Валюта UZS
  • USD

    12 175.53-4.28

  • EUR

    14 151.6212.08

  • RUB

    155.08-1.65

+5C

+5C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+5c

  • Hozir

    +5 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +4 C

  • 07:00

    +4 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +10 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Shanba, 07-March

+5C

  • Hozir

    +5 C

  • 04:00

    +5 C

  • 05:00

    +4 C

  • 06:00

    +4 C

  • 07:00

    +4 C

  • 08:00

    +4 C

  • 09:00

    +6 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +10 C

  • 12:00

    +12 C

  • 13:00

    +13 C

  • 14:00

    +14 C

  • 15:00

    +14 C

  • 16:00

    +14 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +10 C

  • 23:00

    +10 C

  • Shanba, 07

    +5 +20

  • Yakshanba, 08

    +8 +20

  • Dushanba, 09

    +9 +20

  • Seshanba, 10

    +7 +20

  • Chorshanba, 11

    -2 +20

  • Payshanba, 12

    0 +20

  • Juma, 13

    2 +20

  • Shanba, 14

    +0 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
210 17:15 | 06.03.2026 17:15

Ассалому алайкум! Аввало, ўзимни таништирай: мен қишлоқ фарзандиман. Исмим – Матмуса. Меҳнат фаолиятимни мол бозорида даллоллик қилишдан бошлаганман. Бу касбнинг авра-астарини тезда ағдариб, устаси фаранглардан бирига айланганман. Неча замонлар бозорда ҳўкиз туғади, деса ишонадиган гўл-содда кишиларнинг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, пулини шилиб юрдим. Қанчадан-қанча қисир сигирларни бўғоз, деб пулладим. Аммо бозорга мол дўхтирларининг аралашиши нонимни яримта қилиб қўйди. Боз устига, танга деса тириллайдиганлар, устамонликда бизни ярим йўлда қолдириб кетадиганлар кўпайиб, ҳамёнимдан барака қочди.


Ана шундай кунларнинг бирида икки йилча бурун молбозор дарвозаси олдида тунларни дилдираб бирга бедор ўтказган собиқ ҳамкасбим Шодини кўриб қолдим. Илгари икковлон мол бозорини роса «гуллатганмиз». Гоҳ у, гоҳ бу сотувчи ёки харидорни чув тушириб, тирикчилигимизни ўтказганмиз. Энди эса...


Диққат билан разм солсам, Шоди аввалги Шодига мутлақо ўхшамайди. Башанг кийинган, бўйнида галстук. Ўзини тутишлари, одамларга қарашлари ҳам бошқача.


Кечагина резина этик кийиб, мол шилтасига ботиб юрган дўстимдаги бу ўзгаришлардан оғзим ланг очилиб қолди. Яна қаерда денг, мактабда ишлаяпман, дейди-я, хумпар. Аста бир четга тортиб, «Мабодо, бизгаям шунақа башанг кийинадиган бирорта лавозим йўқми?» дея ўсмоқчилаб сўрадим. Шоди яйраб кулди.


– Бирор йўналиш бўйича дипломинг борми? – деди ичимни куйдириб. – Бўлмаса, ўзингни менга тенглаштирма. Камина ҳозир университетда сиртдан ўқиб, учинчи босқични битиряпман. Худо хоҳласа, бошланғич синф ўқитувчиси бўламан.


Кутилмаган янгиликни эшитиб, турган жойимда лол қотдим. Шу асно хаёлимдан «Бундай натижаларга қандай эришди экан?.. Бу ерда қандайдир сир боров!» деган фикр ўтди. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида Шодини ўз ҳисобимдан ресторанга таклиф қилдим. У анави «исқот қолгур»дан озгина отгач, бор сир-асрорларини батафсил сўзлаб берди...


Мана, натижаси. Энди мен ҳам талабаман. Хоҳ ишонинг-хоҳ ишонманг, беш-олти ой ичида сиртқи бўлимнинг учинчи курси дастлабки босқичидан ҳам эсон-омон ўтиб олдим. Фақат сал чатоқроқ томони қишлоғимиздаги мактаб директори мени ишга олмаслигини айтиб, оёқ тираб туриб олди. Озроқ пул қистиргандим, «Ҳозирча кутубхонада ишлаб туринг, саводингиз сал чархланади», деди безрайиб. Талабалик гувоҳномамни кўрсатиб, «Буям ўтмайдими?» десам, «Сабр... Сабр...» дейиш билан чекланди, холос. Шу боис ҳозирча ишларим сал ўхшамайроқ турибди.


Ҳа, айтганча, «Сен ўзи қандай қилиб, талабага айландинг?» десангиз, очиғини айтаман. Фақат битта шарти бор: бу гап иккимиз ўртамизда қолсин.


