Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 724.84-15.11

  • EUR

    14 223.8332.8

  • RUB

    137.11-2.03

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 20-September

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +23 C

  • 11:00

    +25 C

  • 12:00

    +26 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +26 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • Juma, 20

    +18 +20

  • Shanba, 21

    +17 +20

  • Yakshanba, 22

    +18 +20

  • Dushanba, 23

    +18 +20

  • Seshanba, 24

    +17 +20

  • Chorshanba, 25

    +16 +20

  • Payshanba, 26

    +18 +20

  • Juma, 27

    +17 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Қонунни писанд қилмаётганлар ёхуд Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги давлат сиёсатига қаршими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрда эълон қилинган «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 638-сонли қарори билан мактабларда инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш белгиланган.
Колумнистлар
522 11:31 | 14.09.2024 11:31

Ушбу қарор Президентнинг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон фармони билан тасдиқланган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури» ҳамда «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.


Инклюзив таълим – алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча таълим олувчилар учун тенг имкониятларни таъминлаган ҳолда бериладиган таълим;


Инклюзив таълим синфи – мактабдаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг бошқа (соғлом) ўқувчилар билан тенг ҳуқуқли ва биргаликдаги таълим олишлари шаклида ташкил этилган синф;


Инклюзив таълимнинг мақсади – алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар учун мактабда махсус восита ва методларни қўллаш орқали тўсиқсиз мослаштирилган таълим муҳитини яратиш, уларнинг жамиятга самарали мослашуви ҳамда тўлақонли уйғунлашувига хизмат қиладиган сифатли умумий ўрта таълим беришни таъминлашдан иборат.


Мазкур йўналиш бўйича таҳсил кўрадиган болалар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари учун белгиланган ёш меъёридан икки йилга ошган болаларни қабул қилишга ҳам рухсат этилади.


Уларни инклюзив таълим синфлари ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилиш ҳамда чиқариш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар розилиги билан амалга оширилади. Комиссия йўлланмаси ўқувчиларни инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфларга қабул қилинишига асос ҳисобланади.


Қисқаси, мактабларда инклюзив таълим синфлари ташкил этишдан кўзланган мақсад эзгу ва хайрли. Бу бўйича ишлаб чиқилган ва татбиқ этилган норматив ҳужжатларда ҳаммаси бекаму кўст, рисоладагидек. Аммо амалиётда бу жараён кўпам тасдиғини топмаётгани ачинарли. Муаммо ҳам шунда, аслида. Айни вақтда кўплаб ота-оналар шу масалада мактаблар остонасида сарғайиб юришгани сўзимиз исботи.


«Ishonch» таҳририятига мурожаат йўллаган юнусободлик Зиёда Маҳмудовани ҳам айни кезда ушбу масала ўйлантирмоқда.


Ўзининг айтишича, тақдир унинг бошига кўп синовларни солган. Ўғли Маҳмуд Тоировнинг ногиронлиги бор. Шунинг учун уни ўзлари яшовчи тумандаги 288-мактабга жойлаш мақсадида кўп жойларга бош уриб борибди. Лекин бундан ҳозирча ижобий натижа чиқмаётган экан.


– 2011 йил ота-онамнинг амри ила турмушга чиқдим, – дейди Зиёда Маҳмудова. – Собиқ умр йўлдошим билан совчи орқали танишганмиз. Хўжайиним «ичимдагини топ», дейдиганлар хилидан эди. Менга унчалик эътибор бермасди. Сал нарсага жеркиб берарди. Хуллас, шу зайлда тўрт йил ўтди. Шундан сўнг қиз фарзандли бўлдик. 2017 йил ўғлим туғилди.


Орадан бир йил ўтиб, болаларимнинг отаси ишдан бўшатилди. Оиладаги келишмовчилик, руҳий зўриқишлар кучайгандан-кучайди. Мени ҳеч қандай сабабсиз дўппослайдиган, ҳатто, болаларимга қўл кўтарадиган одат чиқарди. Бизни уйдан ташқарига чиқармасди. Рўзғоримизни қайнонам бутлаб берарди.


Ўзим азобланганимга унчалик куймайман. Лекин, бунинг ортидан ўғлим ногирон туғилганига ўзимни ҳам, турмуш ўртоғимни ҳам кечиролмайман. Бошида Маҳмуджон нуқсон билан туғилганини сезмаганман. Тиббий кўрикка кўпинча қайнонам олиб чиқарди. Ташқи ривожланиши жойида бўлгани билан ақлан ўсиши ортда қолган экан. Икки ярим ёшга етгач, унга ногиронлик тайинланди.


