Стадион битта қорга чидамади
Жиззах вилояти Бахмал тумани Мустақиллик маҳалласидаги 48-мактаб ҳудудида қурилган сунъий қопламали майдончанинг том қисми қулаб тушди. Маълумотларга кўра, ушбу маскан ташаббусли бюджет доирасида бундан атиги 15 кун олдин қуриб, топширилган.
Ушбу ҳолатга “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК қуйидагича расмий муносабат билдирди:
“Мазкур объект Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК буюртмачилигида ҳамда “Сувиншоот қурилиш лойиҳа” МЧЖ пудратчилигида қурилган бўлиб, лойиҳанинг шартнома қиймати 1 миллиард 190 миллион сўмни ташкил этган.
Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, стадион том қисмининг қулаб тушишига кучли табиий офат – шамол ва қалин қор ёғиши сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда”.
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0