Ўшанда Шоди тилга олган хусусий университет проректорига таваккалига қўнғироқ қилдим. «Акажон, биздан қайтмаса, Худодан қайтсин! Илтимос, бир қўллаворинг, биз хизматга ҳамиша ҳозиру нозирмиз!» дедим. Савдо билан шуғулланиб, гапга тўн кийдиришнинг ҳадисини олганим сабабли битта шу қўнғироқ билан домлани анча юмшатиб қўйдим. «Эртага келинг, бир гаплашайлик», деди у. Шоди айтган чўтални чўнтакка солиб, ҳайт-ҳуйт, Сусамбил қайдасан, деб йўлга тушдим. Шаҳар четида жойлашган илм даргоҳини зўрға топиб бордим. Домла ҳам ўзимга ўхшаган дангал экан. Дабдурустдан «Қайси йўналиш бўйича ва нечанчи босқичдан ўқимоқчисиз?» деб сўради.


Дарвоқе, бу университетда жуда кўп касбларга ўқитилар экан. Ўқитувчи, ирригатор ёки кон муҳандиси, бухгалтер, меъмор, банк, молия ходими, хуллас, барча касблар мужассамлашган мукаммал дипломгоҳ... э, кечирасиз, олий ўқув даргоҳи экан бу муассаса. Ногаҳон тилла топиб олган калдек оғзимнинг таноби қочиб, «Шифокор бўлиш истагим бор!» деган гап оғзимдан чиқиб кетди. Домла мириқиб кулди.


– Ҳозирча биз биргина шу дўхтирчиликка ўқитмаяпмиз, – деди сўнгра ўзини босиб. – Аммо яқин келажакда тиббиёт факультети очиш ниятимиз ҳам бор. Хўш, энди муддаога ўтайлик. Бизда бир йиллик контракт тўлови кўкидан иккита юмалоқ. Агар ўқишни юқори курсдан бошламоқчи бўлсангиз, ўқимаган йилларингиз учун ҳам тўлов қиласиз. Мўлжални шунга қараб олаверасиз. Ҳа, энди бизга келсак, атаганингизни бераверасиз...


Мен домлага саккиз юз қистириб, кассага олти минг кўкидан тўлаб бир кунда учинчи курс талабасига айландим. Аммо йўналишим Шодиникидан сал бошқачароқ, яъни психология бўлиб қолди. Бошланғични ўзим танламадим..


Уйдаги ҳангома эса ҳаммасиданам қизиқ бўлди. Талаба бўлганимга хотиним ишонмади. Унга бунақа университет мамлакатимизда атиги иккита эканини, хусусий таълим олдида давлат олий таълимлари ип эшолмаслигини тушунтиролмадим. Аёл барибир аёл-да, шунча пулга куйиб қолмасак бўлди, дейди чор тарафга аланг-жаланг боқиб. Уни олдимга ўтқазиб, ваъз ўқишдан ўзга чора топмадим. Ўқишга кираман деб тест топшириш, талаба бўлиб, беш йил ўқиш керак, деган талаблар энди тарихда қолганини, замон тезлашиб, бизга ўхшаганларга ҳам кенг йўл очилганини, баъзи хусусий университетларда ўқиб олий маълумотли, керак бўлса, профессор бўлиш мумкинлигини тушунтирмоқчи бўлдим. Охири бармоқларимни букиб анави мактабдаги фалончи, манави мактабдаги писмадончи, ҳу нариги мактабдаги боқмадончи бир йилгина ўқиб, муаллимга айланганини санаб бергандим, хотиним сал ҳовуридан тушди. Буни сезиб, кўнглим кўтарилди.


Гуруҳимиздаги талабаларнинг аксарияти мен сингари қуйи босқичлардан сакраб ўтиб иккинчи ёки учинчи босқичларда таҳсил олаётган йигит-қизлар. Улар билан иноқлашиб кетганман. Барчамиз талабалик гаштини суриб, маза қилиб ўқияпмиз. Домлаларимиз ҳам бирам оқкўнгил, бирам мулойим. Улар билимимизни тўлаган йиллик контракт пулимизга қараб баҳолашади. Айниқса, олдиндан тўлиқ тўлаганларнинг баҳоси доимо «аъло». Қўли сал калтароқ бечоралар «икки», «уч» баҳога бўлса-да, тиришиб ўқишади.


Талаба деган ном олгач, менинг обрўйим қишлоқда анча ошди. Баъзан қўшнимиз Норматнинг давлат таълим муассасасида ўқиётган, қулоғидан кун кўринадиган ўғлига ачинаман. Бечоранинг қўлидан эрта-ю кеч китоб тушмайди. Қачон қараманг, нималарнидир мутолаа қилаётган, машғулотларга тайёрланаётган ёки курс иши ёзаётган бўлади. Уни кўриб энсам қотади. Ўзимча ичимда «Ўқиб оламни олиб берармидинг», деб қўяман. Мақсад дипломга эга бўлиш бўлса, уни бизам оламиз. Лекин бунинг учун сенга ўхшаб бош қотирмаймиз, ўзимизни ўзимиз қийнаб чарчамаймиз...


Энди, узр, оғайни, мен ҳозир мактабга шошяпман. Фурсати келганда, сиз билан бирор жойда ўтириб ва «юзта-юзта»ни уриб, бафуржа гаплашармиз. Эҳтимол, диплом олганимда ҳам бир йўқлаб келарсиз. Ўшанда битта ҳақ мендан...


Матмусанинг гапларини қоғозга туширувчи


Нурилла ШАМСИЕВ



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6004 16:57 | 05.08.2023