Мўғулистон Путинни ҳибсга олмади
Россия раҳбари расмий ташриф билан Мўғулистонга борди. 3 сентябр куни у мамлакат президенти Ухнаагийн Хурелсух билан учрашиши, шунингдек, бир қатор ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда. Владимир Путиннинг ташрифи Халхин-Голда совет ва мўғул қўшинларининг Япония армияси устидан қозонган ғалабасининг 85 йиллигига тўғри келди.
Мўғулистон 2020 йилдан бери Халқаро жиноий суд аъзоси. 2023 йил март ойида ХЖС Россия президентини Украинадан Россия Федерациясига болалар олиб чиқиб кетилганлиги сабабли ҳибсга олишга ордер берган эди. Бироқ Bloomberg агентлигига кўра, Мўғулистон Путинни ҳибсга олинмаслигига ишонтирган.
Айни пайтда нафақат Украина Ташқи ишлар вазирлиги, балки Human Right Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳам Мўғулистонни Путинни ҳибсга олишга чақирган.
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0