+37C

+37C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Селенит саратонининг оғир босқичидаги беморда кутилмаган натижа берди

48 16:26 | 30.08.2026 16:26

Швециялик олимлар ўпка саратонининг сўнгги босқичларидан бири бўлган беморда селенит препарати қўлланилганидан сўнг ўзига хос натижа кузатилганини маълум қилди.


Шифокорлар беморга бир неча ой умр қолганини тахмин қилган бўлса-да, у даволанишдан кейин 10 йилдан ортиқ вақт яшаган ва ҳозиргача унда саратон белгилари аниқланмаган.


Бемор саратонга қарши стандарт даволашга қарамай ўсиши давом этаётган ўсмаларга қарши селенитнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини ўрганишга қаратилган тадқиқотда иштирок этган. Тадқиқот протоколига мувофиқ, унга натрий селенити юборилган. Кейинчалик гемцитабин ва карбоплатин препаратлари билан даволаш ўтказилган.


Даволаш жараёнида дастлаб ўсманинг ўсиши тўхтаган. Кейин эса ўсма бутунлай йўқолган. Шу билан бирга, бемор қонида иммун тизими фаолияти билан боғлиқ бўлган эриувчан sPD-L1 оқсили миқдори кескин камайган.


Олимларнинг тахминига кўра, селенит нафақат саратон ҳужайраларига, балки организмнинг иммун жавобига ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Бироқ препаратнинг бундай натижага қандай механизм орқали олиб келгани ҳозирча аниқ эмас.


«Бу ҳолат мутлақо ноодатий. Беморга бир неча ой умр қолгани тахмин қилинган эди, аммо даволашдан кейин у 10 йилдан ортиқ вақт давомида ўсма белгилари бўлмаган ҳолда яшади», — деди тадқиқот ҳаммуаллифи Ола Бродин.


Олимлар селенитнинг нисбатан арзонлиги ва қўллаш осонлиги уни янада чуқурроқ ўрганиш учун қизиқарли йўналишга айлантираётганини таъкидламоқда. Энди тадқиқотчилар ушбу ҳолат ортида қандай биологик механизмлар турганини аниқлашни мақсад қилган.


Мутахассислар эса бу натижа селенит ўпка саратонини даволайди, деган хулоса учун ҳали етарли эмаслигини таъкидлайди. Бу фақат алоҳида клиник ҳолат бўлиб, препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқлаш учун кенг кўламли клиник тадқиқотлар талаб этилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид