Президент машҳур китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳақидаги қарорни имзолади
Қарорга мувофиқ, 2023–2024 йилларда дастлабки танланган 50 номдаги китобни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш чоралари кўрилади.
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан жаҳонда машҳур 1000 та китоб ўзбек тилига таржима қилинади.
Бу борада Президентнинг “Ёшлар учун минг китоб” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–380-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, китобларни таржима қилиш ва нашр этишнинг 1-босқичида экспертлар кенгаши томонидан ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади, 2-босқичида эса аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун дастлабки рўйхат Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади ҳамда бу орқали якуний рўйхат шакллантирилади.
Лойиҳа доирасида ҳар йили нашр этиладиган китоблар рўйхатига камида 20 фоиз илмий-оммабоп асарлар киритилади.
2023–2024 йилларда дастлабки танланган 50 номдаги китобни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш чоралари кўрилади.
Китобларни таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлиқ давлат харидлари талабгорлар ўртасида энг яхши таклифларни танлаш ҳамда тендер ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган ва аҳоли томонидан бепул фойдаланиладиган махсус мобил илова яратилади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0