Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 793.38-10.43

  • EUR

    13 595.52-81.51

  • RUB

    130.730.09

+8C

+8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+8c

  • Hozir

    +8 C

  • 03:00

    +8 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +8 C

  • 07:00

    +8 C

  • 08:00

    +8 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +8 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 13-November

+8C

  • Hozir

    +8 C

  • 03:00

    +8 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +8 C

  • 07:00

    +8 C

  • 08:00

    +8 C

  • 09:00

    +8 C

  • 10:00

    +8 C

  • 11:00

    +8 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +8 C

  • 14:00

    +7 C

  • 15:00

    +6 C

  • 16:00

    +5 C

  • 17:00

    +4 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +2 C

  • 21:00

    +2 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +1 C

  • Chorshanba, 13

    +8 +20

  • Payshanba, 14

    1 +20

  • Juma, 15

    +0 +20

  • Shanba, 16

    +0 +20

  • Yakshanba, 17

    +2 +20

  • Dushanba, 18

    +7 +20

  • Seshanba, 19

    +3 +20

  • Chorshanba, 20

    +1 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Россиянинг сўнгги императори: 130 йил аввал тахтга ўтирган ва судсиз отиб ташланган подшоҳ

Бундан роса 130 йил муқаддам, 1894 йил ноябр ойида Россия империясида ҳокимият тепасига ёш ва тажрибасиз Николай Александрович Романов келди ва Николай II номини олди. Ўша пайтда Россия дунёнинг энг йирик империяларидан бири саналсада, Европага қараганда анча қолоқ, халқнинг ижтимоий кайфияти ҳам шунга яраша эди.
Сиёсат
317 16:00 | 06.11.2024 16:00

Николай II нинг уринишларига қарамай охир-оқибат давлат парокандаликка юз тутди ва иккита инқилобни бошдан кечирди. Николайнинг даври икки инқилоб, рус-япон уруши, Биринчи жаҳон уруши каби ҳодисалар билан ҳам эсланади. Унинг ўзи эса 1918 йилда оиласи билан Екатеринбургдаги ертўлада болшевиклар томонидан отиб ташланди.


Николай II 1868 йилда туғилган. Болаликда Николай ва унинг ака-укаларининг ўқитувчиси Россияда яшаган инглиз Карл Осипович Хит эди. Ёш меросхўр 1885-1890 йилларда университетнинг юридик факультетининг давлат ва иқтисодий бўлимлари курсини тугатган. Унинг сиёсий тарих, рус адабиёти, инглиз, немис ва француз тилларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган. Николай инглиз тилини она тилидай биларди. Шунингдек, беш йил давлат арбоби учун зарур бўлган ҳарбий ишлар, ҳуқуқ ва иқтисодий фанларни ўрганишга бағишланди. Умуман олганда Николайнинг болалиги ва ёшлиги анча тинч ва кутилмаган ҳодисаларсиз ўтган.


Россиянинг бўлғуси ҳукмдорининг ҳаётнинг илк тарсакисини 1890-йилларда тотиб кўрди. У шу йилларда Узоқ Шарқ ва Япония бўйлаб саёҳатга чиқди. Николай ва Юнонистон шаҳзодаси Жоржнинг Японияга ташрифи чоғида япон полициячиси Цуда Санзо унинг ҳаётига суиқасд уюштирди. Полициячи қўлга олинишидан олдин рус валиаҳдининг боши, қўли ва қулоғига жароҳат етказишга муваффақ бўлди.


На фото: цесаревич Николай в Новочеркасске, 1891 год.

«Дай Бог, чтобы наступивший год прошел так же счастливо и спокойно, как прошлый», — написал Николай, начиная свой дневник за 1894 год. Однако за это время в жизни Николая произошли кардинальные перемены. «В начале года наследник был прежде всего молодым гвардейским офицером, большая часть жизни которого была посвящена чтению, танцам, конькам, опере и его возлюбленной Матильде Кшесинской [с ней Николай общался с 1890 по 1894 год. Их отношения прекратились еще до помолвки Николая]. Через 12 месяцев он стал Всероссийским императором, носителем абсолютной (в теории, по крайней мере) власти над огромной империей. И он был женат», — писал об этом периоде историк Доминик Ливен.



