Мактабларда штат қисқартирилмайди!
Ижтимоий тармоқларда “Мактабларда айрим лавозимларни қисқартириш таклиф қилинди” каби гап-сўзлар тарқалди. Бу табиийки, жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Ҳатто ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам "Деярли ҳар йили таълим тизимида лавозимлар ўзгартирилиши ёки қисқартирилишига ўрганиб қолдик" қабилида изоҳлар қолдиришди.
Тарқалган хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизматига мурожаат қилдик. Улар берган маълумотга кўра, эълон вазирлик томонидан тайёрланмаган ва бугунги кунда штатлар қисқартирилиши бўйича ҳеч қандай меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш киритилмаган.
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0