Самарқандда янги илм даргоҳи очилди
"Zarmed" университетининг кампуси очилишига бағишланган тантанали тадбирда олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчилар, хорижий меҳмонлар ва талабалар қатнашди.
2024-2025 ўқув йилидан фаолиятини бошлаётган университет кампуси замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Унда 21 та бакалавриат, 5 та магистратура ва 17 та ординатура таълим йўналишлари мавжуд.
– Таълим ривожи келажак эгалари бўлган ёшларимизнинг илм чўққиларини эгаллаши, малакали мутахассис бўлиб етишишларига яратилган шароитдир,– дейди таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ифтихор Рахимов.
– Вилоятда 13 та давлат олий таълим муассасасилари билан бир қаторда, хусусий олий таълим даргоҳларининг ривожланишига кенг имконят берилмоқда. "Zarmed" университетининг Самарқанд кампуси илм урфонининг янада кенгайишига ҳисса қўшадиган зиё маскани сифатида танилишига ҳеч бир шубҳа йўқ.
Энг муҳими бу ерда талабалар учун барча зарур шароитлар яратилган. Бу масканда илим олиш истагида бўлган ёшларга таълимнинг мазмун ва моҳияти ҳам чуқур ўргатилишига тўла асослар бор.
Тизим касаба уюшмалари ҳудуддаги барча олийгоҳлар ўқитувчию, талабалари ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаб келмоқда. Иқтидорли, ўз устида изланувчан ва кам таъминланган талабалар касаба уюшмалари стипендиялари билан таъминган. Ёшларнинг интелектуал билим ва салоҳиятини ошириш, дам олиши, жисмонан чиниқишига жамоат ташкилоти кўмак кўрсатмоқда. Янги таълим муассасаси ҳам фаолиятининг илк лаҳзаларидоноқ жамоат ташкилоти билан ҳамкорликка бел боғламоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0