Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 825.0112.71

  • EUR

    13 552.1919.84

  • RUB

    128.620.25

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 19-November

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • Seshanba, 19

    +16 +20

  • Chorshanba, 20

    +11 +20

  • Payshanba, 21

    +10 +20

  • Juma, 22

    +10 +20

  • Shanba, 23

    +7 +20

  • Yakshanba, 24

    -0 +20

  • Dushanba, 25

    +5 +20

  • Seshanba, 26

    +8 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Меҳнатга лаёқатсизлик  варақаси кимларга ва қандай вазиятларда берилади?

Меҳнат муносабатларида  иш берувчи ва ходим ўртасида  турли хил тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин. Бу мазмундаги саволларга сайтимиз орқали  мунтазам жавоб бериб келинаётганлиги ушбу тушунмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.
Жамият
218 10:31 | 12.09.2023 10:31


Муштарийлар талаб ва истаклари асосида меҳнатга лаёқатсизлик варақасига доир саволлар билан Адлия вазирлиги Ҳуқуқни қўллаш департаменти масъул ходими Тўлқин Азимовга мурожаат қилдик.


Қандай ҳолларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади?


— Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қуйидаги ҳолларда берилади:


фуқароларнинг касаллиги, шикастланганлиги, ҳомиладорлиги, туққанлиги;


оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлиги;


протез қўйдирганлиги;


санаторий-курортда даволанганлиги;


соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказиш учун;


карантин туфайли меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини тасдиқлаш учун.


— Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси фақат давлат тиббиёт муассасаларида бериладими?


— Йўқ. Қоида тариқасида, давлат соғлиқни сақлаш тизими даволовчи шифокорлари томонидан берилади.


Агар давлат ташкилотларида даволаш-профилактика муассасалари мавжуд бўлса, улар томонидан ҳам берилиши мумкин.


Хусусий клиникалар ҳам меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини беришга ҳақли. Бунда муассаса меҳнатга вақтинча лаёқатсизликни экспертиза қилиш бўйича етарли малакали ходимга эга бўлиши шарт.


Ўқувчи, талаба ёки магистрантнинг ўқишга вақтинча лаёқатсизлиги қандай расмийлаштирилади?


— Ўқувчи, талаба, магистрант, клиник ординатор ва катта илмий ходим-изланувчиларнинг ўқишга вақтинча лаёқатсизлиги меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси билан тасдиқланади.


Бунда маълумотномалар, қоида тариқасида, давлат тиббиёт муассасалари, шунингдек, давлат ташкилотларига қарашли тиббий муассасаларнинг шифокорлари томонидан берилади.


“Тез ёрдам” шифокори меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериши мумкинми?


— Йўқ. Тез тиббий ёрдам хизмати томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақалари берилишига йўл қўйилмайди.


Шунингдек, қуйидагилар томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақалари берилиши тақиқланади:


шифохоналарнинг қабул бўлимлари;


суд-тиббий экспертиза муассасалари;


панционат ва санаторий-курортлар (сил касалликлари санаториялари бундан мустасно);


физиотерапия, даволаш жисмоний тарбияси ва спорт тиббиёти ихтисосликлари бўйича тиббий муассасалар.


Олис ҳудудларда яшовчи фуқаролар меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини қандай оладилар?


— Олис ҳудудлардаги даволаш профилактика муассасаларида битта даволовчи шифокор фаолият кўрсатган тақдирда, у бир ойгача муддатга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериши мумкин.


— Ҳарбий хизматчиларга қайси ҳолларда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади?


— Ҳарбий хизматчиларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилмайди. Бироқ, ҳарбий хизматчи муддатли ҳарбий хизмат сафидан бўшатилгандан кейин бир ой ичида меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик вужудга келган бўлса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.


— Бетоб бўлиб қолган шахсларга қачондан бошлаб меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши лозим?


— Касаллик ва шикастланганлик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бемор мурожаат қилган тиббиёт муассасаси томонидан меҳнатга лаёқатсизлик аниқланган кундан бошлаб берилади.


Шуни ёдда тутиш керакки, қонунчиликда назарда тутилган истисно ҳолатлардан ташқари меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ўтказиб юборилган кунларга берилмайди.


Ходим иш куни якунидан сўнг ёки талаба ўқиш тугатганидан сўнг мурожаат қилса, ўша кунга ҳам меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериладими?


— Иш куни ёки ўқиш тугаганидан сўнг мурожаат қилинганда, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси кейинги календарь кунидан расмийлаштирилади.


— Фуқаро ўзини касалга солиб шифокорга мурожаат қилса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси олиши мумкинми?


— Йўқ, албатта. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси фуқаро шифокор томонидан шахсан кўрикдан ўтказилгандан сўнг меҳнатга лаёқатсизлик аниқланганда берилади. Ташхис клиник ва объектив маълумотлар (шикоятлар, объектив ҳолат) ҳамда лаборатор-инструментал текширувлар натижалари билан тасдиқланади ва тиббий ҳужжатларда қайд қилинади.


Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қанча муддатга берилади?


— Амбулатория шароитида даволанишда даволовчи шифокор якка ўзи беш календарь кунигача меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериши мумкин.


Беш календарь кунидан ошганда меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддати даволовчи шифокор ва бўлим мудири томонидан ҳар сафар ўн календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади.


Феруза Раҳимова,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 2347 16:57 | 05.08.2023