1894 йилнинг ноябрида император Александр III тўсатдан вафот этди. У 1888 йилги темирйўл ҳалокатида қаттиқ жароҳатланганди. Отасининг кутилмаган вафоти ва ҳокимият тепасига келиш ёш Николайни бироз довдиратиб қўйди. Лекин у тажрибасизлигига қарамай фаол сиёсат олиб бора бошлади. Айниқса ташқи сиёсатда муҳим қадамлар ташланди. Бу вақтда Германия империясининг нуфузи ўсиб келаётганди. Николай Франция ва Англия билан дўстона алоқалар ўрнатишга интилди. Императорнинг Санкт-Петербургда биринчи марта омма олдида чиқиши 1895 йил 17 (29) январда Қишки саройнинг Николай залида зодагонлар, земстволар ва шаҳарлар депутатлари олдида сўзлаган нутқи бўлди. Нутқнинг қисқача мазмунида подшо давлат бошқарувига земство ва бошқа органларнинг иштирокига йўл қўймаслик ва авторкратияни мустаҳкамлаш эди.


Император ва унинг рафиқаси тож кийиш маросими 1896 йил 14 (26) майда бўлиб ўтди. Расмий тадбирнинг ёмон ташкил этилиши даҳшатли тирбандликка олиб келди, унда расмий маълумотларга кўра, 1379 киши ҳалок бўлди, яна бир неча юз киши жароҳат олди. Фожиа жамиятда жуда оғир таассурот қолдирди. Мазкур қонли воқеа ва ундан кейинги 1905 йил 9 январ («Қонли якшанба») воқеалари муносабати билан Николай II радикал мухолифат томонидан «Қонли» лақабини олди.


На фото: Николай и Алиса, его кузен Вильгельм II, королева Виктория и ее дочь Беатриса, внук Александра II и принц Саксен-Кобург-Готский Альфред в немецком городе Кобург, апрель 1894 года.

Молодой Николай мечтал жениться на Аликс (как он называл свою будущую жену, немецкую принцессу Алису Гессен-Дармштадтскую) с 1889 года. Но тогда принцесса не понравилась отцу Николая, Александру III. Спустя пять лет, ввиду болезни императора и отсутствия другой подходящей невесты, а также благодаря стараниям сестры Аликс, которая была женой князя Сергея Александровича, решение все-таки было принято. Цесаревич отправился в Кобург, где 5 (17) апреля попросил руки принцессы.


«Қонли якшанба» Николай ҳукмронлигида алоҳида ўрин тутади. Айнан бу воқеа Россияда етилиб бораётган инқилобий кайфиятнинг илк учқунлари эди. Унда Петербург ишчилари билан ҳукумат аскарлари тўқнашди. 9 январдаги «Қонли якшанба»да 200 нафаргача ишчи ҳалок бўлди, яна юзлаб кишилар қамоққа олинди. Ўша куни кечқурун император Николайга Санкт-Петербургдаги воқеалар ҳақида хабар берилди. Император ҳодисалар ҳақида кундалигига қуйидаги битикларни қолдирган: «Қийин кун! Санкт-Петербургда ишчиларнинг Қишки саройга бориш истаги натижасида жиддий тартибсизликлар юз берди. Қўшинлар шаҳарнинг турли жойларида ўқ отишга мажбур бўлди, кўплаб қурбонлар ва ярадорлар бор эди. Ё парвардигор, қанчалик оғриқли ва қийин!». Лекин ҳукмдор мухолифлари қон тўкилишида яққол уни айблади ва ҳатто у ҳақда «Халқ жаллоди» номли мақола ҳам ёзилди.


Шунга қарамай Николай даврида маълум ижобий ютуқларга ҳам эришилди, Россияда айрим соҳаларда юксалиш бўлди. Россия империяси табиий фанлар ва муҳандислик таълимида яхши натижаларга эришди, олий техник, ҳарбий муҳандислик ва тижорат мактаблари талабалари сони 40-45 мингга етди ва шу тариқа 1904 йилга келиб жаҳон етакчисига айланди. 1897 йил январда рубль учун олтин стандартни ўрнатган пул ислоҳоти ўтказилди. Олтин рублга ўтиш сабаби миллий валютанинг қадрсизланиши эди: пул курси ислоҳоти муваффақиятли ва иқтисодий зарбаларсиз амалга оширилди. 1885-1913 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўсиш суръати ўртача 2% ни, саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръати эса йилига 4,5-5% ни ташкил этди. Донбассда кўмир қазиб олиш 1894 йилдаги 4,8 миллион тоннадан 1913 йилда 24 миллион тоннагача ошди. Кузнецк кўмир ҳавзасида кўмир қазиб олиш бошланди. Нефть қазиб олиш Боку, Грозний ва Эмба шахарлари яқинида ривожланган.


