Таълимга эътибор бераётган вилоят тажрибаси оммалашишга арзийди
Навоий вилояти ҳокимининг ташаббуси билан вилоятдаги умумий ўрта таълим муассасаларига ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун етарли шароит яратиш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган компьютер жамланмалари, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани жиҳозлари тантанали топширилди.
Биринчи босқичда маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиб, 72 та умумий ўрта-таълим ҳамда 4 та касб-ҳунар мактабларига жами 1 млрд. 650 млн. сўмлик чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани жиҳозлари тўпламлари етказиб берилиши назарда тутилган бўлса, ёшларни информатика ва ахборот технологиялари, информатика асосларини эгаллаш ва уларнинг тафаккури, иқтидорини ривожлантириш мақсадида Навоий вилоятидаги таълим муассасаларига биринчи босқичда 1 млрд. 200 млн. сўмлик 110 та компьютер жамланмаси етказиб берилди.
Бу, албатта, ўқувчиларнинг замонавий билимларни эгаллашида катта аҳамият касб этади. Мазкур Навоий тажрибаси бутун республикага тадбиқ этилса, мақсадга мувофиқ бўлармиди?! Негаки бу ўзини тўлиқ оқлайдиган тажриба ҳисобланади. Бунинг самарасини вилоятнинг республика ҳудудлари орасида билимли ёшларни етказиб бериши, мактаблари ва ёшлари турли танловларда юқори натижаларга эришиши, ёшларнинг танлов ғолиблари бўлиши ва олий таълим муассасаларига муддатидан олдин қабул қилиниши бўйича рейтингларнинг юксак ўринларидан жой эгаллаши, қолаверса вилоятда соҳаларнинг кескин ва жадал ривожланиши, кадрлар салоҳиятининг юксаклигида кўришимиз мумкин. Бу баландпарвоз гаплар эмас, шунчаки оддий хақиқатлар.
Таълимга киритилган сармоя энг тўғри йўналтирилган инвестиция эканлиги шу кунгача исботини топиб бўлган. Таълимга урғуни қаратган мамлакатларни кузатганда ҳам уларни бугуннинг энг илғор давлатлари сафида кўриш мумкин.
Нормат Турсуновнинг ташаббусидаги бу тажрибани ўзлаштириб, фақат вазирликлар таъминлашини кутиб ўтирмасдан, маҳаллий бюджетни чинакам даромад келтирувчи соҳага йўналтириш бошқа ҳокимларга ҳам ўрнак бўлса, не ажаб!
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0