Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 825.0112.71

  • EUR

    13 552.1919.84

  • RUB

    128.620.25

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 19-November

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 12:00

    +16 C

  • 13:00

    +17 C

  • 14:00

    +18 C

  • 15:00

    +17 C

  • 16:00

    +16 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +13 C

  • 19:00

    +12 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +11 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +11 C

  • Seshanba, 19

    +16 +20

  • Chorshanba, 20

    +11 +20

  • Payshanba, 21

    +10 +20

  • Juma, 22

    +10 +20

  • Shanba, 23

    +7 +20

  • Yakshanba, 24

    -0 +20

  • Dushanba, 25

    +5 +20

  • Seshanba, 26

    +8 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

«Жадидларнинг асл манбаалари оддий қоғозларда сақланган. Уларни йўқ бўлиб кетмасдан, асраб қолишимиз керак» – манбаашунос олима хавотирлари

Яқин келажакда шундай давр келадики, ақлли ёшлар авлоди «Бизга фақат жадидлар ҳақида гапирмасдан, уларнинг ўзларининг асарларини беринг. Биз уларнинг ўз сўзларини, айтган гапларини аслиятидан ўқийлик» дейди. Шундай пайтда биз уларнинг қўлига мана, дея тутадиган китобларимиз бўлиши зарур.
Жамият
345 00:51 | 24.02.2024 00:51

Айни вақтда жадидлар мавзуси анча долзарблашди. Аввало ҳукуматимиз, зиёлилар ва халқимиз олдида ҳам уларнинг мақсад ва вазифларини дастуриламал сифатида қўллаш, ижодий меросини ўрганиш масаласи кўндаланг турибди.


– Ҳурлик, янгиланиш ва янгиликка ташна, очиқ фикрли бўлган жадидлар ҳақида кўпчилик телевидение ва радио, ОАВда жўшиб гапираётганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Бу жуда яхши. Аммо қачонгача халқимизга, ёш авлодга жадидлар ҳақидаги гапларни тақдим этамиз? Қачон уларга жадидларнинг ўзининг асл гапларини, сўзларини, китобларини берамиз, кўрсатамиз? – дейди Жадидчилик мавзусида кўп йиллардан буён илмий изланиш олиб бораётган филология фанлари доктори Шаҳноза Назарова.



– Мен илмий ишимни ўрганиш жараёнида кўп йиллардан буён Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида, Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейининг архивида ва Миллий кутубхонамизнинг нодир қўлёзмалар фондидаги асл манбаалар билан ишладим. Ҳозирда ҳам шу ишимни давом эттираяпман. Биласизми, бу ерларда жадидларимизнинг 1914-1915 йилларда ва ундан кейинги йилларда илк бор нашр этилган кўплаб асарлари, тўпламлари бор. Мазкур тўпламларнинг айримлари ўрганилган.


Аммо манбаашунос сифатида хавотирланадиган жиҳатим шуки, уларнинг кўпи ҳали аслиятидан ўрганилмаган. Қолаверса, қоғозлари жуда ҳам эскириб кетганидан, қўлингизга олсангиз, қоғознинг ортида турган одамни бемалол кўрасиз. Яъни, улар тобора эскириб, ёзувлари ўчиб, қийматини йўқотиб бормоқда. Менимча етти-саккиз йилдан сўнг уларни ўқишнинг иложи бўлмай қолади. Шу боис бизнинг шу кунлардаги энг муҳим вазифамиз бу асарларни сақлаб қолиш бўлиши керак. Шу боис минбарлардан туриб гапиравермасдан, архивларга бориб, жадидларнинг асарларини ўрганишимиз, имкон борича уларни кўчириб, электрон нусхасини олиб, янги китоблар шаклида ёшларга, халқимизга тақдим этишимиз керак.


Яқин келажакда шундай давр келадики, ақлли ёшлар авлоди «Бизга фақат жадидлар ҳақида гапирмасдан, уларнинг ўзларининг асарларини беринг. Биз уларнинг ўз сўзларини, айтган гапларини аслиятидан ўқийлик» дейди. Шундай пайтда биз уларнинг қўлига мана, дея тутадиган китобларимиз бўлиши зарур.


* * *


Маълумот учун шуни айтиб ўтмоқчимизки, Шаҳноза Назарова жадидшунос олима бўлиб, академик – Наим Каримов жадидчилик мактабининг давомчиларидан биридир. У ўзининг шогирдлари билан 2023 йилда «Zabarjad Media» нашриёти билан ҳамкорликда жадид аждодларимизнинг 100 йиллар ва ундан олдин илк нашр этилган, аммо эндиликда сақланиб қолиши анча муаммо остида қолаётган, уйғониш, ҳурлик, миллатнинг юксалиши мавзусидаги бир қатор китобларни нашрга тайёрлади.


Бу китоблар «Жадид куллиёти» туркумида «Сабзазор», «Ўзбек ёш шоирлари», «Уйғониш», «Булоқлар», «Гўзал ёзғичлар», «Адабиёт парчалари», «Улуғ Туркистон», «Ичкари» каби 8 та китобдан иборат ноёб асарлар бўлиб, айримларининг илк манбалари юртимиздаги нодир қўлёзмалар орасида 1 ёки 2 дона бўлса, айримларининг асл нусхалари хориждаги кутубхоналардан топилди. Энг муҳими, ушбу китоблар ўқувчиларга жадид ғоялари ҳақидаги мулоҳаза ва фикрлардан ҳам қиммат нарсани – яъни, ушбу ёзғичларнинг асл ўзи билан танишиш имконини беради.
Чунки китоблар эски ўзбек алифбосидаги ёзувдан ҳозирги лотин алифбосига ўгирилди ва унда ҳар бир китобнинг тили, шираси ўзгартирилмаган, ҳозирги тилимизга мосланмаган. Ҳеч нарса қўшилмаган ёки олиб ташланмаган. Улар илк бор нашр этилган 1917, 1922, 1923, 1925, 1926 йилдан буён қайта нашр юзини кўрмаган. Мазкур китобларни ўқиган ўқувчи тарихга – Чўлпон, Фитрат, Абдулла Авлоний даврига қайтди. Ўша давр одамларининг муаммолари, қат-қат бўлиб ётган азоблари билан танишади. Аёллар, оналарни қийнаган дардлар билан юзлашади, пичирлашади. Таълимни, маънавий уйғонишни байроқ қилган жадидлар ғоясининг қалбига ўрнашишига кенгроқ жой беради, тарихни англайди ва тушунади.


Зебо НАМОЗОВА,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 424 11:24 | 13.08.2024
Жамият
Жамият