Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.48-7.79

  • EUR

    13 436.01-26.2

  • RUB

    130.170.51

-1C

-1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-1c

  • Hozir

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 27-December

-1C

  • Hozir

    -1 C

  • Juma, 27

    -1 +20

  • Shanba, 28

    -2 +20

  • Yakshanba, 29

    +3 +20

  • Dushanba, 30

    +4 +20

  • Seshanba, 31

    +3 +20

  • Chorshanba, 01

    +3 +20

  • Payshanba, 02

    +0 +20

  • Juma, 03

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Она табиатимиз инқирозга юз тутишини жим кузатиб тура оласизми?

Яқинда икки курсдош устозимизни таваллуд айёми билан қутлаш учун ҳузурига бордик. Онамиздек қадрли бўлиб қолган инсон билан дийдорлашув чоғида ялтироқ қоғозга ўралган гулларни қўлларига тутқаздик.
Ҳодиса
199 22:10 | 29.11.2024 22:10

Ажабки, устознинг ёришиб турган чеҳраси хиёл ўзгариб, кўзларида ёш қалқиди. Аввало, мени йўқлаб келганларингиз учун мингдан-минг раҳмат, ниҳоятда хурсанд бўлдим. Аммо буни ололмайман. Негаки, гуллар тирик мавжудот. Мен уларнинг кўз олдимда сўлиб, кейин чиқиндига ташлаб юборилишини шунчаки кузатиб тура олмайман, бардошим етмайди бунга, деган гапларини эшитиб, очиғи, аввалига бироз ранжидик. Бироқ чуқурроқ мулоҳаза қилганимиздан сўнг кўнглимиз таскин топди. Шунда беихтиёр менинг хотирам қатларидан қачонлардир ўқиганим – Асқад Мухторнинг қуйидаги сўзлари ёдимга келади:

Қилт этиб узилган япроқ ҳам,
Нақ қалбимга тегиб ўтади...


Ҳа, бугунги глобаллашув замонида инсониятнинг она заминга, ерга, дову дарахтларга бўлган муносабати кес­кин ўзгарган вақтда орамизда бир боғламгина гулнинг сўлиб, чиқиндига ташланишига бардоши етмайдиган инсонларнинг борлиги табиатга бўлган аёвсиз ёндашувимизни ўзгартиришимиз зарурлигидан дарак бериб турибди.


Сиз-чи, сиз ҳам ҳеч шу ҳақда ўйлаб кўрганмисиз? Бугун сизнинг она табиатга бўлган муносабатингиз қандай? Ҳақиқатнинг кўзига тик боқиб сўзласак, сизу бизнинг айтажак жавобимиз у қадар қониқарли эмаслиги аён бўлади. Негаки, табиатни асраб-авайлаш ҳамда уни келажакка безавол етказиш борасидаги қарашларимиз, урф-одатларимиз ўз тизгинидан чиқиб кетган.


Оддий бир мисол. Авваллари туғилиб ўсган жойим – Фарғона водийсидаги аксарият оилалардан бирида янги меҳмон дунёга келса, унга атаб мевали ниҳол қадаларди. Сабаби эса хонадон соҳиблари киндик қони қуримаган ёш гўдакни худди ниҳол каби кўкка бўй чўзиб, униб-ўссин, мевали дарахт сингари ўзидан кўпайиб, серфарзанд, сердавлат бўлсин, дея эзгу ниятлар қилишар эди. Қолаверса, улар инсон ва табиатнинг бир-бирига ўзаро боғлиқлигини яхши англашарди.


Бинобарин, бугун давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Яшил макон умуммиллий ҳаракати доирасида ерга қадалаётган ниҳолларнинг эртанги тақдирига жавобгарлик масъулиятини ҳам ошириш керак. Яъни, бу борада кўзбўямачиликдан буткул воз кечишимиз лозим. Токи, кўчат экиб, боғ яратиш ҳар бир инсоннинг бурч ва масъулиятига айлансин.


Сир эмаски, ўтган йиллар давомида вилоят, шаҳар ва туман марказларидаги кўплаб истироҳат боғлари атайин ташландиқ ҳолга келтирилиб, сўнгра қайсидир тадбиркорларга ими-жимида бериб юборилди. Натижада туман ва шаҳарларимиз марказларидаги яшиллик ўрнини аллақандай бинолар эгаллади.


Истардикки, халқимиз ва миллатимиз неча йиллик тарихга эга истироҳат боғларида эмин-эркин маданий ҳордиқ чиқариш бахтидан мосуво бўлмасин. Шундай экан, бу борада бугунни ўйлаб эмас, эртани кўзлаб иш юритмоқ шарт. Токи одамлар истироҳат боғларида тўйиб-тўйиб маданий ҳордиқ чиқаришсин.


Мақолага нуқта қўярканман устознинг ...шунчаки кузатиб тура олмайман, бардошим етмайди бунга, деган сўзлари яна хаёлимда жонланди.


Хўш, сиз-чи? Сиз она табиатимизнинг инқирозга юз тутишини, заминимиздаги биологик хилма-хиллик йўқолиб бораётганини шунчаки кузатиб тура оласизми? Бардошингиз етадими бунга?


Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ,
журналист



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ҳодиса
Ҳайратланарли
0 1297 10:00 | 04.11.2023
Ҳодиса
Ҳодиса