Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 707.9557.69

  • EUR

    14 099.47115.87

  • RUB

    140.95-1.01

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 08-September

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +7 C

  • 07:00

    +9 C

  • 08:00

    +14 C

  • 09:00

    +20 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Yakshanba, 08

    +10 +20

  • Dushanba, 09

    +14 +20

  • Seshanba, 10

    +10 +20

  • Chorshanba, 11

    +12 +20

  • Payshanba, 12

    +12 +20

  • Juma, 13

    +12 +20

  • Shanba, 14

    +13 +20

  • Yakshanba, 15

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Эйнштейн ва да Винчидан ҳам ақллироқ: Гиннесни забт этган аёл

Мэрилин вос Савант номи кўпчиликка нотаниш. Ҳар ҳолда Алберт Эйнштейн, Леонардо да Винчи ёки Дмитрий Менделеев каби олимлар ундан кўра бизга анча таниш ва машҳур. Бу аёл IQ даражаси бўйича ҳатто британиялик физик-теоретик Стивен Хокингни ҳам ортда қолдиришга муваффақ бўлган эди. Қуйида IQ шкаласи бўйича 224 балл тўплаб Гиннеснинг рекордлар китобига киришга муваффақ бўлган ақлли аёл – Мэрилин вос Савантнинг ҳаёт йўли билан танишамиз.
Колумнистлар
308 12:39 | 19.06.2024 12:39

Отаси италиялик, онаси эса германиялик бўлган вос Савант 1946 йилда АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида туғилган. Унинг илғор ақлий қобилиятлари ёшлигиданоқ намоён бўлди. Бунда айримлар ген омилининг ҳам ҳиссаси борлигига ишонади, чунки вос Савант таниқли физик ва файласуф Эрнст Махнинг авлоди саналади. Мэрилин болалигиданоқ рақамлар ва алгоритмларнинг мураккаб дунёси билан танишган. Қиз отасига тез-тез инвестиция бизнесида ёрдам берди ва кечқурунлари онаси билан классик адабиётни ўқиб-ўрганди. 14 ёшида вундеркинд қизалоқ ривожланишда тенгдошларидан олдинда эди ва ўрта мактаб ўқув дастурини аллақачон ўзлаштирган эди. Шу билан бирга, Савант маҳаллий газетада мақолалар чоп қилишни бошлади, лекин у буни яширинча – тахаллус остида амалга оширди. Умуман олганда, Мэрилин ҳеч қачон ўзининг устунлиги билан мақтанмаган. Кейинчалик аёл ота-оналар фарзандларида интеллектуал меҳнатга муҳаббатни имкон қадар эрта сингдиришлари кераклигини айтганди.


Самарали ўтган болалик Савантга ёрқин келажакни тақдим этди. Мэрилин осонгина Сент-Луисдаги Вашингтон университетига (ўша пайтдаги энг яхши олийгоҳлардан бири) ўқишга кирди ва кейин Нью-Йоркка кўчиб ўтди. У ерда қиз йирик журналга ишга жойлашди, унинг зиммасига интеллектуал мавзудаги рукнларни тайёрлаш топширилди. Журналист бу вазифани аъло даражада бажарди – бир неча ой ўтгач, муаллифнинг IQ викториналари нашр аудиториясини бир неча бор оширди.


Таҳририят жамоаси ҳам ўз ҳамкасбининг ўткир ақлига эътибор қаратди ва дастлаб ҳазил аралаш IQ тестини топширишни таклиф қилди. Ўша вақтга келиб, Мэрилин аллақачон бунга ўхшаш синовлардан ўтиб кўрганди. Савант ўзининг биринчи синовини 10 ёшида топширди. Натижа ўта ҳайратланарли бўлди – 228 балл! Айтганча, катталарнинг ўртача IQ кўрсаткичи одатда 115 дан ошмайди. Шубҳасиз, имтиҳон топширувчилар кўзларига ишонишмади ва тестни хато деб ҳисоблашди. Ўшанда камтар Мэрилин тортишишга журъат эта олмади ва сабр билан ўзининг энг яхши вақтини кутди.


Ва ниҳоят ўша вақт келди. Бу сафар Савант болаликдаги воқеани такрорламаслик учун Гиннеснинг рекордлар китоби қўмитасига мурожаат қилди. Мэрилин бир вақтнинг ўзида иккита синовдан ўтди: Стенфорд-Бинет ва Мегатест. Натижа комиссияни ҳайратда қолдирди – у Стенфорд шкаласи бўйича рекорд даражадаги 224 бални тўплади ва сайёрадаги энг ақлли аёлга айланди. Таққослаш учун, Леонардо да Винчининг ақл-заковати 220, Алберт Эйнштейн ва Стивен Хокинг эса 213 балга баҳоланган. Мерилин вос Савант энг юқори IQ эгаси сифатида тарихга кирди.