Турмуш ўртоғимнинг бизга муносабати тобора ёмонлашгани туфайли 2019 йил ота уйимга қайтиб келдим. Ажрашишга ариза бердим. Югур-юугур, чоп-чоплар билан 2021 йилда аранг ажрашдим. Бу орада менга уч маротаба ҳимоя ордери берилди. «Аёллар дафтари»га рўйхатга олишди. Ҳозир туманимиздаги шифохонада ҳамшира бўлиб ишлайман.


З.Маҳмудованинг фарзанди етти ёшга тўлгунга қадар махсус болалар боғчасига қатнаган. Мактабга чиқадиган вақти норматив ҳужжатларда белгиланганидек, тегишли муассасадан тиббий кўрикдан ўтган. Хусусан, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳузурида ташкил этилган Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосасига биноан, унинг ўғли инклюзив синфга чиқиши тайинланган.


Айтишича, барча ҳужжатларни тахт қилиб, фарзандини Юнусобод туманидаги 288-мактабга олиб борган. Чунки тартибга кўра, бола ўз ҳудудидаги таълим масканига қабул қилиниши керак эди. Лекин мактаб директори ҳар хил баҳоналар билан Маҳмуд Тоировни қабул қилишдан бош тортган. Айни вақтда аёл боласини мактабга жойлолмай ҳалак.


– Бошида ўғлимни махсус мактабга жойлашга рози эдим, – дея сўзида давом этади З.Маҳмудова. – Боғчадаги невропатолог, психоневролог, ортопед, логопед, дефектологнинг даво муолажалари сабабли фарзандимнинг соғлиғида ижобий ўзгариш рўй берди. Жисмоний ва ақлий ривожланиши яхшиланди. Буни махсус комиссия ҳам тасдиқлади. Мутахассислар умумтаълим мактабига беришимни тавсия қилишди.


Ўғлим Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида келтирилган барча талабларга мос келади. Керакли ҳамма ҳужжатларни тахт қилганман. Демак, бизни инкор қилишга 288-мактаб директорининг ҳеч қандай қонуний асоси йўқ. Шунчаки, гўёки жой йўқлиги важи билан «бошқа мактабга боринг», деб қабул қилмаяпти. Ваҳоланки, юқоридаги ҳужжат бўйича, мактаб директори бизга қўшимча инклюзив синф очиб бериши керак экан. Ҳозир мендан ташқари яна уч нафар ота-она боласини шу мактабга жойлаш учун ҳаракат қилишмоқда.


Ўзимиз шу туманда истиқомат қиламиз. Мактаб уйимизга яқин. Қолаверса, қизим ҳам шу даргоҳда таҳсил оляпти. Агар фарзандимни шу ерга жойлаштирсам, опаси, жиянларим унинг холидан хабардор бўлиб туради. Мактабга бирга бориб-келишади.


Боламни 288-мактаб жойлолмагач, қўшни тумандаги 122-мактабга олиб бордим. Афсуски, улар ҳам гўёки болалар сони ортиб кетгани важи билан қабул қилишмади.


Менга алам қилаётгани, давлат биз кабиларни қўллаб-қувватлаш учун етарлича ҳаракат қилиб, шарт-шароит яратиб беришига қарамай, мутасаддилар қонун ва қарорларни писанд қилишмаса? Шу масала бўйича елиб-югуриб юрган кўплаб ота-оналарни биламан. Уларнинг ҳам дарди ичида. Шу адолатданми?


Ҳақиқатан ҳам, бу гапларда жон бор. Ҳукумат давлат мактабларида инклюзив таълим ва бошланғич таянч коррекцион синфлар фаолиятини йўлга қўйиш борасида кенг кўламли ишлар олиб бораётган бир пайтда айрим раҳбарлар бунинг тескарисини қилиб турса, буни қандай изоҳлашни билмайсан, киши.


Хўш, фарзандининг келажаги учун астойдил ҳаракат қилаётган аёлни у идорадан, бу ташкилотга сарсон қилишдан, айниқса, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масалага «отангга бор – онангга бор» қабилида ёндашишидан нима наф? Аёлнинг таъкидлашича, бу бўйича уларга жуда кўп мурожаат қилган. Қонуний ҳақ-ҳуқуқи учун курашаётган бир онани мушкулини осон қилишдан, ўқишга талпинаётган бир болани соғлом ҳаётга қайтаришдан саодатли иш борми?


Аслида бир аёл тимсолида мазкур йўналишдаги муаммоларни қаламга олдик. Ваҳоланки, бугунги кунда шу муаммога дуч келаётган фуқаролар кўп экан. Суриштирув ва ўрганишларда бунга гувоҳ бўлдик.


Демак, давлатнинг яна бир эзгу ташаббуси айрим масъулиятсиз раҳбарларнинг айби билан поймол этилмоқда. Бунга шунчаки томошабин бўлиб, жим туриб бўлмайди.


Мазкур масала юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказидан муносабат, шу билан бир қаторда, ижобий ечим кутамиз.


Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар