Валюта UZS
  • USD

    12 456.2545.26

  • EUR

    14 461.71223.82

  • RUB

    158.36-0.02

+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+28c

  • Hozir

    +28 C

  • 01:00

    +26 C

  • 02:00

    +26 C

  • 03:00

    +25 C

  • 04:00

    +23 C

  • 05:00

    +22 C

  • 06:00

    +22 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +32 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +38 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +27 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 25-June

+28C

  • Hozir

    +28 C

  • 01:00

    +26 C

  • 02:00

    +26 C

  • 03:00

    +25 C

  • 04:00

    +23 C

  • 05:00

    +22 C

  • 06:00

    +22 C

  • 07:00

    +24 C

  • 08:00

    +27 C

  • 09:00

    +30 C

  • 10:00

    +32 C

  • 11:00

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +38 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +37 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +36 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +32 C

  • 21:00

    +30 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +27 C

  • Chorshanba, 25

    +28 +20

  • Payshanba, 26

    +26 +20

  • Juma, 27

    +22 +20

  • Shanba, 28

    +22 +20

  • Yakshanba, 29

    +23 +20

  • Dushanba, 30

    +22 +20

  • Seshanba, 01

    +21 +20

  • Chorshanba, 02

    +21 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Мавсум бошланди: Репетиторга талаб юқори Ёхуд мaктaб тaълими етaрли эмасми?

Ҳар йили ёз фасли яқинлашгани сайин репетиторлик хизматларига талаб ошади. Абитуриентлар олий ўқув юртларига кириш учун дарслардан ташқари машғулотларга боришади. Бугун репетиторга мурожаат қилмаган ўқувчи, болаларининг қўшимча дарслари учун пул сарфламаётган ота-она қолмади, ҳисоб. Савол туғилади: Хўш, нега бугун унга эҳтиёж шу қадар юқори? Нима, мактаб таълими олий ўқув юртларига кириш учун етарли бўлмайдими?
Жамият
279 14:27 | 23.06.2025 14:27

Биринчидан, мактабда фанлар маҳсус ўқув дастурлари орқали ўргатилади, тарбия берилади, дунёқараш шакллантирилади. Болалар тенг шароитда таълим олади. Лекин бу умумий ёндашув ҳамма ўқувчининг ҳам эҳтиёжини бирдек қондира олмаслиги мумкин. Негаки, уларнинг ўзлаштириш қобилияти ҳар хил бўлади.


Мисол учун, баъзи ўқувчилар кеч ўзлаштиради, баъзилари эса тез. Боз устига, битта синфда 30-40 нафар ўқувчи бўлади. Ўқитувчи эса битта. 45 дақиқалик дарс давомида у ҳам янги мавзуни тушунтириши, машғулотлар ўтиши, ҳам уй вазифаларини текшириши керак бўлади. Табиийки, бунга имкон йўқ…


Бундан ташқари, устозни бир олам ҳужжатлар ва ташкилий ишлар кутиб туради. Ҳозир айтадиган гапим хато бўлиши мумкин, лекин, барибир, айтаман. Талаб юқори, юкламалар ҳам. Ўқитувчи бир йилдан кейин умуман керак бўлмайдиган, макулатурага кетадиган қоғозларни тўлдирсинми ёки дарс ўтсинми?


Навбатдаги сабаб бу – ихтисослик. Яъни, ўқувчи олий таълим муассасасига кириш учун битта йўналишни танлайди ва уни чуқур ўрганишга киришади. Бизда эса юқори синф ўқувчилари учун ҳамма мактабда ҳам бундай имконият йўқ. Бўлса ҳам, эшитишимизча, номига, ҳисобот учун ўтилади. 9-11 синфлар учун машғулотларни сал бўлса-да, енгиллаштирган ҳолда ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ўтиш тизимини кенгроқ йўлга қўйиш керакдир, балки…


Репетитор эса махсус фанларга алоҳида вақт ва эътибор ажратади. Имтиҳонларга тайёрланаётган абитуриентлар учун муҳим ёрдамчига айланади, уни битта йўналишни танлаб, чуқур ўрганишга ўргатади.


Хизматлар нархи масаласига келсак, одатда репетиторлик учун курсларга ва бевосита маҳсус муаллимга мурожаат қилинади. Бугун ўқув курсларининг бир ойлик нархлари 400 мингдан бошлаб, 1,5 миллионгача. Хўш, бунга ҳамма оиланинг ҳам имкони етадими? Юртимизда меҳнат қилаётган барча ота-оналарнинг ойлик даромадлари етарли, деб ўйлайсизми? Асло ундай эмас. Қолаверса, бир оиланинг, кези келганда, бирданига 2-3 фарзанди қўшимча дарсларга репетиторга эҳтиёж сезиши мумкин.


Нима қилмоқ керак? Юқоридаги муаммо мактаб таълими устида чуқур ўйлаб кўриш кераклигини англатади. Бизда эса йил сайин ўзгариб бораётган мактаб дарсликлари, ўқув дастурлари борасидаги масалалар ҳамон кўндаланг турибди. Хитой мактабларида бир синфда 40-50 нафар ўқувчи таълим олади. Улар дарсни ўзлаштирадилар. Яхши ўзлаштирмаган ўқувчига қўшимча уй вазифалари ва тестлар, кучсиз ўқувчилар учун алоҳида корректив гуруҳлар ташкил этилади.


Балки бизда ҳам ушбу тизимни йўлга қўйиш керакдир… Маъсуллар бу ҳақда нима дейишаркин?


Адолат БАХТИЁРОВА,


ЎзЖОКУ 1- босқич талабаси




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4320 16:57 | 05.08.2023