Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 775.0234

  • EUR

    14 090.8528.59

  • RUB

    134.600.22

+26C

+26C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+26c

  • Hozir

    +26 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 07-October

+26C

  • Hozir

    +26 C

  • 17:00

    +24 C

  • 18:00

    +22 C

  • 19:00

    +20 C

  • 20:00

    +19 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +16 C

  • 23:00

    +15 C

  • Dushanba, 07

    +26 +20

  • Seshanba, 08

    +26 +20

  • Chorshanba, 09

    +26 +20

  • Payshanba, 10

    +25 +20

  • Juma, 11

    +25 +20

  • Shanba, 12

    +24 +20

  • Yakshanba, 13

    +18 +20

  • Dushanba, 14

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Жамият
1493 16:43 | 13.08.2024 16:43

Бир асар тарихи


Шерали Жўраев ижросидаги маҳзун бу қўшиқнинг ўзига хос тарихи бор. Уни бир неча кишидан узуқ-юлуқ эшитганман ва мутлақ ҳақиқатга даъво қилмаган ҳолда ёзишга жазм қилдим.


Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида талабалар орасида шеъриятга, санъатга иштиёқ ўзига хос чўққига чиқади. Бу ўзбек адабиётида ҳам акс этган. Кимдир юзлаб дурустгина шеърлари билан унутилган бўлса, яна кимдир биргина ёзгани билан тарихга кира олган.


“Яна баҳор қайтармикан...” шеъри муаллифи ҳам ана шундай омадли инсонлардан бири бўлган. Аммо унинг тақдири аянчли кечади.


Асли андижонлик бўлган Маҳмуджон исмли йигит етимликда ўқийди. Тирикчилик учун талабалар орасида сартарошлик, устачилик қилиб юради. Яхшигина шеърлар ёзиши, адабиётга ошнолиги билан кўпчилик орасида ҳурмат қозонган бўлсада, нуқсони борлиги, оқсаб юриши туфайли етим кўнгли янада ўксик бўлган.


Шундай бўлсада, у ўзининг оташин муҳаббатини топа олади. Самарқандлик шоира қизга ишқи тушади ва муносиб жавоб олади. Ўрни келганда таъкидлаш жоиз – бу қиз кейинчалик ҳам адабиётда ўрнини топган.
Бироқ бу муҳаббат оғир синовларга дуч келади. Қизнинг ота-онаси қаршилиги устига унга ошиқ бўлган самарқандлик чапани йигитлар Маҳмуджонни калтаклашади. “Шу чўлоқ сенинг тенгингми?” дея қизга ҳам таҳдид қилишади. Шуми, бошқа сабабми, қиз йигитдан узоқлашади...


Шундоқ ҳам ярим кўнгли бу оғир синовга чидолмаган йигит электр симидан сиртмоқ ясаб ўзини осади. Унинг ёнидан мана шу ўтли сатрлар туширилган бир варақ қоғоз топилади!


Яна баҳор қайтармикан сен қайтмасанг?!


Ёр кўкдаги юлдузмидинг, ета олмадим
Умид узиб сендан йироқ кета олмадим
Баҳор чоғи бир ёндингу яшин мисол
Ғафлат босиб меҳрим изҳор эта олмадим

Яна баҳор қайтармикан сен қайтмасанг
Қушлар қўшиқ айтармикан сен айтмасанг


Бошқа ёрга айт ёр кўнгил берганмидинг
Мендан ортиқ ундан вафо кўрганмидинг
Баҳор чоғи сочинг тараб кўз ёшимгаей
Дил риштасин сочга қўшиб ўрганмидинг


Яна баҳор қайтармикан сен қайтмасанг
Қушлар қўшиқ айтармикан сен айтмасанг


Маҳмуд сани эслаб ҳар кун ёд этади
Сани эслаб ҳазин кўнглин шод этади
Севсанг уни деразангга боқ ҳар сахар
Қалби уни қушча бўлиб фарёд этади.


Яна баҳор қайтармикан сен қайтмасанг
Қушлар қўшиқ айтармикан сен айтмасанг.


Бугун на шоир, на ҳофиз орамизда. Бу шеър қандай қилиб Шерали Жўраевнинг қўлига тушганидан бехабарман. Балки ҳамюртлар таниш бўлишгандир, балки кимдир тарихини сўзлаб етказган. Нима бўлганда ҳам ажойиб асар яратилиши ва тарихга муҳрланишида ҳофизнинг ўрни беқиёс. Кейинчалик унинг ўғиллари ҳам бу қўшиқни маромига етказиб куйлашди.


Сиз сел бўлиб, яна бир бор шу қўшиқни тингланг!


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0