Рус-япон урушидаги мағлубият ва 1905 йилдаги қонли воқеалар Николайни ён беришга мажбур этди. Натижада мамлакатда конституцион монархия жорий этиш йўлида ислоҳотлар ўтказилди. 1905 йил августда Давлат Думасини ташкил этиш тўғрисида манифест имзоланди («қонунчилик таклифларини олдиндан ишлаб чиқиш ва муҳокама қилиш, давлат даромадлари ва харажатлари рўйхатини кўриб чиқиш учун берилган қонун чиқарувчи маслаҳат муассасаси»). Давлат Думаси тўғрисидаги қонун ва Думага сайловлар тўғрисидаги низом тасдиқланди. Либерал жамоатчилик нуқтаи назаридан, манифестда рус автократиясининг тугаши монархнинг чексиз ҳокимияти сифатида белгиланди.



Николай II нинг болалари беш нафар бўлган: қизлари Олга (1895 йил 3 ноябрь), Татяна (1897 йил 29 май), Мария (1899 йил 14 июнь) ва Анастасия (1901 йил 5 июнь), шунингдек, унинг ўғли Алексей (1904 йил 2 август). Болага оғир касаллик – гемофилия (қон ивимаслиги) ташхиси қўйилган.


1914 йилда Биринчи жаҳон уруши бошланди, бу Россия империясига салбий таъсир кўрсатди ва фақат ички сиёсий зиддиятни кучайтирди. Уруш Россияга кўплаб қурбонлар ва иқтисодий қийинчиликлар келтирди. Мамлакатда нарх-наволар кескин ошиб кетди, инқилобчи кучлар ўта фаоллашди. Николай II нинг урушдаги муваффақиятсизликлари натижасида 1917 йилда Петроградда қўзғолон бошланди, тарихда «феврал революцияси» дея ном олган жараён оқибатида подшоҳ ўз ихтиёри билан тахтдан воз кечди. У тахтдан укаси Михаил фойдасига воз кечганди, аммо Михаил ҳам подшо бўлишни истамади. Россияда ҳокимият Керенский бошчилигидаги Муваққат ҳукумат қўлига ўтди.


Октбяр тўнтариши ва болшевикларнинг ҳокимиятга келиши, Совет Россиясида бошланган фуқаролар уруши талотўпида подшо оиласи ҳам сарсонгарчиликларни бошдан кечирди.


Ниҳоят собиқ император оиласи 1918 йил 16 июлдан 17 июлга ўтар кечаси Екатеринбургдаги муҳандис Николай Ипатиевнинг уйи ертўласида отиб ўлдирилган. Ҳаммаси бўлиб 11 киши ҳалок бўлди: император Николай II нинг ўзи, унинг рафиқаси Александра Федоровна, тўрт қизи - Олга, Татяна, Мария ва Анастасия, ўғли Алексей, уларнинг хизматчиси Алойсиус Трупп, хизматчи Анна Демидова, шунингдек, Романовлар оилавий шифокори Евгений Боткин ва ошпаз Иван Харитоновлар ҳам отиб ташланди. Ҳукмни Яков Юровский ижро этган. У подшо оиласига Урал ижроия қўмитаси ҳукмини ўқиб берган. Сўнгра отишма бошланди, аммо кўпчилик вақтида ўлим топмади. Улар малика ва Николайнинг тўнғич қизи Олгани ўлдиришга муваффақ бўлди, аммо қолган болалар биринчи ўққа тутишдан омон қолди. Николайнинг хаста ўғли Алексей хонадан қочишга уринди, аммо Юровский уни тутиб олиб, бошига урди ва қулоғига икки марта ўқ узди. Собиқ император оиласи эгнида жуда қимматбаҳо ашёлар бор эди ва Юровский аскарлар уни ўғирлаб кетишидан ҳам хавфсирарди.


Подшо оиласининг отиб ташланиши борасида кўплаб фараз ва тахминлар айланиб юради. Улар болшевиклар томонидан отиб ташлангани аниқ эди, ўша пайтдаги раҳбар Лениннинг бунга муносабати эса номаълум. Айрим манбаларга кўра, Ленин ва Троицкийда подшони Биринчи жаҳон уруши ва бошқа муаммолар сабаб суд қилиш фикри бўлган. Баъзи маълумотларга кўра, янги Россиянинг Буюк Британия ва Германия ҳукуматлари билан муносабатлари тахтдан воз кечган императорнинг тақдирида катта роль ўйнаган: бу давлатларнинг раҳбарлари Романовлар билан қон-қариндошлари бўлган ва большевиклар ундан фойдаланишни хоҳлашган. Лекин бу амалга ошмади.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид