Ногиронлиги бўлган шахслар қандай қилиб пенсия миқдорини оширишлари мумкин?
Ушбу саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Улуғбек Ғаниев жавоб беради:
– Бунинг учун I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар уларга пенсия тайинланганидан кейин меҳнат фаолиятларини давом эттиририб, камида 1 йил иш стажига эга бўлишлари лозим. Шундан сўнг, мазкур тоифа шахсларнинг иш стажлари ва иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан тегишли ташкилотларнинг ахборот тизимидан олиниб, автоматик равишда пенсия миқдорлари қайта ҳисобланади.
Ногиронлик пенсияси миқдори оширилган тақдирда, пенсионернинг телефон рақамига бу ҳақида СМС-хабарнома юборилади. Телефон рақами номида бўлмаган пенсионерларга бу ҳақида почта хизмати орқали хабар етказилади.
Қонунчиликда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг пенсия миқдорлари ҳар 2 йилда қайта ҳисоблаб чиқилиши белгилаб қўйилган.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0