Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 904.91-15.57

  • EUR

    13 443.047.03

  • RUB

    126.51-3.66

+0C

+0C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+0c

  • Hozir

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 03-January

+0C

  • Hozir

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • Juma, 03

    +0 +20

  • Shanba, 04

    +0 +20

  • Yakshanba, 05

    +2 +20

  • Dushanba, 06

    +3 +20

  • Seshanba, 07

    +6 +20

  • Chorshanba, 08

    -3 +20

  • Payshanba, 09

    -2 +20

  • Juma, 10

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Навоийда 15 та лойиҳанинг қурилиши ва фаолияти бошлаб берилди

Мазкур 15 та лойиҳанинг умимий қиймати 3,6 млрд доллар. Уларнинг натижасида 7 мингдан ортиқ иш ўрни пайдо бўлади.
Жамият
363 10:53 | 01.11.2024 10:53

Навоий вилоятига ташрифнинг иккинчи куни Президент Шавкат Мирзиёев жамоатчилик вакиллари иштирокида янги лойиҳаларга бағишланган маросимда қатнашди.


Қайд этилишича, сўнгги йилларда Навоий вилоятида тадбиркорлик жадал ривожланиб, инвесторларнинг ҳудудга қизиқиши тобора ортмоқда. Биргина 2023 йилнинг ўзида 101 триллион сўмликдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 648 миллион долларлик экспорт амалга оширилган.


Шунингдек, қарийб 478 миллион долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, вилоят ташқи савдо айланмаси қарийб 1,3 миллиард долларни ташкил этди. Вилоятда 300 дан ортиқ чет эл корхоналари ишлаб турибди. Энди уларнинг сони янада кўпаяди.


Бугунги маросимда 15 та ана шундай лойиҳаларҳақида эълон қилинди.


Жумладан, Конимех туманида ёнувчи сланецларни қазиб олиш ва қайта ишлашнинг биринчи босқичи, Кармана туманида 300 мегаватт қуёш фото электр станцияси ва 75 мегаватт электр энергиясини сақлаш тизими, Навоий шаҳрида техник газ ишлаб чиқариш, Ғозон шаҳрида мармар ва Зарафшон шаҳрида гранит тошларни қайта ишлаш, Учқудуқ туманида каолин қазиб олиш ва бойитиш, Хатирчи туманида балиқ озуқаси тайёрлаш лойиҳалари қурилиши бошланди.


Кармана туманида калий сульфат ва сульфат кислотаси, Навоий шаҳрида пахта целлюлозаси, Нурота туманида гранит тошларни қайта ишлаш корхоналари ишга туширилди.


Мазкур 15 та лойиҳанинг умимий қиймати 3 миллиард 600 миллион доллар. Уларнинг натижасида 7 мингдан ортиқ иш ўрни пайдо бўлади.


Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, янги лойиҳаларнинг қурилиши ва фаолиятини бошлаб берди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2575 16:57 | 05.08.2023