Мэрилиннинг ўзи ақлни ўлчашга жуда шубҳа билан қарайди. У ҳатто қиёсий тестларни ўтказишни нотўғри деб ҳисоблайди, чунки одамлар ҳали ҳам инсон мияси ва онгининг сирлари ҳақида жуда кам билишади.


Аммо аёл соғлом турмуш тарзи ва ички уйғунлик ақлий қобилиятларни сезиларли даражада яхшилаши мумкинлигига чин дилдан ишонади. Ақлни ўлчаш океандаги томчиларни санашга ўхшайди, деб тушунтиради Мэрилин. Гап шундаки, ҳар қандай IQ тести ақлий қобилиятларни фақат қисман аниқлайди. Бу ҳеч қачон тўлиқ ҳолатни кўрсатмайди, дейди неврологлар. Рекордчи бу фикрга қўшилади. Ўзаро суҳбатларда вос Савант бир неча бор инсоннинг чексиз имкониятларини рамкага мажбурлаш мумкин эмаслигини айтди.


Ўшандан сўнг рекордчи ёзувчиликни бошлади. Замондошларнинг таъкидлашича, илмий ишларнинг муваффақияти нафақат аёлнинг истеъдоди, балки унинг номи атрофидаги шон-шуҳрат ва шов-шув билан боғлиқ. Шунга қарамай, Мэрилиннинг асарлари талабга эга эди ва шахсий ўсиш учун қўлланма бўлиб хизмат қилди. Масалан, Brain power (Ақл қудрати) китобида у ўзининг мия машғулот дастурини ишлаб чиқди. Савантнинг ишончи комилки, бор-йўғи бир йиллик машаққатли машғулотлардан сўнг одам ўзининг IQ даражасини оширишда ажойиб натижаларга эришиши мумкин. “Билим олиш учун ўрганиш керак, доноликка эга бўлиш учун эса кузатиш керак”, дейди ёзувчи аёл.


Мэрилиннинг таъкидлашича, инсонга ақлнинг 40-60 фоизи мерос бўлиб қолади, яъни ирсий таъсир муҳим. Унинг сўзларига кўра, тўғри овқатланиш туфайли ақлий даражани ўртача 20 фоизга ошириш мумкин. Мэрилиндан ақл нима эканлигини сўрашганда, у шундай жавоб берди:


“Ақлнинг моҳияти турли хурофотларга берилмасдан, ҳақиқатни излаш қобилиятидир. Бунинг учун жасорат ва ҳиссий барқарорлик керак. Мени даҳо, зиёли деб билишади, чунки воқеаларга совуққонлик билан баҳо бераман, объектив, муз нигоҳ зарур. Рассомлик, ҳайкалтарошлик ва бошқа тасвирий санъат – бу ижодкорлик эмас, балки фақат ҳис-туйғуларнинг ифодасидир. Интеллект билан объектив боғлиқ бўлган фанлар математика ва ядро физикасидир.


Мэрилин фаолияти давомида мияни ривожланишига ҳисса қўшувчи китобларни ёзди. Улар сирасига “Мэрилиндан сўранг”, “Жаҳондаги энг машҳур математик масала”, “Улғайиш: классик америкача болалик” ва бошқалар киради.


1986 йилдан бери вос Савант Parade журналида (АҚШдаги энг машҳурларидан бири) “Мерилиндан сўранг” рукнини бошқаради ва журнал ўқувчиларининг саволларига жавоб беради. Баъзан унинг жавоблари баҳсли: хусусан, унинг Монти Холл парадоксига ечими кўплаб математикларнинг танқидига сабаб бўлди. Ҳатто Мэрилиннинг жавобларини танқид қилишга бағишланган алоҳида веб-сайт мавжуд.


Мэрилин вос Савант 1987 йилда олим Роберт Жарвик билан турмуш қурди. Унинг турмуш ўртоғи ҳам илм-фан одами саналади. Жарвик 1982 йилда ўзи яратган сунъий юрак ҳақидаги янгиликлардан кейин машҳур бўлди. Янги юрак биринчи марта 1982 йил 2 декабрда кекса стоматолог Барни Кларкга имплантация қилинган. Кейинги 112 кун ичида у тез-тез касалхонага текширувга келишга мажбур бўлди, шундан сўнг у вафот этди. Иккинчи бемор Уилям Шредер эса сунъий юрак билан нақ 620 кун яшади.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар