“Метан заправка”даги жанжалда 23 ёшли йигит вафот этди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ҳибсга олинган.
Фарғона вилояти Данғара туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шохобчасидаги жанжалда 2001 йилда туғилган йигит вафот этди.
Бош прокуратура берган маълумотга кўра, жорий йил 3 февраль куни уч нафар шахс газ тўлдириш шохобчасида ўзаро жанжаллашган. Шу пайт уларни ажратиб қўйиш ва безориликни олдини олиш мақсадида келган 23 ёшли йигитга ҳам фаол қаршилик кўрсатилган. Бир неча вақтдан сўнг, ушбу шахс хушини йўқотган ва шифохонага олиб борилаётган вақтида вафот этган.
Олиб борилган тергов олди текшириш ҳаракатлари давомида Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан икки нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва улар процессуал тартибда ушланган.
Марҳумнинг ўлими юзасидан Данғара тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0