Ўзбекистонда қайси соҳа ходимлари энг кам маош оляпти?
Сизнингча, энг кам ойлик маош олаётган соҳа ходимлари кимлар? Нега уларнинг иш ҳақлари кам? Ўзбекистонда кимларга юқори маош тўланиши керак?
2023 йилда Ўзбекистонда ўртача ойлик маош 4 млн 551,4 минг сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Ўртача ойлик маошларнинг энг баланд кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (7,5 млн сўм), Навоий (5,9 млн сўм), Тошкент (4,5 млн сўм) ва Андижон (4 млн сўм) вилоятларида кузатилди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича эса ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи – молия ва суғурта соҳасига (13 млн 323,2 минг сўм) тўғри келган.
Шунингдек:
• ахборот ва алоқа соҳаси 10 млн 602,1 минг сўм;
• ташиш ва сақлаш соҳаси 6 млн 936,7 минг сўм;
• саноат соҳаси 5 млн 622,2 минг сўмни ташкил этиб, ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан юқори кўрсаткични ташкил қилди.
Таълим (3 млн 123 минг сўм) ҳамда Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3 млн 2,6 минг сўм) соҳалари эса бошқа соҳаларга нисбатан энг қуйи поғоналарни банд қилган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0