Валюта UZS
  • USD

    12 456.2545.26

  • EUR

    14 461.71223.82

  • RUB

    158.36-0.02

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +38 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +28 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 25-June

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 12:00

    +35 C

  • 13:00

    +37 C

  • 14:00

    +38 C

  • 15:00

    +38 C

  • 16:00

    +36 C

  • 17:00

    +36 C

  • 18:00

    +35 C

  • 19:00

    +34 C

  • 20:00

    +31 C

  • 21:00

    +29 C

  • 22:00

    +28 C

  • 23:00

    +28 C

  • Chorshanba, 25

    +34 +20

  • Payshanba, 26

    +29 +20

  • Juma, 27

    +29 +20

  • Shanba, 28

    +31 +20

  • Yakshanba, 29

    +32 +20

  • Dushanba, 30

    +32 +20

  • Seshanba, 01

    +35 +20

  • Chorshanba, 02

    +37 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қиз чиқарганга қирқ йил тегма

Терроризмга қарши курашиш саҳналари акс этган бадиий фильмни кўрдим. Жуда яхши фильм экан. Кўп миллатлар бутун инсоният бахти учун халқаро терроризмга қарши биргаликда жон олиб жон беришади.
Жамият
110 10:41 | 25.06.2025 10:41

Фильм қаҳрамонларидан бири ўзбек. Исми – Шариф. Жасур, ориятли, виждонли йигит. Энг оғир вазиятларда ҳам қардош дўстлари унга суянади, ишонади. У энг хавфли нуқталарга ҳам биринчи бўлиб киради. Топшириқларни аъло даражада бажаради.


Унинг тошкентлик эканини, 3 нафар қизи борлигини қуролдош дўстлари жуда яхши билишади. Шариф ўлимдан қўрқмайди. Аммо у ўлмаслиги лозим. Чунки уйида уч қиз улғаймоқда, ҳали уларни узатиши керак. Фарзандлари ўзидан тиниб-тинчиб кетиши учун эса тилла тақинчоқлар, қимматбаҳо кийим-кечаклар, мебеллар, ошхона жиҳозлари, музлаткич, кир ювиш машинаси, микротўлқинли печ, куёвга ва қудаларга бир неча хил либослар, яна кўп-кўп нарсалар олиши керак.


Ҳа, Шариф ўлмаслиги лозим. Агар у ҳалок бўлса, қизларини ёлғиз хотини узата олмайди. Болалари етим экан, бу оила яхши сарпо қила олмайди, деб унинг хонадонига совчилар келмайди. Мабода, бирор йигит севиб уйланса ҳам, қайнона-қайнотаси Сарпосиз – таги паст келин, деб қизини хўрлаши мумкин.


Сенинг қиз чиқаришинг деярли терроризм билан курашишдек гап экан, дейди буни эшитган рус дўсти.


Қизнинг отаси нега энди куёвни кийинтириши керак?”, дея савол беради турк­ман қардоши.


Бизда бундай машмашалар йўқ, дейишади қолган сафдошлар ҳам.


Ўзаро суҳбатларда бир дўсти уйига қайтгач, онасини даволатишини айтади, бир қуролдоши хотинини денгиз бўйига олиб бормоқчилигини баён этади, яна бири отасига яхта совға қилмоқчилигини орзулайди.


Шариф эса қизларини узатиш ҳақида ўйлайди. Гарчи унинг онаси ҳам хаста, гарчи унинг хотини ҳам денгизни кўрган эмас, аммо у бечораларнинг гарданини ҳам қиз узатиш, деган оғир юк босиб турибди.


Фильм сўнгида террорчи гуруҳ яксон қилинади. Минг афсуски, қонли тўқнашувда Шариф ҳалок бўлади. Видолашув онида қуролдош дўстлари у ҳақда энг яхши хотираларини айтишади. Унинг орзулари ҳақида сўзлашар экан, Инсоният бахти ва тинчлиги учун жонини фидо қилган шундай мард одамнинг қизларига уйланаётган йигитлар, наҳотки, уларнинг қўлларига қарашса, ахир уларнинг отаси ўша куёвларнинг тинч яшаши учун ҳам жонини берди-ку?! дейишади.


…Фильм томошасидан сўнг бир неча кун ўзимга келолмай юрдим. Муҳташам тўйхоналар ёнидан ўтар эканман, ноҳақ камситилаётган келинларни ўйладим. Келин томон олиб келган мебелларни қайтариб юбораётган йигитнинг ота-онаси, келин томон ясатган уйнинг пардасидан, гиламларидан, биллур идишларидан камчилик топаётган қайноналар, тилла соат, тилла узук, машина дардида қистирма гап қилаётган куёвлар кўз ўнгимдан ўтди.


Бу адолатсизликдан юрагимда оғриқ пайдо бўлди.


Қиз чиқарганга қирқ йил тегма дейдилар.


Бир қизини чиқарса-ку, майли, агар икки, уч, тўрт нафар қизини чиқарса-чи?


Одам ўзи неча йил яшайди?! Тўрт қизни чиқарса, қирқ йилдан бир юз олтмиш йил яшаши керакми?!


Азиз замондош, келинг, тафаккур қилайлик!


Бугун дабдабали тўйларни эмас, ўзбекнинг уйларидаги бўлғуси Берунийлар, Хоразмийлар, ибн Синолар, Бухорийлару Термизийларнинг келажагини ўйлайлик.


Тўй, чақириқ, бешик тўйи, қуда чарлар, қуданинг туғилган куни каби ўзимиз ўйлаб топган «анъаналар» эмас, бўлажак Нақшбандийлар, Ғиждувонийлар, Замахшарийлар, Мирзо Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларнинг тарбияси ҳақида қайғурайлик.


Тўғри, тўй қилайлик, шодланайлик, аммо маънавий қиёфамизни йўқотиш эвазига эмас. Бир-биримизни йўқлайлик, бирлашайлик, дардлашайлик, аммо қарзга ботиш, инфаркт, инсульт олиб, қурбон бериш эвазига эмас.


Азиз замондош, келинг, тафаккур қилайлик!


Зулфия МЎМИНОВА,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими


"Ishonch" газетаси 2025 йил 24 июн, 78-сон


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 4335 16:57 | 05.08.2023