлади.


Бир неча кун аввал Энергетика вазирлиги рекорд даражада энергия истеъмоли ҳақида ёзди: эмишки, Миллий диспетчерлик маркази маълумотларига кўра, 2025 йил 16 июлдан 21 июлгача бўлган аномал иссиқ даврда Ўзбекистон энергетика тизимида суткалик электр энергияси истеъмоли ва юкламаси бўйича янги тарихий рекордлар қайд этилди. Энг катта ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилган. Хусусан, суткалик истеъмол 32,4 млн кВтсоатга (2024 йилда кузатилган максимал истеъмол - 30,5 млн кВтсоат) етиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 33 фоизга кўпайди. Энг юқори юклама соат 14:52 да 1811 МВт (2024 йилда - 1680 Мвт) бўлди. Таъкидланишича, жорий истеъмол даражаси 2024 йил июл ойининг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга юқори бўлиб, ой бошидан буён ўсиш 11 фоизни ташкил этди.


Майли, истеъмол ошиб бораётганига, талаб ўсаётганини инкор этмаймиз. Халқимизда, дарёни кўриб этик ечиш керак деган гап бор. Тошкентда истеъмол шиддат билан ўсаётгани янгилик эмас. Бундан ташқари, Гидрометеорология хизмати аномал иссиқ бўлиши ҳақида қарийб бир ҳафта аввал маълумот берди. Июл ойида қандай об-ҳаво бўлишини кўпчилик метеорологлар маълумотисиз ҳам билса керак. Табиийки, аномал иссиқда ҳамма маиший техникаларга ёпишади, ток истеъмоли эса ўз-ўзидан ортиб кетади. Тегишли чораларни кўриш имконияти бўла туриб, нега вазирлик бу ишни амалга оширмади? Бизнингча, бу тизимли муаммо: доим совуқ тушганда қишга тайёргарликни бошлаймиз, қишда ёқилғи муаммоларику алоҳида масала ва ҳоказо.


Ўз навбатида энергетика масъуллари ҳам турли важ-карсонларни сабаб қилиб келтиришади. Уларнинг айтишича, охирги уч йилда ходимларнинг 30% иш ҳақининг пастлиги ва катта иш ҳажми сабабли тизимни тарк этган. Улардан 45% эксплуатация хизмати мутахассислари саналади. 9,7 минг километр электр тармоғининг 26% (2 540 км.) таъмирталаб бўлса, 90 та подстанциядан 9 тасини модернизация қилиш, 2 тасининг қувватини ошириш зарур. 11 та махсус лаборатория автомашинасининг 6 таси замонавий талабларга жавоб бермайди, тунги вақтда эса фақат 2 таси навбатчилик қилади. Бу бир вақтнинг ўзида бир нечта ҳудуддаги аварияларни тез аниқлаш ва бартараф этишга қийинчилик туғдиради.


Тизим шундай аҳволда экан, раҳбарият эса баландпарвоз баёнотлар ва ваъдалар беришдан чарчамаяпти: масалан 2021 йилда ўша пайтдаги вазир Алишер Султонов шахсан президентга “қишда ҳам ёзда электр ўчмаслигига” ваъда берганди. Кейинги вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов даврида ҳам айтарли ҳеч нарса ўзгармади. 2023 йилги аномал совуқ эса энергетика тизими қай даражада эканини кўрсатиб қўйди.


Лекин Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳам бўш келгани йўқ: вазир 2023 йил охирида қилган чиқишида “тизимда майда авариялар юз бериши, аммо лекин электр энергиясини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари энг юқори истеъмол даврларида ҳам талабни қондира оладиган даражага етиши”ни гапириб чиққанди. 2024 йилда Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари талаб энг юқори бўладиган пайтларда ҳам эҳтиёжни 100 фоиз қондира оладиган даражага етади, дея ваъда берилганди. “Албатта, тизимда қаердадир тармоқ узилиши, трансформатор куйиши, ёниши ёки носозлик келиб чиқиши каби ҳодисалар бўлади, лекин генерация тарафидан биз кейинги йилдан 100 фоиз ўзимизнинг ички эҳтиёжимизни қоплаш имкониятимиз пайдо бўлади. Буни таъминлаймиз. Ва шундай вазифа бизга қўйилган. Агар қўйилган вазифани бажара олмасак, нафақат мен, балки тизимимиздаги барча масъуллар ишлашга нолойиқмиз деб ўйлайман”, — деганди 2023йил декабрида энергетика вазири.


Мана, 2025 йилнинг ўртасидан ҳам ўтдик. Аммо вазир ваъда қилган ўзгаришлар Ўзбекистоннинг қоқ юраги бўлган Тошкентда ҳам кўринмаяпти. Ўқувчиларимиздан бири Олмазор туманидаги кузатилган ҳолат ҳақида хабар берди. Унинг айтишича, қарийб ярим кун давомида мутлақо электр бўлмаган. Оқибатда музлаткичдаги нарсалар айниб қолиш даражасига етди, уйда эса ҳаво димлигидан туриб бўлмади, дейди у. Миллионлаб, миллиардлаб сўмлик тез бузиладиган маҳсулоти бор тадбиркор ёки қозони шуни ортидан қайнайдиган оддий инсонларнинг иши нима бўлди деб ўйлайсиз? Ўзбекистонда электр ўчганидан зарар кўрганларга компенсация тўланди ёки вазирлик узр сўраб чиқди, деган хабарларни ҳеч ўқиганмисиз?


Электр узилишлари ҳақида шикоятларга масъуллар баъзан нархларнинг пастлиги ва таннархнинг қимматлигини сабаб қилиб кўрсатишади. Тўғри, аввал нархлар бир қадар ушлаб туриларди. Лекин сўнгги вақтларда электр сезиларли миқдорда қимматлашди. Фойдаланувчиларга 200 киловаттлик лимит қўйиб қўйилди. Лимитдан ошгач нархлар икки баробарга ўсади. Масалан, 2025 йил 1 майдан газ ва электр тарифлари яна ошди. Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Олий Мажлисдаги чиқишида ҳар йили ошиб бориши ҳақида гапирганди. Хўш, нега нархлар стандарт равишда ўсиб боряптию, зарур пайтда электрни ўчириб қўйиш ёки носозликдан тугамаяпти? Ёки мақсад фақат нарх оширишми, деган савол туғилади. Бундан ташқари давлат ҳам қараб тургани йўқ. Биргина 2023 йилда энергетикада камчиликларни бартараф қилишга Президент 14,5 трлн ажратиш бўйича топшириқ берганди. Афсуски, вазирлик бир-иккита маълумотни айтмаса, маблағлар сарфи бўйича тўлиқ ахборот берганича йўқ. Ташқи молия муассалари ҳам соҳага пул ажратган, масалан 2023 йилда Осиё тараққиёт банки электр таъминоти соҳасига 125 миллион доллар маблағ ажратганди. Ундан аввал эса энергетика комплексига 457 миллион доллар ажратилган.


Шу ўринда бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг аччиқ истеҳзоси ёдга келади: “Бир пайтлар вилоятлар Тошкент шаҳри даражасига чиқишини орзу қилардим. Аммо масъуллар Тошкентни вилоятлар даражасига тушириб қўйишди...”.


Мавзуга оида яна маълумот эътиборимиздан четда қолмасин: Тошкентда электр билан боғлиқ вазият Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганилибди. Унга кўра, чекловлар ва авариялар ҳақида истеъмолчиларни вақтида хабардор қилиш ҳам талаб даражасида ташкил этилмаган. Июл ойининг 23 кунида 64 та авария бўйича истеъмолчилар огоҳлантирилмаган, 112 таси бўйича эса кеч огоҳлантирилган. 28 нафар (“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ бошлиғи ва 11 нафар туман электр таъминоти корхоналари бошлиқлари, 13 нафар туман корхонаси бош муҳандислари, 3 нафар туман корхонаси диспетчерлик хизмати ходимлари) мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган.


Энди савол туғилади: минглаб одамларни ноқулай ҳолатда қолдирган, иқтисодиётга катта зарар етишига сабаб бўлган, хорижлик меҳмонлар олдида Ўзбекистон обрўсини тушишига сабаб бўлган мансабдорлар оддий интизомий жазо билан қутилиб кетаверадими? Бундан муносабатдан кейин улар ҳақиқатда камчиликлар устида ишлай бошлайди дея ким кафолат беради? Ёки мазкур жазолашлар шунчаки аҳолининг кўнгли таскин топиши учун қилинаётган ҳаракатларми?


Хуллас, саволлар кўп. Энергетика тизими жамиятимиз учун оғриқли мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Масъуллар эса ваъдабозлик ва қизил гаплардан бўшамаяпти. Бизнингча, вазирлик отдан тушиб, муаммолар устида жон куйдириб ишлай бошласа камчиликларга ечим топилиши мумкин. Аммо мутасаддиларнинг бунга журъати етармикан?


* * *
Яна ўша гап: Ўзбек энергетикасининг шонли баёнотлари
 2010 йил
“Аҳоли газ-светни тежаб ишлатмайди. Агар энергасамарадор лампаларга ўтсак, умуман свет ўчмайди”
* * * 
2013 йил
“Халқ ишлатган светига пул тўламайди. Агар ҳамма қарзини тўласа, бизга инвестиция ҳам керак эмас, газ-свет ҳам жойида бўлади”;
* * * 
2016 йил
“Одамлар газ-светни кўп ўғирлайди. Агар ақлли ҳисоблагичларга ва олдиндан тўловга ўтсак, газ-свет умуман муаммо бўлмайди”;
* * * 
2017 йил
“Газимиз учта Ўзбекистонни таъминлашга етади...”;
* * * 
2023 йил
“Агар лимит белгиласак ва кўп ишлатганлардан кўпроқ тўлов ундирсак, свет-газ бўйича барча масалаларни ечамиз;
* * * 
2024 йил
“Аҳоли ва тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатиши шарт, шунда свет-газ муаммосидан қутиламиз”.

Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4663 16:57 | 05.08.2023